Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Келишув

Савол: Тузилган бир келишув номаълум сабабларга кўра бизнинг зараримизга бўлса, бу келишувни бир томонлама бузсак жоизми?

Жавоб: Ҳеч ким келишувни бир томонлама буза олмайди. “Зараримга бўлди, шунинг учун бир томонлама буздим” дейиш бўлмайди. Қуръони каримда маолан буюрилдики:

“Эй иймон келтирганлар, келишувларга риоя қилинглар!” (Моида, 1)

“Аллоҳ келишувни бузишдан сақланганларни севади.” (Тавба, 7)

Батафсил

Қарз бериш ёки олиш

Савол: Қандай ҳолатларда қарз олиш жоиз?

Жавоб: Қуйидаги уч ҳолатда қарз сўраш жоиз бўлади:

1. Нафақа олиш учун. Керакли озиқ-овқат каби керакли кийимлар ҳам нафақага киради.

2. Уй олиш, ижарада ўтириш, совуқдан сақланиш мақсадида кийим олиш ёки даволаниш сарф-харажатлари каби эҳтиёжлар учун.

3. Мавқеи, лавозими сабабли одатга кўра кийиниш учун.

 

Батафсил

Фойда-зарар шериклиги

Савол: Молия ташкилотларига даромад ва зарарга шерик бўлишга келишиб пул тикилади. Тикилган пулнинг нимага сарфланаётганини билиш ва асбоб-ускуналар, мебелларга ҳам шерик бўлиш керакми?

Жавоб: Йўқ. Ширкатнинг фақатгина даромад ва зарарига шерик бўлиш учун пул тикиш жоиз. Тикилган пулнинг қаерга сарфланаётганини билиш шарт эмас. Бундай шериклик мудораба ширкати бўлади.

Мудораба ширкатида шерикларнинг бир қисми сармоя беради, нариги қисми ишлайди. Даромад аввал келишилган миқдорда бўлинади.

Батафсил