Мақбара ва мавзолей
Савол: Мавзолей мақбара деган маънога келадими? “Мавзолейга гулчамбар қўйилди” дейилади. Мақбарага ҳам гулчамбар қўйиладими?
Жавоб: Мавзолей (mausolée) асли французча бўлиб, мемориал қабр деган маънога келади. Буни кўпроқ ғайримуслимлар ишлатишади. Ўз қиролларининг қабрларига гулчамбар қўйишади. Мақбара эса авлиёларнинг қабри деганидир. Авлиёларнинг қабрларига гулчамбар қўйилмайди, қўйилса ҳам фойдаси бўлмайди. Авлиёларнинг қабрига келиб дуо қилинади. Наполеоннинг мозорига мақбара дейилмайди, мавзолей дейилади. Аҳмад Яссавий ҳазратларининг қабрига эса мавзолей эмас, мақбара дейилади. Булар зулмат билан нур, жаҳаннам чуқури билан жаннат боғчаси каби фарқли нарсалардир.
Савол: Мусулмон ёки кофирлиги номаълум ўликнинг намози ўқиладими?
Жавоб: Вужудида ислом аломати бор бўлса, ювилиб, жаноза намози ўқилади. Ислом аломати суннат (хатна) қилинган, соқолни бўяш ва аврат жойларининг тукини тозалашдир. Бугун буларнинг учтаси ҳам ислом аломати бўлишдан чиқиб кетган. Ислом аломати бўлмаса, ислом мамлакатида бўлсалар, мусулмон деб қабул қилиниб, намози ўқилади. (Саодати абадия)
Савол: Ўлим арафасида ётган хастанинг ёнида ёки ўлгандан кейин унинг ёнида жунуб ёки ҳайзлининг бўлиши зарарлими?
Жавоб: Саййид Абдулҳаким афанди ҳазратлари айтганларки: "Ўлим аломатлари кўринган хастанинг ёнига ёш бола, жунуб, ҳайзли аёл киритмаслик лозим." (Саодати абадия)
Хаста вафот этганидан кейин ёнида жунуб ва ҳайзли аёл бўлишининг зарари йўқлиги “Халабий” китобида айтилган бўлса ҳам уларни маййитнинг ёнидан чиқариш афзал эканлиги “Дурр-ул мухтор”да билдирилган. (Мажмуа-и зуҳдия)
Демак маййит ва ўлим хастасининг ёнида ҳайзли хотин бўлмагани маъқул.