Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Хасталарнинг рўза тутиши

Савол: Рўза тутишга мажоли етмайдиган даражада қари ёки касал одамлар рўза тутолмаса нима қилади?

Жавоб: Жуда ҳам кексайиб, Рамазон рўзасини ва қазо рўзаларни тутишдан ожиз бўлганлар билан соғайишидан умид узилган хасталар рўза тутмайди. Агар фақир бўлишмаса, рўза ўрнига фидя беришади. Бир ҳадиси шарифда: “Рўза тута олмайдиган даражада кекса бўлган ва тузалишидан умид узилган хаста фидя беради”,- деб марҳамат қилинган. (Насоий)

Батафсил

Рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган узрлар

Савол: Рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган узрлар қайсилар?

Жавоб: Рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган узрлар қуйидагилар:

1) Хасталик. Касал бўлган ёки рўза тутса, касаллиги кучайиб кетадиган кимса рўза тутмайди ёки тутса ҳам бузиши мумкин. Касал боқувчи иши асносида қийналадиган бўлса, рўза тутмаслиги мумкин.

 

Батафсил

Ҳаром ишга қўл уриш рўзани бузадими?

Савол: Рўзадор вақтда бирон гуноҳ иш қилиб қўйиш, ғийбат қилиш рўзани бузадими?

Жавоб: Рўзани бузмайди, лекин рўзадор пайтда гуноҳлардан қаттиқ тийилиш керак. Ҳадиси шарифда: “Ғийбат қилиш, сўз ташиш, ёлғондан қасам ичиш, номаҳрамга шаҳват билан қараш рўзани бузади” деб марҳамат қилинди. (Дайламий)

 

Батафсил