Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Садақа беришнинг аҳамияти

Савол: Садақанинг қандай аҳамияти бор?

Жавоб: Аллоҳ розилиги учун қилинган ҳар қандай моддий ва маънавия яхшиликка садақа дейилади. Шайтон бердиришни истамаса ҳам бериш керак. Бир ояти каримада маолан “Шайтон сизни (Аллоҳ йўлида сарф этсангиз) фақир бўласиз деб қўрқитади ва (садақа бермаслигингизни) амр этади” деб буюрилган. (Бақара, 268)

Садақанинг аҳамияти ҳақида қуйидаги ҳадиси шарифларда марҳамат қилинди:

Яширин ва очиқча кўп садақа берингки, ризқингиз кўпайсин, ёрдамга ҳозир бўлинг ва дуонгиз қабул этилсин!” (Ибн Можа)

Хасталарингизни садақа билан даволанг. Садақа ҳар қанақа касаллик ва балони қайтаради.” (Байҳақий)

Батафсил

Ушр

Савол: Ушр нима?

Жавоб: Тупроққа экиб олинадиган маҳсулотларининг закотига ушр дейилади. Фақир ёки қарзи бўлганнинг ҳам ушр бериши керак. Фақат тижорат моли ва ҳайвон закоти бундай эмас. Имом Аъзам ҳазратлари билдирадики: “Тупроқдан маҳсулот олинганида оз бўлсин, кўп бўлсин ўндан бири ёки қиймати қадар олтин ё кумушни мусулмон фақирларга бериш фарздир.”

Имомайнга кўра, ушр бериш учун ҳосил бир йилга бузилмаслиги ва миқдори 1250 литрдан (тахминан бир тонна) кўп бўлиши керак. Масалан, ярим тонна буғдой ҳосил олган фақир имомайн қавлига кўра ушр бермаса ҳам гуноҳга кирмайди. Фақат бой 100 кг буғдой ҳосил олса ҳам, ушрини бериш керак.

Ушр берган фақир бошқалар берган ушрни қабул қила олади, аммо бойнинг закот олиши ҳаромдир.

Батафсил

Қоғоз пул билан закот бериш

Савол: “Нимага қоғоз пул билан закот берилмасин” демоқдалар. Диннинг бу ҳақидаги ҳукми қандай?

Жавоб: Ҳозирги кунда барча диндан баҳс этмоқда, ўз ақлига кўра фикр юритмоқда ва гапирмоқда. Нимага бундай бўлмасин, менимча жуда яхши бўлади, дейдилар. Аллоҳ нимани амр этади, Пайғамбаримиз нимани буюради, дин китобларимиз нима деб ёзади демайдилар. Агар ўлчов ақл бўлганида эди, ақл сони қадар дин бўлади. Шунинг учун динда нақл асосдир.

Закот сифатида бериладиган молларнинг ўрнига уларнинг қийматини ҳам бериш жоиздир. Қиймат дейилганда олтин ва кумуш тушунилади. Бошқа мол (чек, вексел ва пуллар) тушунилмайди, чунки нарсанинг қиймати олтин ёки кумушда билинади. (Кашфи румуз-и гурар)

Майда (мис) пулларнинг қиймати нисобга етгач, закот сифатида бу майда пул қийматининг қирқдан бирини кумуш қилиб бериш керак. (М.Саода)

Батафсил