Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Қабристонда Қуръон ўқиш

Савол: Ўзларини Салафий деб атайдиган баъзи кимсалар “Қабристонда Қуръон ўқиш жоиз эмас” дейишади. Қабристонда Қуръон ўқиш суннат эмасми?

Жавоб: Ҳа, қабристонда Қуръон ўқиш суннат. Бу ҳақида мўътабар асарларда шундай дейилади:

Қабристонда ўтириб Қуръон ўқиш жоиз. (Халабийи кабир, 496)

Аҳмад бин Ханбал айтадиларки: "Қабристонга кирганда Фотиҳа, Қул аузулар ва Ихлосни ўқинг. Савобини маййитларга бағишланг. Савоби барчасига етиб боради.” Ҳадиси шарифда: “Бир кимса қабристон ёнидан ўтаётганда 11 марта Ихлос сурасини ўқиб, савобини қабрдагиларга ҳадя этса, шу ердаги маййитлар сони қадар савоб олади деб марҳамат қилинди. (Атфол-ул-муслимин, Имом Биргивий)

"Қабристонда Қуръон ўқиш суннатдир". (Саййид Аҳмад Таҳтовий)

 

Батафсил

Савоб бағишлаш

Савол: Ҳанафий мазҳабига мансуб бир мусулмон қилган ибодатларининг савобини ўлганларга ва тирикларга ҳадя қилиб, бағишлай оладими?

Жавоб: Ҳа, бағишлай олади. Ибодатлар уч турлидир:

1) Закот, садақа ва каффоротлар каби мол-мулк билан амалга ошириладиган ибодатларнинг савобини ўлик-тирик, хоҳлаган кишига ҳадя қилиш жоиз.

2) Ҳаж каби бадан ва мол билан бирга бажариладиган ибодатларнинг савобини ўзгаларга бағишлаш жоиз.

3) Фақат бадан билан бажариладиган намоз, рўза, тасбиҳ, таҳлил, таҳмид, Қуръони карим ўқиш, дуо қилиш каби ибодатларнинг ҳам савобини бағишлаш жоиз.

Батафсил

Бидъат аҳлининг ибодати

Савол: Бидъат аҳлининг ибодатлари қабул бўлмаслиги ҳақида ҳадис борми? Бор бўлса, унинг уйдирма эмаслигини қандай билишимиз мумкин?

 Жавоб: Ижтиҳод орқали чиқарилган хоҳлаган бир ҳукм, ҳеч қачон бошқа ижтиҳод натижасида чиқарилган ҳукм туфайли ўз кучини йўқотмаганидек хоҳлаган бир олим ҳам бошқа бир олимнинг китобида ўтган ҳадисга "уйдирма" дегани билан бу ҳадис барча олимлар наздида "уйдирма" деган ёрлиққа эга бўлмайди. Бундан ташқари, ҳозирги аксарият имом, қори каби диний хизмат вакиллари ҳам "саҳиҳ бўлиш" билан "қабул бўлиш" орасидаги фарқни билишмайди. Қуйида бу борада бироз изоҳотлар берилади:

 Бидъат аҳлининг ибодатлари қабул бўлмаслиги ҳақида кўплаган ҳадиси шарифлар бор. Бир ҳадиси шарифда “Бидъат аҳлининг намози, рўзаси, ҳажжи, умраси, жиҳоди, тавбаси, фарзи, нофиласи ва ҳеч қандай яхшилиги қабул бўлмайди. Ундайларнинг диндан чиқиши худди сарёғдан қил суғургандек осон бўлади” деб марҳамат қилинди. (Ибн Можа)

Батафсил