Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Закот қачон берилади?

Савол: Закот қачон берилади?

Жавоб: Закот фарз бўлганидан кейин берилади. Нисоб даражасига етган бой бўлган санасини қамарий ойга кўра бир ерга ёзиб қўяди. Масалан, 3 Ражабда бой бўлган бўлса, бир йилдан сўнг 3 Ражабда яна нисоб миқдори қадар пули ва моли бўлса, закотини беради. Рамазон ойини кутмайди. Куни келмасдан туриб, закот беришнинг ҳам ҳеч зарари йўқ, жуда яхши бўлади. Ҳатто келажак бир неча йилнинг закотини аввалдан бериш ҳам жоиз. Закотини нотўғри ҳисоблаб, бир олтин бериши керак бўлса-ю, икки олтин бериб юборса, келаси йил берадиган закотдан бир олтинни айириб ташлаши мумкин.

Закотни шошилмасдан бир йил ичида бериш керак деган олимлар бўлса ҳам, ҳамон бериш вожибдир. Узрсиз кечиктириш макруҳ бўлади. Шофий ва Моликийда закот фарз бўлиши билан бериш фарздир. Ҳадиси шарифда “Закот беришда шошилинг” деб марҳамат қилинди. (Ибн Можа)

Батафсил

Закот нисоби нима?

Савол: Закот нисоби нима? У қандай ҳисобланади?

Жавоб: Моддалар ҳолида ёзамиз: 1. Закот нисоби 20 мисқол, яъни 96 гр олтин ёки бу қийматдаги пул ва тижорат ашёларидир. Закот нисоби миқдорида моли бўлганга бой дейилади. Динимизга кўра эр ва аёлининг моллари бўлакдир. Бир-бирига қўшилмайди. Қайси бири бой бўлса, закотни шу беради.

2. Оладиган пуллари ҳам нисоб миқдорига қўшилади. Оладиган пулларини тўплаб бўлганидан кейин закотлари берилади. Олмасдан туриб ҳам бериш мумкин. Қарзлар мавжуд пул молдан чиқарилади. Қолганининг закоти берилади. 10 йилдан кейин олинадиган пул закот нисобига қўшилади. 10 йил кейин ўталадиган қарз закотдан туширилади.

Батафсил

Молларингизни закот билан муҳофаза қилинг

Савол: Закотнинг аҳамияти нимада?

Жавоб: Қуръони каримнинг кўп жойида намоз билан закот бирга зикр қилинади. Масалан “Намоз ўқинг, закот беринг” деб буюрилади. Закот бермаганларга Аллоҳ лаънат қилади. Ундайлар қаҳатчиликка мубтало бўлишади, тоза молини кирлатган бўлади, натижада моли талафотга учрайди. Ҳадиси шарифларда бу ҳақда шундай марҳамат қилинган:

“Аллоҳга ва Расулига имон келтирган одам закот берсин!” (Табароний)

“Закот бериш билан мусулмонлигингиз мукаммал ҳолга келади.” (Баззор)

“Энг фазилатли ибодат намоз, ундан кейин закотдир.” (Табароний)

Батафсил