Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Мазҳабсизликка доир масалалар

Савол: Бидъат аҳлига мазҳабсиз дейиладими?

Жавоб: Ҳа, тўрт мазҳабдан бирига тобе бўлмаган одамга мазҳабсиз дейилганидек тўғри ақидада бўлмаганга ҳам мазҳабсиз дейилади. Қуйидаги уч гуруҳнинг барчаси бидъат аҳли, яъни мазҳабсиздир:

1) Тўрт мазҳабдан бирига тобе бўлмаганлар.

2) Тўрт мазҳабнинг ўзи учун қулай бўлган ҳукмларини бир ундан, бир бундан олиб, мазҳабларни талфик этган, аралаштирганлар.

3) Тўрт мазҳабни ҳақ деб билгани ҳолда муайян бир эътиқоди аҳли суннатга хилоф бўлганлар.

Батафсил

Тўғридек кўринадиган хатоликлар

Савол: “Пайғамбар худо эмас-ку, у ҳам инсон” ёки “Олимлар пайғамбар эмас, улар ҳам инсон. Масалан, имоми Аъзам ҳам хато қилади” дейиш тўғрими?

Жавоб: Ёмонлаш мақсадида айтилган бундай сўзлар ҳарқанча тўғри бўлса ҳам, нотўғридир. Мана шундай замирида ҳақорат яширинган бемаъни одамларнинг гапларидан бирнеча мисоллар келтириб ўтамиз. Гумроҳлар:

 1) “Пайғамбар Аллоҳнинг ҳалол қилганини ҳаром қила олмайди” дейишади. Бу гаплари билан гўёки икки жаҳон сарвари бўлмиш Пайғамбаримиз шундай ишларни қилаётгандек тасаввур уйғотишга уринишади.

 

Батафсил

Мазҳабсизларнинг баъзи фикрлари

Савол: ... исмли шахснинг нотўғри фикрлари ҳақида маълумот берсангиз. Буларни унга ишонганларга кўрсатиб, нотўғри йўлдан қайтаргим келади. Унинг адашган, бузуқ жиҳатлари нимада?

Жавоб: Мазҳабсиз сохтакорларнинг бузуқликлари авом халқнинг кўзига айни ҳақиқатдек кўрингани шунчалик, қанча одам ўйламай-нетмай гала-гала, гуруҳ-гуруҳ бўлиб изларидан эргашиб кетмоқда. Лекин улар этагидан тутган шахсларининг чор-атрофга нашр этаётган китобларидаги қарашларининг, фикрларининг нотўғри, бузуқ, залолат эканлигидан бехабарлар. Шунинг учун ундайларга “Сиз устоз деб билган шахснинг фалон гаплари-фикрлари нотўғри” дейишни ўрнига қўлларига аҳли суннатнинг нималигини ўргатувчи китобларни бериш керак.

Батафсил