Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Гуноҳкорнинг рўзаси

Савол: Баъзилар “Намоз ўқимайдиган, ичкилик ичадиган, очиқ-сочиқ юрадиган ёки бошқа гуноҳ қиладиганлар рўза тутиб овора бўлишмасин” деб насиҳат қилишади. Бу гап тўғрими?

Жавоб: Йўқ, бунақа гап динимизга хилоф. Бир неча гуноҳ иш қиладиган одамнинг бошқа гуноҳларни ҳам қилиши шарт эмас. Ҳам рўза тутиб, ҳам гуноҳ иш қилувчи кимса рўза тутишдан ҳосил бўладиган савобга қовуша олмайди. Лекин охиратда "нимага рўза тутмадинг?" деб ҳисобга тортилмайди.

Батафсил

Рамазон ойи ва рўзанинг фазилатлари

         Савол: Рамазон ойининг фазилати нимада?

Жавоб: Бу ой ҳақида имом Раббоний ҳазратлари айтганларки: “Муборак Рамазон ойи жуда шарафлидир. Бу ойда қилинган нофила намоз, зикр, садақа ва бошқа барча нофила ибодатларга берилган савоб бошқа ойларда фарзга бериладиган савоб кабидир. Бу ойда қилинган бир фарз амал бошқа ойлардаги етмишта фарзга тенг. Бу ойда бир рўзадорга ифтор берганнинг гуноҳлари кечирилади, ўзи жаҳаннамдан озод қилинади. Рўзадорнинг савоби қадар ифторлик берганга ҳам савоб берилади. Рўзадорнинг савоби камаймайди.

 

Батафсил

Унутилган суннат ва фарзлар

Савол: Ҳозирги пайтда унут бўлиб бораётган суннат амаллар ва аҳамият берилмай қўйган фарз амаллар қайсилар?

Жавоб: Суннатлар икки хил бўлади:

1) Суннати ҳудо (муаккад суннатлар).

2) Завоид суннатлар (одатга боғлиқ бўлган суннатлар).

Унутилган бир суннатни қайта тиклаш жуда қийматли ва қадрли амал. Бир ҳадиси шарифда: “Унутилган бир суннатимни қайта тиклаганга юз шаҳид савоби бор” деб марҳамат қилинди. (Ҳаким)

Батафсил