Хайрли ишлар намоз ўрнига ўтмайди

Савол: Бир мулла Ибни Таймияга ўхшаб “Ўқилмаган намознинг қазосини ўқиш шарт эмас. Кўпроқ нофила ўқиши, кўп хайр-ҳасанот қилиши лозим” деяпти. Хайрли ишлар намоз ўрнига ўтадими?

Жавоб: Иброҳим Муҳаммад Нашот ҳазратлари айтганлар: «Намозни билиб туриб тарк этишнинг катта гуноҳлиги ва қазо қилиш кераклигини жумҳури уламо билдирган.» Ибни Таймия “Намозни қасддан тарк этган кишининг қазо ўқиши керак эмас. Қазо ўқиши саҳиҳ бўлмайди. Кўпроқ нофила ўқиши, кўп хайр-ҳасанот қилиши керак” деди. Ундан аввал Ибни Ҳазм ҳам мана шундай нотўғри фикрларни билдирганди.

Ибни Таймия билан Ибни Ҳазм баъзи ояти карималар ва ҳадиси шарифларга нотўғри маънолар бериб, аҳли суннатдан айрилган. Шу тариқа хайрли ишларнинг намоз ўрнига ўтиши ҳақида бузуқ фикрларни тарқатишди. Исломиятга берган зарарларидан энг катталирдан бири ҳам шу. Ҳазрати Али билдирган ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики:

“Фарз қазоси бўлган киши қазосини ўқимасдан нофила ўқийдиган бўлса, бекорга заҳмат чеккан бўлади.” (Футуҳ-ул-ғайб, 48-мақола)

Бутун аҳли суннат олимлари айтадиларки: «Узрли ва узрсиз ҳолатда намозни тарк этган кишининг бунинг қазосини ўқиши керак.» (Ибни Обидин, Халабий, Жавҳара, Тахтавий)

«Намозни шаръий узрсиз вақтидан кейин ўқиш катта гуноҳдир. Бу гуноҳ қазосини ўқиш билан авф этилмайди. Қазосини ўқигандан кейин алоҳида тавба ҳам қилиши лозим.» (Дурр-ул мухтор, 485-саҳифа)