Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Имом Молик

Жаннат билан суюнчиланган Аҳли суннат вал жамоатнинг тўрт буюк мазҳабидан бири бўлган Моликий мазҳабининг раисидир.

Исми Молик бин Анасдир. 90 (м. 709) йили Мадинада туғилди. 179 (м.795) йили Мадинада вафот этди. Бобоси Абу Амр Асҳоби киромдан бўлади.

Тобеъи тобеъиндан бўлган имом Молик илм ва ҳадис ривояти билан шуғулланган бир оила ҳамда муҳитда улғайди. Бобоси Молик, отаси Анас ва амакиси Суҳайл ҳадис ривоят қилардилар. Аввал Қуръони каримни ёд олди. Ўзининг истаги ва оиласининг ташвиқлари билан илм ўрганишни бошлади. Бу хусусда унга энг кўп онаси қизиқиш кўрсатди. Онасига илм ўрганишга бормоқчи эканлигини айтганида, унга энг гўзал либосларини кийдириб, салласини ўраб “Энди бор, ўқи, ёз” деган эди. Бундан ташқари, ўғлига замонин6инг машҳур олими Робиатур Райнинг ёнига боришини, ундан илм ва одоб ўрганишини айтди.

Батафсил

Имом Аъзам Абу Ҳанифа

Аҳли суннатнинг раисидир. Фиқҳ билгиларини, аҳли суннат эътиқодини тўплади. Буларни юзларча талабасига ўргатиб, китобларга ўтказилишига сабаб бўлди. Мусулмонлар тарафида қоғоз тайёрлаш шу даврда бошланди.

Чуқур илми, закоси, ақли, тақвоси, ҳилми, салоҳи ва сахийлиги юзларча китобларда билдирилган.талабалари жуда кўп бўлиб, буюк мужтаҳидлар, олимлар етиштирди. Аҳли суннатнинг 80 фоизи Ҳанафий мазҳабидадир.

Асл исми Нўъмондир. 80 (м. 699) йили Куфада туғилиб, 150 (м.767)йили Бағдодда шаҳид этилди. Отасининг исми Собитдир. Эроннинг таниқли кишилари авлодидан бўлиб, форс ўғилларидандир. Бобоси Зута ислом динини қабул этган ва ҳазрати Алига икромда бўлган эди.

Батафсил

Имтиҳонга кираётганда ўқиладиган дуо

Савол: Биз учун муҳим бўлган имтиҳонга киришдан аввал қайси дуони ўқиганимиз тўғри?

Жавоб: Аллоҳу таолодан ҳар нарсанинг хайрлисини сўрашимиз керак. Мутлақо яхши топширайин демаслик керак. “Менга хайрли бўлса, имтиҳонни яхши топширишимни насиб эт” деб дуо қилиш керак. Имтиҳонга киришдан аввал бир Фотиҳа билан истиғфор дуосини ўқиб, Пайғамбар жанобимизга, бошқа Пайғамбарларга, Аҳли байтга, Асҳоби киромга, тобеинга, мазҳаб имомларимизга, силсилаи олияга, машойихи изомга ҳадя этиб, уларнинг ҳурмати учун дуо қилган яхши бўлади. Дуо қилганда иложи бўлса силсилаи олия буюкларининг исмларини ҳам айтиш яхши бўлади. Авлиёнинг, солиҳларнинг исмлари айтилган ерга раҳмат ёғиши ҳадиси шарифларда билдирилган. 

 

Батафсил