Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Керакли савол-жавоблар

- Жуда бой бўлиш учун нима қилиш керак?

- Қаноаткор бўлган инсонларнинг энг бойи бўлади.

- Энг хайрли кимса ким?

- Инсонларнинг энг хайрлиси бошқаларга фойдали бўлганидир.

- Энг адолатли бўлган инсон ким?

Батафсил

Нафснинг душманлиги

Савол: Нафснинг ҳар бир истаги киши зарарига дейилади. Нафснинг энг катта душманлиги қайси жиҳатдан бўлади?

Жавоб: Нафснинг мақсади инсонни кофир қилишдир. Нафс инсонни кўпроқ мол-мулкка ва шон-шуҳратга берилишга мажбурлайди. Мол ва шуҳратга берилиб кетишнинг манбаи нафсдир. Нафс кўпинча мана шу йўллар орқали инсонни ҳалокатга судрашга ҳаракат қилади. Кўп мол ва шуҳрат эгаси бўлиш ҳамма вақт ҳам ёмонликдан дарак бермайди. Динга ва мусулмонларга хизмат қила олиш мақсадида кўп мол-мулкка эга бўлиш албатта яхши.

Батафсил

Гипноз нима?

Кишидаги идрок этиш ҳолатининг бошқа бир шахс тарафидан турли таъсир йўллари билан ўзгартириши натижасида вужудга келган махсус уйқу ҳолига гипноз ёки гипнотизм дейилади.

Гипноз ҳодисасини очиқлаб берадиган теория ҳали ҳам йўқ. Теориялардан бири кўра гипноз бу – бир уйқу туридир. Рус физиологи Иван Павлов гипнозни уйқуга кетишдан бироз аввал пайдо бўладиган рефлексларнинг шу вақтда ҳосил бўладиган бир ўтувчи ҳолат деб таърифлаган.

Батафсил