Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Тама

Дунё лаззатларини ҳаром йўллардан излашга Тама дейилади. Таманинг энг ёмони одамлардан ниманидир кутишдир. Кибрга, ужбга сабаб бўлгувчи нофила ибодатларни ва охиратни унутдиргувчи мубоҳларни қилиш ҳам тамадир. Таманинг зиддига, аксига “Тафвиз” дейилади. Тафвиз ҳалол ва фойдали нарсаларга эришишга ҳаракат қилиб, буларга етишувни Аллоҳу таолодан кутмоқдир.

Шайтон риёни ихлос ва тамани тафвиз сифатида кўрсатиб, одамни алдашга уринади. Аллоҳу таоло ҳар кимнинг қалбига бир фариштани вазифа билан жойлаб қўйгандир. Бу малак-фаришта одамга яхши ўйлар – “илҳом” беради. Шайтон ҳам одам қалбига ёмон ўйлар – “васваса”лар солади. Ҳалол кун кўрувчи инсон илҳом билан васвасани бир-биридан ажратади. Ҳаром егувчилар ажратолмайди. Инсоннинг нафси ҳам қалбига ёмон ўйларни солади. Бундай ўйлар ва орзуларга “Ҳаво” дейилади. Илҳом ва васваса давомли бўлмайди. Нафснинг ҳавоси эса давомлидир ва борган сари ортади. Васваса дуо билан, зикр билан озаяди ва йўқ бўлади. Ҳаво эса фақат кучли кураш билан камаяди. Шайтон итга ўхшайди, қувласанг қочади-ю, бошқа томондан айланиб келаверади. Нафс қоплонга ўхшайди, ҳужум қилса ўлдирмай қўймайди.

Батафсил

Риё

Риё иккиюзламачилик дегани. Риё бор нарсани аксини, тескарисини айтишдир. Қисқаси, нотўғри кўрсатишдир. Охират амалларини қилиб, охират йўлида эканини кўрсата туриб дунё орзуларига эришмоқ демакдир. Қисқаси, дунё, мол-мулк қозонишга диндан  восита, қурол сифатида фойдаланишдир. Ибодатларини кўз-кўз қилиб одамлар севгисини, ишончини қозонишдир. [Сўзлари ёки ибодатлари риё билан қилинган одамнинг диний билими бўлса, у “мунофик” аталади. Диний билими бўлмаса, у “дин нодони”, жаҳолатпараст аталади. Фан илмидан хабари йўғу, ўзини фан арбоби деб танитиб, ўз дунё қарашини фан билими сифатида гапириб, мусулмонларни алдашга, уларнинг динини, иймонини бузишга уринаётган кимсалар – ислом душманларига “даҳрий” ёки “фан нодони” дейилади. Диний нодонларга ва фан нодонларига алданмаслик керак.]

Батафсил

Ёмон ахлоқ ва даволари

Мусулмонлар ҳамма нарсадан аввал қалбларини тозалашлари лозим. Чунки қалб бутун баданнинг раиси, бошқарувчисидир. Бутун аъзолар қалбнинг амридадир. Пайғамбаримиз (саллоллоҳ алайҳи ва саллам): “Инсоннинг баданида бир эт парчаси бор. Агар у яхши бўлса барча аъзолар яхши бўлади. У ёмон бўлса бутун аъзолар бузуқ бўлади. Бу – қалбдир” деб буюрдилар. Яъни бу юрак деган эт парчасидаги кўнгилдир. Унинг яхши бўлиши, ёмон ахлоқдан тозаланиши ва яхши ахлоқ билан безанишини билдиради. Инсоннинг суратига, шакли-шамойилига “Бадан”, “Халқ” дейилади.

Батафсил