Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Суи-зан - шубҳа

Суи-зан ёмон шубҳада бўлиш деганидир. Гуноҳининг афв этилмаслигидан шубҳа қилиш – Аллоҳу таолога суи-зан бўлади. Мўминларни ҳаром иш қилувчи, яъни фосиқ деб гумон қилиниши суи-зан бўлади. Суи-зан, яъни шубҳа ҳаромдир. Қилаётгани ҳаром эканини билгач, ундан нафратланиш суи-зан бўлмайди. Буғди-филлаҳ бўлади, савоб бўлади. Диндош биродарининг айбини кўриш билан унга ҳусни-зан қилиш лозим, уни тузатишга ҳаракат қилиш керак. Уни ислоҳ қилиш лозим. Қалбга келган хотира, фикр суи-зан бўлмайди. Зан этмоқ – гумон қилиш, яъни қалбнинг у томонга оғиши суи-зан бўлади.

Батафсил

Хиёнат

Хиёнат қилиш ҳам ғазабга сабаб бўлади. Хиёнат ҳам ҳаромдир. Мунофиқлик аломатидир. Хиёнатнинг зидди омонатдир, амин бўлишдир. Хиёнат бировга ўзининг амин эканини билдиргандан сўнг ишончни бузадиган иш қилиш демакдир. Мўмин ҳар кимнинг молини, жонини ҳимоя қиладиган одамдир. Омонат ва хиёнат молда бўлгани сингари сўзда ҳам бўлади. Ҳадиси шарифда Машварат қилинган кимса аминдир дейилади. Яъни унинг ростини гапиришига ва сўралганни бошқалардан яширишига омонат бўлинади, ишонилади. Унинг тўғри гапириши вожибдир. Инсон молини ҳимоя қилган кимсага ишониб топширгани сингари, тўғри гапиришига амин бўлган одам билан маслаҳатлашади, насиҳат сўралади. Оли Имрон сурасида юз эллик тўққизинчи оятида маолан Қиладиган ишингни маслаҳатлашиб ол дейилади. Кенгашиш, маслаҳат сўраш одамни пушаймон бўлишдан муҳофаза қилувчи қаъла мисолидир. Кенгашиладиган кимса одамларнинг аҳволини, замон ва мамлакатнинг шарт-шароитларини билиши лозим.

Батафсил

Жубн

Жубн – қўрқоқлик демакдир. Ғазабдан қаттиқ ҳаракат қилишнинг керакли миқдорига “Шижоат” дейилади. Керагидан кам бўлгани ожиз бўлгани “Жубн” аталади. Жубн ёмон феълдир. Имом Муҳаммад бин Идрис Шофизий (раҳимаҳуллоҳу таоло) айтадиларки: “Шижоат кўрсатиш керак бўлган жойда қўрқоқлик қилган кимса эшакка ўхшайди. Тазарруга берилган кимса рози бўлмаса шайтонга ўхшайди”. Қўрқоқ бўлган одам завжасига ва ақробасига нисбатан ғайратсизлик ва ҳамиятсизлик кўрсатади. Уларни ҳимоя қилолмайди. Зиллатга ва зулмга бўйин эгади. Ҳаром иш билан шуғулланаётган кимсани кўриб индамайди. Бошқаларнинг молига тама қилади. Ишида сабот кўрсатмайди. Топширилган вазифанинг аҳамиятини ҳис этмайди. Аллоҳу таоло Тавба сурасида шижоатни, қаҳрамонликни мақтайди. Нур сурасида зино қилувчиларга қатъий жазо берилишига марҳамат кўрсатилмаслигини амр этади.

Батафсил