Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Шамотат

Шамотат – бошқа бировнинг бошига тушган кулфатга, зарарга севинишга айтилади. Ҳадиси шарифда Диндош биродарингизга шамотат қилмангиз! Шамотат қилсангиз, Аллоҳу таоло кулфатни улардан олиб сизларга беради дейилади. Золимнинг зулмидан, ёмонлигидан қутулиш учун унинг ўлимига севиниш шамотат бўлмайди. Душманнинг бошига тушган ўлимдан бошқа кулфату балоларга севиниш шамотат бўлади. Ҳали балоларнинг ёғилишига ўзининг сабаб эканини ўйлаб севиниш, масалан, дуосининг қабул бўлганини ўйлаб қувониш янада ёмондир. Ужб ёмон феълига дучор бўлишига сабаб бўлади. 

Батафсил

Ҳасад

Ҳасад – қизғаниш, кўролмасликдир. Аллоҳу таолонинг эҳсон қилган неъматининг ундан тортиб олинишини истамоқдир. Фойдаси бўлмаган, зарари бўлган бирор нарсанинг ундан соқит бўлишини хоҳлаш ҳасад бўлмайди, “Ғайрат” бўлади. Илмини, мол-давлатга, мавқега эришиш, гуноҳ қилиш учун ишлатган дин арбобларида илмнинг бўлмаслигини исташ ҳам ғайрат бўлади. Молини ҳаромда, зулм қилишда, исломиятни йўқотишда, бидъатларда ва гуноҳларда фойдаланувчининг моли йўқ бўлиб кетишини исташ ҳам ҳасад бўлмайди, дин ғайрати бўлади. Бировнинг қалбида ҳасад бўлса-ю, ўзи бундан азобланса, буни хоҳламаса – бу гуноҳ бўлмайди. Қалбда бўлган хотира, ўй-фикр гуноҳ саналмайди. Хотиранинг қалбда уйғониши одамнинг қўлида эмас. Қалбида ҳасад бўлишдан озор чекмаса ёки орзуси билан ҳасад қилса гуноҳ бўлади, ҳаром бўлади. Шу ҳасадини гаплари билан, хатти-ҳаракати билан билдирса гуноҳи тағин ҳам кўп бўлади. Ҳадиси шарифда Инсон уч нарсадан қутулолмайди: Шубҳа, тайара, ҳасад. Суи-зан, яъни шубҳа қилсангиз, бунга хос ҳаракатда бўлманг. Омадсиз деб билганингиз нарсани Аллоҳу таолога таваккул қилиб бажаринг. Ҳасад қилган одамингизни асло ранжитманг! деб марҳамат қилинади.

Батафсил

Кибр

Кибр деб – ўзини бошқалардан устун кўриш билан қалби роҳатланишига айтилади. Ужб (манманлик) ҳам ўзини бошқадан устун билишдир. Бу ерда бошқани ўйламайди. Ўзини ва ибодатларини яхши кўради. Кибр – ёмон феъл-атвордир. Ҳаромдир. Холиқни, Раббини унутмоқнинг аломати, белгисидир. Кўпгина дин арбоблари ушбу ёмон ҳасталикка чалингандир. Ҳадиси шарифда Қалбида заррача кибр бўлган киши Жаннатга кирмайди дейилади. Кибрнинг акси – “Тавозу” аталади. Тавозу ўзини бошқалар билан тенг, баровар кўришдир. Бошқалардан устун ҳам, паст ҳам кўрмасликдир. Тавозу – инсон учун жуда яхши феъл-атвордир. Ҳадиси шарифда Тавозу қилганга муждалар бўлсин дейилади. Тавозу соҳиби ўзини бошқалардан паст кўрмайди. Залил ва мискин бўлмайди. Молини ҳалол топиб, кўп ҳадялар беради.

Батафсил