Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Аллоҳ бизни кўриб турибди

Ҳазрати Умар халифалик даврида бир кечаси осойишталикни назорат қилиш учун Мадина шаҳри кўчаларини кезиб юрганди. Бир уйнинг олдидан ўтиб кетаётганида уйдан баланд овозда гаплашаётганларни эшитиб қолди. Онаси қизига шундай дерди:

- Қизим, эртага сотадиган сутимизга сув аралаштириб қўй.

- Ойи халифа сутга сув аралаштиришни тақиқламадими?

- Қизим ярим кечаси халифанинг бундан қандай хабари бўлади, у ҳозир ётоғида ухлаяпти.

- Она, халифа ухлаяпти, хабари йўқ дейсиз. Ҳамма нарсани биладиган, кўрадиган ва ҳамма нарсага қодир Аллоҳу таоло бизни кўриб турибди. Ҳолимизни билиб турибди. Ҳийламизни инсонлардан яширишимиз мумкин, аммо ҳамма нарсани билувчи ва кўрувчи Аллоҳдан қандай яширамиз?

Ҳазрати Умар бу қизнинг гўзал ахлоқига лол қолди. Уйга келиб, бўлган воқеани аёлига айтиб берди. Кейин бу қизни ўғли Асимга олиб берди. Асим бу аёлидан бир қиз фарзандлик бўлди. Бу қиздан эса одил халифалардан Умар бин Абдулазиз ҳазратлари туғилди.

 

Батафсил

Ғийбат қилмоқ

Маълум бир мўминнинг ёки зиммий (ғайри муслим ватандош)нинг айбини уни ёмонлаш учун орқасидан гапириш ғийбат бўлади. (Ёмонлаётган сўзлар тўғри бўлса, “ғийбат” бўлади. Ёлғон бўлса “туҳмат” бўлади. Ғийбат ва бўҳтон гапириш катта гуноҳ бўлгани каби, уларни тинглаш ҳам ҳаромдир. Гапирган ва тинглаган жаҳаннам оловида куяди. Гапирганни жим бўлишга ундаш керак. Жим бўлмаса у ердан туриб кетиши лозим. Ва булар учун хайрли дуо қилмоғи керак. Дўстлари, жўраларининг исмини ёзиб деворга илиб қўйиш, бу исмларни ҳар кўрганида, исм соҳибларига хайрли дуо қилиш лозим. Мозорлари устига тош ўрнатиб, маййитнинг исми ёзилади, ўтиб кетаётиб кўрганлар, бу маййитга раҳмат ва истиғфор ўқийдилар.

Батафсил

Узрини рад этиш

Мусулмоннинг узрини рад этиш макруҳдир. Ҳадиси шарифда Мусулмон биродарининг узрини қабул қилмаслик гуноҳ бўлади дейилади. Узрни қабул қилиш ва қусурларини кечириш Аллоҳу таолонинг сифатларидандир. Бундай бўлмаган кимсага Аллоҳу таоло азоб беради. Узр сўраш уч хил бўлади: Нега қилдим? Ёки шунинг учун қилдим. Кошки қилмасайдим дейиш ёки қилдим, бошқа қилмайман дейиш бўлади. Ёхуд қилганим йўқ дея инкор қилишдир. Қилдим, бошқа қилмайман дейиш тавба бўлади. Мўмин афв этиши учун узр қилишини кутади. Мунофиқ айбларнинг ошкор бўлишини истайди. Ҳадиси шарифда Иффат соҳиби бўлингиз. Ифлос ишлар қилманг. Аёлларингизни ҳам тоза хулқли қилингиз, Иффат соҳиби бўлсангиз, аёлларингиз ҳам бокира, иффатли бўлади. Онангизга, отангизга эҳсон қилсангиз, болаларингиз ҳам сизга эҳсон қилади. Диндош биродарининг узрини қабул қилмаган кавсар ҳовузидан ичмайди дейилади. Ушбу ҳадиси шариф диндош биродарининг ёмонлик қилганини ва узрининг ёлғонлигини билмайдиган одамлар учундир. Чунки бунинг узрини рад этиш мусулмонга суи-зан қилиш бўлади. Ёлғон гапирганини била туриб узрини қабул қилиш авфбўлади Кечириш вожиб эмас, мустаҳабдир.

Батафсил