Ҳақ эвазига Қуръон ўқиш
Савол: Ҳақ эвазига Қуръон ўқиш, тайёр хатмларни сотиш жоизми?
Жавоб: Қуръони карим кун кўриш воситаси эмас. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Қуръон ўқинг, лекин уни кун кўриш воситасига айлантирманг.” (И.Аҳмад)
“Бир замонлар келадики, Қуръони карим Аллоҳ розилиги учун эмас, дунёлик учун ўқилади.” (Абу Довуд)
“Қуръон ўқиб туриб, ўқ ёйдан чиққанидек диндан чиқадиганлар бўлади.” (Ибни Можа)
“Қуръони карим ўқиган кишиларга ё шафоат этади, ё душман бўлади.” (Муслим)
Ҳақ эвазига ўқилган Қуръондан ўликка савоб тегмайди. (Ҳидоя)
Пул билан Қуръони карим ўқитиш ҳаромдир. (Бай ва Ширъа)
Ҳофиз савдолашмасдан фақат Аллоҳ розилиги учун хатм ёки мавлуд ўқиса, ўқитган кишининг берган ҳадясини олиши жоиз бўлади. (Ҳадика, Бариқа)
Қуръон-и карим ўқиб ҳадя олишни касб қилиб олмаслик керак. Чунки одат ҳолига келган ҳадялар шарт этилган ҳақ кабидир. (Дурр-ул-мухтор)
Савол: Пул учун ибодат қилиш, масалан имомлик қилиш, Қуръон ўргатиш жоизми?
Жавоб: Ҳа, ибодат қилиб Аллоҳу таолодан дунё манфаатларини исташ жоиздир. Ёмғир дуосига чиқиш, истиҳора қилиш, ҳақ эвазига имомлик қилиш, Қуръон ўргатиш, фақирликдан қутулиш учун Қуръон ўқиш жоиздир. “Ҳам зиёрат, ҳам тижорат” деб ҳажга борадиган бўлса-ю, ибодат нияти бўлмаса риё бўлади. Ибодат нияти кўпроқ бўлса, савоб ҳосил бўлади.
Савол: Қабристонларда ҳофизлар бўлади. Ҳақ эвазига Ёсин-и шариф ўқишади. Ёки тайёр ўқилган хатмлар бор, арзон сотамиз дейишади. Бу гуноҳ эмасми?
Жавоб: Ҳақ эвазига ибодат қилиш ёки қилдириш ёхуд ибодатининг савобини бошқасига сотиш ботилдир. Ибодатни қилмасдан туриб сотишни келишса, ҳақ бўлади. Ибодат қилиб бўлгандан кейин савдолашса, ибодатни сотиш бўлади. Иккиси ҳам жоиз эмас. (Саодати абадия)
Ибодатларни, масалан, Қуръони каримни, мавлудни, дуони пул эвазига қилиш жоиз эмас. Пулни олиш ҳам, бериш ҳам ҳаромдир. Буларни Аллоҳу таолонинг розилиги учун қилиш керак, ҳадя қилиб бериладиган бўлса, ўқиган кишининг олиши гуноҳ бўлмайди. (Ислом ахлоқи)