Ўзингизни "яхши одам" деб биласизми?

Бу учун ўзингизни қисқа ҳисоб-китобга тортишингиз керак. Чунки яхши одам аввало бировнинг кўнглини оғритмайди. Сўнгра навбати билан яхши инсон диннинг амр ва тақиқларига амал қилади. Динга хизмат қилади. Кўп ибодат қилса ҳам тавбани тарк этмайди. Атрофидагиларга азият бериш, ташвишга солиш кибрлилик аломатидир. 

Батафсил

Ҳақиқий дўстлар

Машҳур ҳадис олимларидан Воқидий (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳазратлари баён қилади:

“Бир гал пулим қолмай анчагина қарзланиб қолдим. Байрам ҳам яқинлашиб қолганди. Аёлим “Бизку йўқчилик ва етишмовчиликка сабр қиламиз. Лекин шу болаларимизнинг ҳоли нима кечади? Улар ҳар куни қўшни болаларни безанган ва чиройли кийимларда кўришади. Бизнинг фарзандларимиз эса, йиртиқ-ямоқ кийимлар кийишган. Ҳеч бўлмаса шуларнинг кийимларига сарфлайдиган пул топсангиз” деб йиғлаб-сиқтади.

Батафсил

Ким эканинг эмас, ким билан бирга эканлигинг муҳим

Иймоннинг шарти олтидир, булар ишонилиши керак бўлган нарсалардир. Бу олти шартга ишондим дейиш билан ҳосил бўлган иймоннинг давомли бўлиши учун бошқа нарсалар ҳам даркор. Масалан, ибодатлар иймондан парча бўлмаса ҳам, фарз эканлигига инониш иймондандир. Бир киши, намознинг фарз эканлигига ишонмаса иймони бўлмайди.

Бундан ташқари иймоннинг тамали ва энг муҳим аломати бўлган, яна бир асосий шарти борки, ҳубб-у филлаҳ ва буғд-у филлаҳдир. Яъни Аллоҳу таолонинг севганларини севиш ва Аллоҳу таолонинг севмаганларини севмасликдир. Чунки ҳадиси шарифда, дунёда бир-бирини севганлар, охиратда ҳам бирга бўлишади деб марҳамат қилинган.

Батафсил

Устида расми бор нарсалардан фойдаланиш

Савол: Ота ва устоз расмларини деворга осишга бўладими?

Жавоб: Яхши эмас. Уч зарари бор:

Биринчиси, инсон ва ҳайвон расмини белдан юқорига осиш ҳаром. Ўсимлик ва жонсиз нарсаларнинг расмини осишнинг зарари йўқ.

Иккинчиси, жонзот расми бўлган хонага раҳмат фаришталари кирмайди. Расмли газета бўлса ҳам кирмайди. Газетани ўқиб бўлгандан кейин усти ёпиқ бўлган жойга қўйиш керак. Фотосуратларнинг барчаси альбомда сақланиши лозим. Расмлар берк жойда бўлса раҳмат фаришталари киради.

Батафсил

Расм чизиш

Савол: Пайғамбарларнинг, авлиёнинг ёки кофирларнинг ёхуд ҳайвонларнинг расмларини чизиш ҳаромми?

Жавоб: Хоҳ ҳурмат кўрсатиш учун, хоҳ ҳақорат қилиш учун бўлса ҳам, хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, хоҳ инсон, хоҳ ҳайвон расми бўлсин, жонли расм чизиш ва ҳайкал ясаш ҳаромдир, катта гуноҳ бўлади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Жонли расм чизганга қиёматда “Чизган расмингга жон бер” дея азоб берилади.” (Муслим)

 

Батафсил

Узук тақмоқ

Савол: Узук тақиш хусусида динимизнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Эркакларнинг олтин узук тақишлари тўрт мазҳабда ҳам жоиз эмас. Олтин ва кумуш безак сифатида фақат аёлларга ҳалолдир. Лекин буларни маҳрам бўлмаган эркакларга кўрсатишлари ҳаром бўлади.

«Олтин ва кумушни безак сифатида тақиш эркакларга ҳаром. Тош, бронза, гуруч, платина, мис ва бошқа моддалардан зийнат сифатида узук тақишлари аёлларга ҳам ҳаромдир. Олтин ялатилган кумуш узук ва кумуш қопланган олтин узук тақишлари жоиз. Узук тақмаслик янада яхшироқ. Байрамларда ҳамманинг узук тақиши мустаҳабдир. Кўз-кўз қилиш, мақтаниш учун тақиш эса ҳаром.» (Радд-ул мухтор)

Батафсил