Саййид Абдуллоҳ Деҳлавий
Саййид Абдуллоҳ Деҳлавий ҳазратлари Силсилаи олиянинг йигирма саккизинчисидир. 1745 йили Ҳиндистоннинг Панжоб шаҳрида туғилди. 1824 йили Деҳлида вафот этди. Қабри Шоҳжаҳон жоме-масжиди яқинидаги даргоҳда.
Отаси Абдуллатиф афанди олим, солиҳ ва зоҳид бир зот эди. Бир куни тушида ҳазрати Али унга “Аллоҳу таоло сенга бир ўғил эҳсон этади, у буюк зот бўлади. Унга бизнинг исмимизни қўясан” деди.