Убайдуллоҳ Аҳрор

Убайдуллоҳ Аҳрор ҳазратлари Туркистоннинг буюк авлиёларидан. Силсилаи олиянинг ўн саккизинчисидир. 1403 йилда Тошкентда туғилиб, 1490 йили Самарқандда вафот этди. Қабри Самарқанд шаҳрида.

Туғилганидан эътиборан устун ҳоллари кўринди. Онаси нифосдан тозаланганидан кейин эмишни бошлади. Юзидан шундай нур таралардики, кўрганлар ҳайратда қолиб, унга дуо қилардилар. Тилидан Аллоҳу таолони исми ҳеч тушмасди.

Батафсил


Яъқуб-и Чархий

Яъқуб-и Чархий ҳазратлари авлиёларнинг буюкларидан эди. Инсонларнинг имон, ибодат ва ахлоқ хусусида ҳақни ўрганиб, бажо келтиришларини таъминлаган ҳамда Аллоҳу таолонинг розилигига эришишлари учун йўл кўрсатган Силсила-и олия деб аталадиган ислом олимларининг ўн еттинчиси халқасидир. Буюк олим ва комил валий эдилар.

Батафсил


Аловуддин Аттор

Аловуддин Аттор ҳазратлари Бухорода етишиб чиққан энг буюк авлиёлардан. Силсилаи олиянинг ўн олтинчисидир. Асл исми Муҳаммад бин Муҳаммад Бухорийдир.

Бадавлат отаси вафот этгач, ўғилларига мерос сифатида жуда кўп мол-мулк қолди. Лекин Аловуддин меросдан улуш олишдан бош тортиб, Шоҳи Нақшбанд Муҳаммад Баҳоуддин Бухорийга талаба бўлишни танлади. Унинг ҳузурига бориб аҳволини тушунтирди ва талабаликка қабуллашини сўради.

Батафсил


Саййид Муҳаммад Баҳоуддин

Саййид Муҳаммад Баҳоуддин Бухорий ҳазратлари Силсилаи олиянинг ўн бешинчи фарди комилидурлар. Аллоҳу таолонинг муҳаббатини қалбига нақш этганлари учун Нақшбанд деб ҳам аталади.

1318 йили Бухорога яқин бўлган Қасри Орифонда таваллуд топдилар. Ислом олимларининг энг буюкларидан бўлиб, тасаввуфда энг юксак даражаларга эришдилар. Замонида ва кейинга асрларда унинг воситаси билан кўплаган инсонлар ҳидоятга, тўғри йўлга қовушдилар. 1389 йили Қасри Орифонда вафот этдилар.  Шу ерга дафн этилган.

Батафсил


Саййид Амир Кулол

Саййид Амир Кулол ҳазратлари Силсилаи олиянинг ўн тўртинчисидир. Ҳазрати Ҳусайиннинг авлодидандир. Авлиёларнинг машҳурларидан бўлган Муҳаммад Бобо Саммосийнинг шогирди ва Баҳоуддин Бухорий ҳазратларининг устозидир. Кулолчилик билан шуғулланганлиги учун “Кулол” исми билан билан машҳур бўлганлар.

Ҳар онини исломиятга уйғун ўтказганлар, кўплаган кишилар унинг суҳбатида ва дарсларида камолга етган.

Батафсил


Муҳаммад Бобо Саммосий

Муҳаммад Бобо Саммосий ҳазратлари Хўжа Али Ромитаний ҳазратлари етиштирган буюк авлиёлардандир. Силсилаи олиянинг ўн учинчисидир. Бухорога қарашли Саммос қишлоғида туғилдилар.

Тасаввуф илмини буюк олим Али Ромитаний ҳазратларидан ўргандилар. Унинг дарслари ва суҳбатларида етишиб, тасаввуфда юксак даражага эришдилар. Устози ўзидан кейин ўрнига Муҳаммад Бобо Саммосийни вакил этиб қолдирди. Бошқа талабаларига ҳам унга тобе бўлишни васият этдилар.

Батафсил


Али Ромитаний

Али Ромитаний ҳазратлари Силсилаи олиянинг ўн иккинчисидир. Бухоро яқинидаги Ромитан қишлоғида туғилдилар. Барчага ҳақ йўлни кўрсатган, қалбидан нур сочган Маҳмуд Анжир Фағнавий ҳазратларидан кўп истифода қилдилар. Авлиёлик даражаларига эришдилар. Моддий илмларда ҳам юксалдилар. Ибодат ва дарслардан кейин ҳалол луқма ишлаб топиш учун тўқимачилик билан шуғулланардилар. Шу сабабдан унга тўқимачиларнинг шайхи маъносида "Пир-и Нассож" ҳам дейишарди.

Батафсил


Маҳмуд Анжир Фағнавий

Маҳмуд Анжир Фағнавий ҳазратлари Силсилаи олиянинг ўн биринчисидир. Моварауннаҳрнинг Тури Синодек муқаддас бир жой юрт бўлишига васила бўлган, у ерни нурлантирган улуғ олим ва авлиёлардан бўлган Маҳмуд Анжир Фағнавий Бухоронинг Фағна қишлоғида туғилдилар. 1315 йили вафот этдилар. Меъморлик билан кун кечирганлар.

Батафсил


Ориф Ревагарий

Ориф Ревагарий ҳазратлари Силсилаи олиянинг ўнинчисидир. Бухородан 30 км узоқликдаги Ревагар қишлоғида дунёга келди.

Кичик ёшидан таҳсил олишни бошлади. Заковати ва тез ўзлаштириш қобилиятининг порлоқлиги сабабли қисқа вақтда камолга келди. Бу аснода илм ва ҳикмат соҳиби, ибодат шартларини бекаму кўст бажарувчи, инсонларга ҳақ йўлни кўрсатишда замонининг қутби бўлган Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратлари билан танишди ва бутун олами ўзгарди.

Батафсил


Абдухолиқ Ғиждувоний

Абдухолиқ Ғиждувоний ҳазратлари Силсилаи олиянинг тўққизинчисидир. Отаси Абдулжамил Рум диёридаги Малатия шаҳридан эди. Хизр алайҳиссалом отасига “Эй Абдулжамил! Сен бир ўғил кўрасан, исмини Абдулхолиқ қўйгин” деб буюрганди.

Сўнгра Абдулжамил Бухоронинг Ғиждувон деган жойига кўчиб ўтди. Кўп ўтмай ўғиллик бўлди. Исмини Абдулхолиқ қўйди. Абдулхолиқ беш ёшга тўлганида илм ўрганиши учун Бухорога жўнатди.

Батафсил