Отанинг масъулияти
Савол: Ота фарзандларидан қанча ёшигача масъул бўлади?
Жавоб: Ўғилларидан оқил-болиғ бўлгунича, қизларидан эса турмушга чиққунича масъул бўлади.
Савол: Ота ўғлини уйлантиришга мажбурми?
Жавоб: Ота ўғлини уйлантиришга мажбур эмас. Ўғил оқил-болиғ бўлгач отасининг масъулиятидан чиқади. Фақир ўғлини уйлантириш эса бой отага вожиб бўлади. (Уюн-ул-басоир)
Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Фарзандига чиройли исм бериш, динини ўргатиш ва вақти келганида уйлантириш фарзанднинг ота зиммасидаги ҳақларидандир.” (Абу Нуайм)