Спирт, одеколон ва атир
Савол: Спиртларнинг барча тури нажсми?
Жавоб: Ҳаром ва нажс бўлгани фақатгина этил спиртидир. Бошқалари ҳам кимёда "спирт" деб аталади. Улар нажс эмас. Намоз ўқишдан аввал этил спиртини тозалаш керак.
Савол: Одеколон, йод ва атир каби спиртли аралашма сепилган кийим билан намоз ўқиш жоизми?
Жавоб: Жоиз. "Спирт дори, ҳид ёки сув каби нарсаларга бирор фойдани кўзлаб аралаштирилганида, аралашма тоза бўлади." (Ислом ахлоқи)
Демак спирт, одеколон, йод ва атир каби суюқликларга бир манфаат учун аралаштирилганидан намозга моне бўлмайди. Ҳеч қандай фойдас кўзланмай аралаштирилса, аралашма тоза бўлмайди. Масалан сувга спирт аралштириб, уни кийимга сепсак, бу кийим билан намоз ўқилмайди.
Савол: Спиртли мазлар намозга моне бўладими?
Жавоб: Йўқ, моне эмас.
Савол: “Ислом ахлоқи” китобида бундай дейилган:
1. Сув билан тупроқ аралаштирилганида бу иккисидан бири тоза бўлса, ҳосил бўлган лой ҳам тоза бўлади ва бу қавл саҳиҳдир. Фатво ҳам шундай.
2. Бу фатвонинг заиф эканлигини айтган олимлар бўлса ҳам, қийинчилик бўлганда заиф қавл билан ҳам амал қилинади.
3. Нажс бўлган суюқлик, масалан, спирт дори, ҳид учун [сув ёки тупроқ] каби нарсаларга [бир манфаат учун] аралаштирилганда аралашма тоза бўлади. [Лекин дори учун бўлмаганларини ичиш ҳаромдир.] Шунинг учун йод ва одеколон Ҳанафийда тозадир.
Бу ифодалардан қийинчилик, хараж бўлмасдан одеколон сепилиб, ўқилган намознинг саҳиҳ эканлигини тушундим. Одеколон тоза дейилганига кўра, хараж бўлмасдан устимизга сепсак, бу билан намоз ўқишимиз жоизми?
Жавоб: Ҳа, шундай эканлиги очиқ айтилган. Бу ерда иккита бошқа-бошқа қавлдан сўз юритилмоқда.
Биринчи қавлда “Аралашма тозадир, бу қавл саҳиҳдир ва фатво ҳам шундай” дейилган. Фатво шунга кўра берилган дейилгандан кейин бошқа масала қолмаган. 3-моддада 1-моддадаги саҳиҳ бўлган фатвонинг изоҳи ёзилган. Йод ва одеколоннинг тоза эканлиги, бундан ташқари дори учун бўлган аралашмаларнинг, яъни таркибида спирт бўлган дорилардан фойдаланишнинг ҳам жоиз эканлиги очиқча билдирилмоқда.
2-моддада саҳиҳ бўлган ва фатво берилган қавлга баъзи олимларнинг "заиф" дегани айтилган. Саҳиҳ қавлни айтгандан кейин "баъзи олимлар" дейилгач, бу қавл билан амал қилиш лозим эмаслиги тушунилмоқда. Бу ерда одеколон, йод каби аралашмаларнинг тоза эканлигини билдирувчи қавл заиф эмас, саҳиҳ қавлдир ва фатвонинг ҳам шу қавлга биноан берилгани таъкидлангна. "Заиф қавл" деб аксини айтиб, мусулмонларни қийин аҳволга солиш жоиз эмас.
Савол: Спиртли ичимликлар ва одеколон нажс эмасми?
Жавоб: Спиртли ичимликлар тўрт мазҳабда ҳам нажсдир. Нажосатни тозалаш уч мазҳабда фарздир. Моликий мазҳабида эса бир қавлда намоз учун нажосатни тозалаш фарз ёки вожиб эмас, суннатдир. (Ислом ахлоқи)
Одеколонда спирт кўп, лекин спиртли ичимликлар синфига кирмайди. Аралашма бўлгани учун Ҳанафий ва Шофиъийда намозга моне эмас. Одеколоннинг тоза эканлиги “Ислом ахлоқи” китобида ёзилган. Моликийда эса зотан нажосатни тозалаш фарз бўлмагани учун одеколон сепилган кийим билан намоз ўқиса бўлади.
Савол: Шофиъий мазҳаби ҳақида анча китоб ёзган бир домла “Шофиъийда одеколон ишлатиш, олиб сотиш жоиз эмас. Чунки спирт нажсдир” дейди. У ҳолда таркибида спирт бўлган йод каби дориларни ҳам ишлатиш жоиз эмасми? Бу борада Ҳанафий мазҳабини тақлид этишимиз керакми?
Жавоб: Бу домла баъзи мавзуларни нотўлиқ ва нотўғри ёзмоқда. Айниқса Ҳанафий мазҳаби ҳақида кўп хатолари бор. Мазҳаб тақлидига ҳожат қодирмай йод каби спиртли суюқликларни ишлатиш Шофиъий мазҳабида ҳам жоиздир.
Шофиъий мазҳабида нажс суюқликларни дори ва парфюмерия соҳасида ишлатиладиган миқдори авф этилганлиги “Ал-фиқҳ-у алал-мазоҳиб-ил-арбаъа” ва Мулла Халил Сиъридийнинг “Ал-маъфувот” китобининг Сулаймон бин Абдуллоҳ шарҳининг 1368 [милодий 1949] йилги Қамишли босмасида ёзилган. (Саодати абадия)