Намозда аврат жойи очилиб қолиши
Савол: Намозда аврат жойининг бехосдан очилиб қолиши билан ўзимиз атайлаб очишимизнинг фарқи борми?
Жавоб: Ҳа, фарқ қилади. Ўзимиз атайлаб очадиган бўлсак, намоз бузилади. Бехосдан очилиб қолганида бир рукнчалик вақт ўтмагунча намоз бузилмайди. Масалан, аёл киши сочларини атайлаб очадиган бўлса, намози шу заҳоти бузилади. Бехосдан очилиб қолса, бир рукн вақт ўтмагунча бузилмайди.
Савол: “Саодати абадия” китобида намозни бузадиган нарсалар ҳақидаги бўлимда “Бир рукнда уч марта субҳоналлоҳ деб айтадиган вақтчалик аврат жойи очилса, намоз бузилади” дейилган. Бир аъзонинг ҳаммасими ёки тўртдан бири очилсами?
Жавоб: Бир аъзонинг ҳаммаси эмас, тўртдан бири очиқ қолса, намоз бузилади. Чунки ўша “Саодати абадия” китобининг сатри аврат баҳсида «Аврат аъзоларидан бирининг тўртдан бири бир рукн очиқ қолса, намоз бузилади» дейилган. Фиқҳда бир аъзонинг тўртдан бири бутун аъзо ўрнига ўтади. Масалан, бошни масҳ этиш фарз. Бошнинг тўртдан бири масҳ этилганда бош бутунлай масҳ этилган ҳисобланади. Билак бир аъзодир. Намозда аёлларнинг билагининг тўртдан бири очилса, намози бузилади. Эркакларнинг билагининг тўртдан бири очилса, намоз макруҳ бўлади.
Савол: Намозда бошимга тақадиган рўмолим жуда юпқа бўлиб, сочларим бемалол кўринади. Бундай рўмол билан намоз ўқиш жоизми?
Жавоб: Дин китобларида “Юпқа, ҳафиф бўлиб, ичидаги аъзонинг шакли ёки ранги кўринадиган мато йўқ ҳисобланади” деб айтилган. Шунинг учун намозни ичи кўринмайдиган матолардан тикилган кийимда ўқиш лозим.
Савол: Менинг шимим жуда тор. Баданимга ёпишиб туради. Қўпол аврат жойларим шакли билиниб туради. Намозларим саҳиҳми?
Жавоб: Шакли билиниб турса ҳам намоз саҳиҳ бўлади. Чунки “Ислом ахлоқи” китобида “Аврат жойини бекитиб турган юпқа мато остидаги терининг ранги билиниб турса, намози бузилади. Мато баданга ёпишиб, аъзосининг шакли билиниб турса, намози бузилмайди” дейилган.