Намоз кимларга фарз?
Намоз ўқиш, оқил ва болиғ бўлган ҳар бир эркак ва аёл мусулмонга фарздир. Намознинг инсон зиммасига фарз бўлиши учун учта шарт мавжуд:
1.Мусулмон бўлиш. 2. Ақлли бўлиш. 3. Балоғат ёшига етган бўлиш шарти.
Динимизда ақли кирмаган ва балоғат ёшига етмаган болалар намоздан жавобгар бўлишмайди. Лекин ота-оналар, фарзандларини кичиклигиданоқ диний вазифаларга ўргатиб, билдириб келмоқлари лозим. Пайғамбаримиз “алайҳиссалом” айтдиларки: «Барчангиз бир поданинг чўпони кабисиз! Чўпон подасига қандай ғамхўрлик қиладиган бўлса, сурувни йиртқичлардан қандай қўриқлайдиган бўлса, сиз ҳам уй халқингизни ва қўлингиз, яъни амрингиз тагида бўлганларни жаҳаннам оташидан худди шундай ҳимоя қилишингиз зарур! Уларга мусулмонликни ўргатишингиз керак, ўргатмасангиз жавобгар бўласизлар». Бошқа бир ҳадиси шарифда: «Бутун чақалоқлар мусулмон табиатида дунёга келишади. Уларни кейинроқ, ота-оналари христиан, яҳудий ёки динсиз қилиб етиштиришади.»- дейилди.
Демакки, ҳар бир мусулмоннинг биринчи вазифаси, фарзандларига исломиятни ва Қуръони карим ўқишни, намоз ўқишни, иймоннинг ва исломнинг шартларини ўргатишдан иборат бўлиши керак. Фарзандининг мўмин қобил бўлиб, дунё ва охиратда роҳатликка, ҳузурга қовушишини хоҳлайдиган ота-она, аввало ўша вазифасини бажариши даркор. Чунки, новда ёш пайтида эгилади. Қариб қуриганда уни эгмоқчи бўлсангиз синади, зарарли бўлади.
Ислом илми, чиройли ахлоқ ва ислом тарбияси берилмаган бола ифлос, ёмон ва бузуқ йўлдаги кимсаларга тезда алданиб қолади. Ота-онасига, давлатига ва миллатига фақатгина зиён ва лаънат келтиради.