Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Чой-қаҳва фойдали, тамаки зарарлидир

Савол: Бир тасаввуф китобида “Қаҳва, тамаки ва наша шаробдан ҳам ёмонроқ. Чунки шаробдан қирқ кунда қутулиш мумкин, лекин ҳалигилардан қутулиш жуда қийин” дейилган. Қаҳва, тамаки қанақасига шаробдан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин?

Жавоб: Китобдаги ифодаларда бир нақл хатоси бўлиши мумкин. Истанбул университети нашриётларидан “Озиқ кимёси” китобида айтиладики: “Чойдаги теин билан авваллари алоҳида бир алкалоид сифатида қараладиган кофеиннинг бир эканлиги аниқланди. Чойда 2,5-3%, қаҳвада (кофе) 1,3% миқдорида кофеин бўлади. Кофеин зеҳнни очади, қон айланишини тезлаштириб, вужудга иссиқлик беради, чарчоқни қолдиради, ҳазм қилишни осонлаштиради. Кўпроқ миқдорда истемол қилинса, нерв системасига таъсир қилади. Юрак касалликларида, асаблари бўш инсонлар ва болаларда оз миқдор қаҳваниг ўзи ҳам ёмон таъсир қилиши мумкин.” (658-бет)

Батафсил

Дориларга қўшиладиган алкогол моддалар

Савол: Дори учун ҳозирланган ва ичида этил спирти бўлган сиропларни ичиш жоизми?

Жавоб: Нажс бўлган суюқлик, масалан, спирт дорига ўхшаган нарсаларга бир манфаат учун аралаштирилса, аралашма тоза саналади. Фақат дори учун бўлмаганларини ичиш ҳаромдир. (Ислом аҳлоқи)

Демак, дори учун қилинган аралашмалар авф этилади ва жоиз бўлади .

Савол: Синтетик йўл билан олинмайдиган, асосан, таркибида тўнғиз ва сигирдан олинадиган Анилаз, Трипсин каби моддалар бўлган дориларни қўлланиш мумкинми?

Жавоб: Қўлланилади. Қайси ҳайвондан олинганини суриштириш керакмас.

 

Батафсил

Гўшти ейиладиган ва ейилмайдиган ҳайвонлар

Савол: Гўшти ейиладиган ва ейилмайдиган ҳайвонларни рўйхат ҳолида билдира оласизми?

Жавоб: Қуруқликда яшайдиган ҳайвонлар ва қушлар учун ҳадиси шарифда “Йиртқич тиши бўлган йиртқич ҳайвонлар ва панжаси билан ов овлайдиган қушлар ейилмайди” деб марҳамат қилинди. (Муслим)

Гўшти ейилмайдиган қуруқлик ҳайвонлари:

1. Тўнғиз.

2. Бўри.

3. Айиқ.

Батафсил