Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Телевизор томоша қилиш

Савол: “Телевизор Ғарбдан келгани учун томоша қилиш гуноҳ. Телевизорда диннинг амрлари билдирилса ҳам, ҳатто Жаннат кўрсатилса ҳам томоша қилиш ҳаромдир” дейдилар. Телевизор томоша қилиш гуноҳми?

Жавоб: Ғарбдан келгани учун телевизорни ҳаром дейиш нотўғридир. Бугун тиббиётда, саноатда ва бошқа соҳаларда фойдаланадиган машиналарнинг кўпи Европадан келган. Ҳадиси шарифда билдирилганига кўра динимизда фан мўминнинг йўқотган моли ҳисобланади. Қаерда топса, олиши керак. Телевизор жуда яхши хабар ва тарбия воситасидир.

Батафсил

Деворга расм илиб қўйиш

Савол: Отамизнинг ва устозимизнинг расмларини деворга осиш тўғрими?

Жавоб: Яхши эмас. Уч зарари бор:

Биринчиси, инсон ва ҳайвон расмини белдан юқори жойга осиш ҳаромдир. Ўсимлик ва жонсиз нарсаларнинг расмини осиб қўйишнинг ҳеч зарари йўқ.

Иккинчиси, жонли расм илинган хонага раҳмат фаришталари кирмайди. Ҳатто расмли газета бўлса ҳам кирмайди. Газетани ўқиб бўлгандан кейин ёпиқ бир жойга қўйиш керак. Фоторасмларни альбомда сақлаш лозим. Расмлар берк, ёпиқ жойда бўлса, раҳмат фаришталари киради.

Батафсил

Пластик жарроҳлик

Савол: Пластик жарроҳликнинг жоиз бўлган тури қайси?

Жавоб: Табиий шаклни гўзаллаштириш мақсадида ўзгартириш жоиз эмас. Масалан, бурни бироз каттароқ бўлган одам уни кичрайтириш мақсадида ўзгартиролмайди. Фақат барчанинг диққатини тортадиган, нохуш бир ҳис уйғотадиган ҳолат бўлса, буни пластик жарроҳлик билан ўзгартиришнинг зарари йўқ.

Савол: Дўстимнинг бир таниши кичкиналигида бурни синган ва юз кўриниш ёқимсиз ҳолга келган. У бу ҳолатни ўзи учун муаммо деб билади ва доимо мен ёқимсизман деган гапларни гапиради. Унинг пластик жарроҳлик амалиётидан фойдаланиши жоизми?

Жавоб: Бирон заҳм ейиш оқибатида кўриниши ҳунуклашган органларни эски ҳолатига келтириш ёки ёқимсизлигини йўқотиш мақсадида бундай жарроҳлик амалиётларидан фойдаланишга бўлади. Лекин катта бурунни ёки катта қулоқни кичрайтириш каби нарсалар жоиз эмас.

Батафсил