Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Аёл-эркак ва она

Савол: Оят ва ҳадисларда она ҳақининг аҳамияти катта эканлиги, шу жиҳатдан аёлнинг эркакдан устун эканлиги айтилади. Устунлигининг жинси билан алоқаси борми?

Жавоб: Динимизда ирқ, ранг ва жинс устунлиги йўқ. Устунлик тақвога, Аллоҳ олдидаги даражасига кўрадир. Мусулмон бўлган ҳабаш аёл, мусулмон бўлмаган оқ рангли бир қиролдан устундир. Ҳатто қиёслаб ҳам бўлмайди. Бири абадий Жаннатлик, наригиси эса абадий Жаҳаннамликдир.

Она ҳақи аҳамиятлидир. Онага ҳурмат ва хизмат отадан аввал келади. Бири савол берди:

- Ё Расулуллоҳ, инсонлар орасида яхшилик қилишимга энг лойиқ бўлган ким?

Батафсил

Ота-онанинг фарзанди устидаги саксон ҳақи

Савол: Ота-онанинг фарзанди устида қанақа ҳақлари бор?

Жавоб: Имом Насафий ҳазратлари билдиради: Ота-онанинг фарзандлари устида саксон ҳақи бор. Қирқтаси ҳаётлигида, қирқтаси вафотидан кейин. Ҳаётлигидаги қирқ ҳақдан ўнтаси бадан билан, ўнтаси тил билан, ўнтаси қалб билан, ўнтаси пул биландир.

Бадан билан бўлган ҳақлари:

1. Хизматларини қилиб, розиликларини олмоқ. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Ота-онасига хизмат қилганнинг умри баракали ва узун бўлади. (Ислом ахлоқи)

Батафсил

Никоҳ қандай ўқилади?

Савол: Келин ва куёвнинг ўзлари ҳам шу ерда бўлсалар, диний никоҳ қандай қилинади?

Жавоб: Никоҳ билан боғлиқ расмий муаммолар битгандан кейн бир мусулмон эркак икки мусулмон эркак гувоҳ ёнида уйланадиган қизига “Сени ўз никоҳимга олдим” дейди, қиз ҳам “Мен ҳам бу никоҳни қабул этдим” дейиши билан никоҳ саҳиҳ бўлса ҳам, аслида  суннатга мос никоҳ қуйидагича қилинади:

Ҳозирги вақтда динни биладиганлар камайиб кетганлиги учун никоҳ ўқийдиган киши куёв билан келинга Аллоҳу таолонинг сифатларини санаб, имоннинг ва исломнинг шартларини айтганидан кейин “Қабул этдингми?” деб сўрайди. Ҳа жавобини олгач, келин билан куёвнинг мусулмонликларини аниқ бўлгандан кейин уларнинг никоҳлари ўқилади.

Батафсил