Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Ҳаром моддани дори сифатида ишлатиш

Савол: Хасталик учун ҳаром бўлган бир нарсани ейиш ёки қўлланиш жоиз бўладими?

Жавоб: Ибн Обидин ҳазратлари айтадики: “Ҳаром бўлган нарсаларни дори сифатида қўлланиш хастага шифо бўлса ва ҳалол бўлган дори топилмаса, жоиз бўлади. Шифо эканлиги тажрибада кўрилган моддалар дори учун ҳалол бўлади. Ҳаром бўлган бир нарсанинг хастага даво бўлиши мусулмон бўлган бир мутахассис докторнинг гапи билан белгиланади. Ҳадиси шарифда “Аллоҳу таоло ҳаром бўлган нарсаларда сизга шифо яратмади” деб марҳамат қилинди. (Бухорий)

Таъсири бўлгани тажриба билан аниқланган ҳаром моддаларни зарурат туғилганда дори сифатида ишлатиш ҳаром бўлмайди.” (Радд-ул-мухтор)

Батафсил

Байрам кунлари

Рамазон ойининг сўнгги куни ва байрамнинг илк куни орасидаги кечага Рамазон ҳайити кечаси дейилади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Раҳмат эшиклари тўрт кечада очилади. Бу кечаларда қилинган дуолар рад қилинмайди. Улар: Рамазон ва Қурбон байрамининг биринчи кечалари, Барот ва Арафа кечасидир.” (Исфаҳоний)

“Шу беш кечада қилинган дуо рад этилмайди. Рағоиб кечаси, Барот кечаси, Жума кечаси, Рамазон ва Қурбон ҳайити кечалари.” (Ибн Асокир)

Ҳайит куни вақтли уйғониш, ғусл олиш, мисвокланиш, хушбўй ҳидлар билан суриниш, янги ва тоза кийим кийиш, қувончини маълум қилиш, узук тақиш, дуч келган мўминларга мутабассим чеҳра билан салом бериш, фақирларга кўп садақа бериш, исломиятга тўғри хизмат қилаётганларга ёрдам бериш, аразлашиб қолганларни яраштириш, қариндошларни, дин биродарларини бориб кўриш, уларга ҳадялар бериш суннат. Ҳайит кечаларини иҳё қилган (ибодат билан ўтказган) мўминлар буюк саодатга эришади.

Батафсил

Орган кўчириб ўтқазиш ва донорлик

Савол: Инсонларнинг органларини, қонини сотиш ёки қўлланиш ҳаромдир. Бунинг устига “Ҳаромда шифо йўқ” ҳадисига кўра ҳаром билан даволаш жоиз эмаслигига қарамай, орган донорлиги қанақа қилиб жоиз бўлиши мумкин? Агар мусулмон бир кишининг органи бир кофирга қўйилса, охиратда бу орган қандай жавоб беради?

Жавоб: Инсон органлари мулк бўлмаганлиги учун бировга сотилмайди, ҳадя этилмайди. Фақат зарурат ҳолида қўлланиш учун изн берилган. Изн берилгандан сўнг органни пулга ёки пулсиз олиш ва зарурат ҳолида қўлланиш жоиздир.

Мусулмон ва мутахассис бир доктор бир хаста учун тирик ёки ўликдан бир органни олиб қўйишдан бошқа чора йўқлигини айтганида орган кўчириш жоиз бўлади. Динга хилоф иш ҳисобланмайди. (Ал-ҳадиул-ислами)

Батафсил