Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Қурбонликка қандай шерик бўлади?

Савол: Қурбонликка шерик бўлишда қандай шартлар мавжуд?

Жавоб: Улардан баъзилари шулардир:

1. Ҳар бир шерикнинг мусулмон бўлиши, қурбон ва ибодатга ният қилиши ва ҳар бирининг ҳиссаси еттидан бир бўлакдан кам бўлмаслиги керак. Агар ораларида фақат гўшти учунгина шериклик қилгани бўлса ва билинса, ҳеч бирининг қурбонлиги саҳиҳ бўлмайди. Билинмаса, саҳиҳ бўлади. Шерикларининг бир қисми вафот этган бўлса ёки қариб ўзини билмай қолган бўлса ҳам ҳеч зарари йўқ.

2. Бири назр, бири ақиқа, бири вожиб бўлган қурбонлик, бири нофила. Бири вафот этган учун, бири Пайғамбар жанобимиз учун қурбонлик сўйишни истаса, битта сигир сўйса бўлади. Ақиқа, назр, вожиб барчаси қатнашади. Етти кишига қадар шерик бўлиш жоиздир. Фақат ҳайвонни сотиб олаётганида етти кишига қадар шерик бўлиш нияти билан олиш керак. Ўзи учун олиб, кейинчалик бошқаси билан шерик бўлиш макруҳдир.

3. Мутлақ назр қилган шерикка киролмайди. Яъни маълум, аниқ бир ҳайвонни, масалан, шу шохли қора қўчқорни сўяман деб атаган, бунинг ўрнига бошқа қўчқор сўя олмайди. Бу атагани учун шерик киролмайди.

4. Бой кимсанинг ўзи учун сотиб олган сигирига кейинчалик шерик бўлиш жоиз бўлса ҳам, макруҳдир. Етти кишига қадар шерик бўлиш нияти билан сотиб олиш керак. Бир қавлга кўра, бир фақир қурбонлик нияти билан бир сигир сотиб олса, бошқаларни шерик қила олмайди. Унинг қурбонлиги назр ҳукмига киради.

5. Бир сигирни энг кўпи етти киши шерик бўлиб, сўйиши мумкин. Бу сигирга 3,5,7 каби тоқ шерик бўлиш шарти йўқдир. 2, 4, 6 каби жуфт ҳам бўлиши мумкин. Тоқ сонда бўлгани яхшироқ. Суннати завоиддир. Ҳадиси шарифда “Аллоҳу таоло тоқдир, тоқа риоя қилганларни севади. эй Қуръон аҳли тоққа риоя қилинг!” деб марҳамат қилинди. (Термизий)

6. Бир киши ўтган йили сўймаган қурбонлигига ният қилиб, қурбонлик сўйса, қарзидан қутулган бўлмайди. Сўйгани нофила бўлади. Бундай ўз вақтида сўйилмаган қурбонликнинг бадали олтин билан фақирларга берилади.

7. Бир сигирни ёки туяни етти кишига қадар мусулмон қва ақлли-болиғ кимсалар билан шерик бўлиб, сотиб олиб сўйишлари мумкин. Уларга назр ва ақиқа қурбонликлари ҳам шерик бўла олади.

8. Гўштини тарозида тортиб, тенг бўлиш керак. Ёғ, сакатат (сўйилган молнинг ичак-қорин, жигар, калла, туёқлари) ва ейиладиган барча нарсаси тенг бўлинади. Тарозида тортмасдан бўлишиб, ҳалоллашиш жоиз эмас, фоиз ҳисобланади. Етти кишидан тўртига гўшт билан бир туёқ, бешинчисига гўшт билан териси, олтинчисига гўшт билан калласи берилса, тортмасдан ҳалоллашиш жоиз бўлади. Еттинчисига бир нарса қўйиш керак эмас.

9. Етти киши қурбонлик сигирни бирига топшириб “Сўйишга, сўйдиришга, гўштини истаганингдек сарфлашга сени умумий вакил этдик” десалар, умумий вакил гўштини бўлмасдан истаган бирига бера олади ёки тарозида тортмасдан шериклар ичида кўз билан чамалаб, бўлиши мумкин.

10. Ошхоналари, еб-ичишлари бир бўлган эр-хотин ёки ота-ўғил ҳам сўйган қурбонликларини тарозида тортиб бўлишадилар. Бўлиб олгандан кейин истаса, бири олган гўштни наригига ҳадя эта олади. Бўлиб олмасдан туриб, ҳадя эта олмайди. Ёки юқорида айтилган усул билан бўлишиш жоиз бўлади.

11. Бир сигирни энг кўпи билан етти сўйиши мумкин. Еттидан ортиқ киши бир ёки бирдан ортиқ сигирга шерик бўлолмайди. Масалан, 8 кишининг шерик бўлиб, 7 сигир сотиб олишлари жоиз бўлмайди. Чунки ҳар бирининг бир ҳайвонда ҳиссаси бордир. Ҳеч қайси бирининг ҳиссаси еттидан бир бўлакдан кам бўлолмайди. Бунинг каби 10 кишининг 15 сигирни сотиб олишлари ҳам жоиз эмас. Худди шундек, 3 кишининг 9 қўйни сотиб олишлари ҳам жоиз бўлмайди.

Савол: Қурбон байрамида бир киши танимаган кишиси олган сигирга шериклик қила оладими?

Жавоб: Ким эканлиги маълум бўлмаган кимсалар билан шерик бўлмаслик керак. Ичларида Аллоҳ розилиги учун эмас, фақат гўшт учун шерик бўлганлар ҳам бўлса, ҳеч бирининг қурбонлиги саҳиҳ бўлмайди. Нияти билинмаса, у ҳолда жавобгар бўлмайди. Шунинг учун яхши танийдиган, солиҳ кимсалар билан шерик бўлиш керак.

Савол: Қурбонлик сигирга етти киши шерик бўлиб, улардан бирининг пули бўлмаса, бошқа шериги эса унинг учун ҳам тўлаб туришини айтса, ҳамма ўзининг пулини берганда у ўзининг ҳам, ҳалиги пули йўқнинг ҳам пулини берса, қурбонликка пул бермаган қурбонликнинг савобини оладими, яъни қурбонлик саҳиҳ бўладими?

Жавоб: Ҳа, саҳиҳ бўлади. Бири қурбонлик сигирни етти кишига ҳадя этса, ҳеч бири пул бермасдан сўйса, барчасининг қурбонлиги саҳиҳ бўлади. Қурбонлик учун пул бериши керак эмас. Бошқаси ҳадя этган мол ҳам қурбонлик қилинади. Вожиб савоби олинади ва фқармзидан қутулган бўлади.

 

Батафсил

Қурбон сўйиш кимларга вожиб?

Савол: Қурбон сўйиш кимларга вожиб?

Жавоб: Моддалар ҳолида билдирамиз:

1) Қурбонлик - майда мол (қўй, эчки), сигир (буйвол, ҳўкиз) ёки туяни Қурбон байрамининг илк уч кунида қурбон нияти билан сўйиш деганидир. Қурбонлик вожиб вазифасини бажариш ва савоб учун сўйилади. Муқим, ақлли, балоғатга етган, озод, мусулмон эркак ва аёлнинг маълум кунларда маълум бир ҳайвонни қурбонлик қилиб сўйиши вожибдир.

Дин бўйича эр-хотиндан қайси бири бой бўлса, қурбонликни шу сўяди. Иккаласи ҳам бой бўлса, иккови ҳам сўяди, агар иккови ҳам фақир бўлса, иккови ҳам сўймайди.

Батафсил

Қурбон сўйишнинг фазилатлари

Савол: Қурбон сўйишнинг аҳаммияти ҳақида маълумот берсангиз?

Жавоб: Қурбон нисобига молик бўлган мўминнинг ҳеч қандай заруратсиз қурбон сўймаслиги гуноҳ бўлади. Қурбон сўйиши вожиб бўлиб, сўймаганларнинг уйлари инграб, соҳибига баддуо қилиб “Қурбон сўймаганинг учун Жаноби Аллоҳ сенга яхшилик қилишни ҳам насиб қилмасин” дейди. Бу уй шу йили балоларга дучор бўлади. Қурбонлик сўйганнинг уйи эгасидан мамнун бўлиб, унга хайр дуолар қилади. Шу сабабдан қурбон сўйишни ўзимиз учун неъмат деб билишимиз керак. Қурбон сўйган мусулмон ўзини Жаҳаннамдан озод этган бўлади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Хасисларнинг энг ёмони (вожиб бўлгани ҳолда) қурбон сўймаган кимсадир.” (С.Абадия)

Батафсил