Одатлар динда далил бўладими?

Савол: “Аҳком вақт ўтиши билан ўзгаради” деган қоидага биноан одатлар динда далил бўла оладими?

Жавоб: Одатлар Далили шарий бўлолмайди. Дин одатларга тобе бўлмайди. Одатлар, модалар исломиятга мос бўлиши керак. Бир ишнинг исломиятга мос бўлишини таъминлаш учун бу ишга алоқадор турли қавллар айтилган бўлса, булардан замонга ва шахсга мос бўлган қавл танланади. “Аҳком вақт ўтиши билан ўзгаради” дегани мана шу. (Бариқа) 

Савол: Урф-одатга тегишли суннатлар қайсилар? Одатга алоқадор суннатларни қилиш мустаҳаб бўлса, чап қўлни ишлатиш, яъни мустаҳабнинг тарки макруҳ эмасми?

Жавоб: Макруҳ эмас. Муборак, шарафли ва тоза ишларни қилаётганда ўнгдан бошлаш мустаҳабдир.

Батафсил

Ҳозирги кунда одат бўлган баъзи бидъатлар

Савол: Ҳозирги кунда ишланаётган бидъатлар қайсилар?

Жавоб: Ибодатларга бир нарса илова қилиш бидъатдир, катта гуноҳ бўлади. Динимиз нуқсон эмас. Астағфируллоҳ, Аллоҳу таоло ёки Жаноби Пайғамбаримиз динда бир нарсани кам қилиб қолдирган-у, ундан ҳам яхшироғини биз қила оламизми? Ибодатга бидъат аралаштириш Аллоҳу таолонинг динида нуқсонлик топиш, қўйган ҳукмларини ёқтирмаслик, динни ўзгартириш бўлади.

Масалан, шом намозининг фарзини 3 ракат ўрнига кўпроқ ибодат қилиш учун 4 ракат ўқиш бидъатдир. Ундай намоз 3 ракатнинг ўрнига ҳам ўтмайди, намози умуман қабул бўлмайди.

Батафсил

Унутилган суннат ва фарзлар

Савол: Ҳозирги пайтда унут бўлиб бораётган суннат амаллар ва аҳамият берилмай қўйган фарз амаллар қайсилар?

Жавоб: Суннатлар икки хил бўлади:

1) Суннати ҳудо (муаккад суннатлар).

2) Завоид суннатлар (одатга боғлиқ бўлган суннатлар).

Унутилган бир суннатни қайта тиклаш жуда қийматли ва қадрли амал. Бир ҳадиси шарифда: “Унутилган бир суннатимни қайта тиклаганга юз шаҳид савоби бор” деб марҳамат қилинди. (Ҳаким)

Батафсил

Қоғоз пул билан закот бериш

Савол: “Нимага қоғоз пул билан закот берилмасин” демоқдалар. Диннинг бу ҳақидаги ҳукми қандай?

Жавоб: Ҳозирги кунда барча диндан баҳс этмоқда, ўз ақлига кўра фикр юритмоқда ва гапирмоқда. Нимага бундай бўлмасин, менимча жуда яхши бўлади, дейдилар. Аллоҳ нимани амр этади, Пайғамбаримиз нимани буюради, дин китобларимиз нима деб ёзади демайдилар. Агар ўлчов ақл бўлганида эди, ақл сони қадар дин бўлади. Шунинг учун динда нақл асосдир.

Закот сифатида бериладиган молларнинг ўрнига уларнинг қийматини ҳам бериш жоиздир. Қиймат дейилганда олтин ва кумуш тушунилади. Бошқа мол (чек, вексел ва пуллар) тушунилмайди, чунки нарсанинг қиймати олтин ёки кумушда билинади. (Кашфи румуз-и гурар)

Майда (мис) пулларнинг қиймати нисобга етгач, закот сифатида бу майда пул қийматининг қирқдан бирини кумуш қилиб бериш керак. (М.Саода)

Батафсил

Закот билан алоқадор ҳукмлар

Савол: Ҳақ бўлган бошқа мазҳабларимизда закот ҳақида билдирилган ҳукмлар ҳақида хабар бера оласизми?

Жавоб: Ханафий мазҳабида нисоб миқдори 96 грамм, бошқа уч мазҳабда 69 граммдир.

Ханафийда ёш боланинг ва телбанинг молидан закот берилмайди. Бошқа уч мазҳабда берилади.

Шофийда закотни камида уч синфга бериш керак. Бошқа уч мазҳабда фақат бир синфга бир фақирга бериш кифоядир.

Ханафий ва ханбалийда закот фарз бўлиши билан ҳамон бериш лозим эмас. Шофий ва моликийда закот фарз бўлиши билан ҳамон бериш фарздир.

Батафсил

Закот кимларга берилади?

Савол: Закот кимларга берилади?

Жавоб: Моддалар ҳолида билдирамиз:

1. Ота-онага, бобосига, бувисига, ўғлига, неварасига, аёлига ва кофирга закот берилмайди. Фақир бўлиш шарти билан келинга, куёвга, қайнота-қайнонага, қайноға-қайнукаларига, ўгай ўғлига бериши мумкин. Агар солиҳ бўлсалар, ака-ука, амма-хола, амаки, тоғалари каби қариндошларига бериш жуда ҳам яхши бўлади.

2. Аёли динан фақир бўлган эрига имомайнга кўра закот бериши мумкин. Эри моддий қийинчилик ичида бўлса, бу қавлга эргашишнинг ҳеч зиёни йўқ.

Батафсил