Одатлар динда далил бўладими?

Савол: “Аҳком вақт ўтиши билан ўзгаради” деган қоидага биноан одатлар динда далил бўла оладими?

Жавоб: Одатлар Далили шарий бўлолмайди. Дин одатларга тобе бўлмайди. Одатлар, модалар исломиятга мос бўлиши керак. Бир ишнинг исломиятга мос бўлишини таъминлаш учун бу ишга алоқадор турли қавллар айтилган бўлса, булардан замонга ва шахсга мос бўлган қавл танланади. “Аҳком вақт ўтиши билан ўзгаради” дегани мана шу. (Бариқа) 

Савол: Урф-одатга тегишли суннатлар қайсилар? Одатга алоқадор суннатларни қилиш мустаҳаб бўлса, чап қўлни ишлатиш, яъни мустаҳабнинг тарки макруҳ эмасми?

Жавоб: Макруҳ эмас. Муборак, шарафли ва тоза ишларни қилаётганда ўнгдан бошлаш мустаҳабдир.

Батафсил

Ҳозирги кунда одат бўлган баъзи бидъатлар

Савол: Ҳозирги кунда ишланаётган бидъатлар қайсилар?

Жавоб: Ибодатларга бир нарса илова қилиш бидъатдир, катта гуноҳ бўлади. Динимиз нуқсон эмас. Астағфируллоҳ, Аллоҳу таоло ёки Жаноби Пайғамбаримиз динда бир нарсани кам қилиб қолдирган-у, ундан ҳам яхшироғини биз қила оламизми? Ибодатга бидъат аралаштириш Аллоҳу таолонинг динида нуқсонлик топиш, қўйган ҳукмларини ёқтирмаслик, динни ўзгартириш бўлади.

Масалан, шом намозининг фарзини 3 ракат ўрнига кўпроқ ибодат қилиш учун 4 ракат ўқиш бидъатдир. Ундай намоз 3 ракатнинг ўрнига ҳам ўтмайди, намози умуман қабул бўлмайди.

Батафсил

Унутилган суннат ва фарзлар

Савол: Ҳозирги пайтда унут бўлиб бораётган суннат амаллар ва аҳамият берилмай қўйган фарз амаллар қайсилар?

Жавоб: Суннатлар икки хил бўлади:

1) Суннати ҳудо (муаккад суннатлар).

2) Завоид суннатлар (одатга боғлиқ бўлган суннатлар).

Унутилган бир суннатни қайта тиклаш жуда қийматли ва қадрли амал. Бир ҳадиси шарифда: “Унутилган бир суннатимни қайта тиклаганга юз шаҳид савоби бор” деб марҳамат қилинди. (Ҳаким)

Батафсил

Ҳажнинг шартлари

Савол: Ҳажнинг қандай шартлари бор?

Жавоб: Ҳажнинг вужуб ва адо шартлари бордир.

Вужуб шартлари қуйидагилар:

1. Мусулмон бўлиш.

2. Кофир ўлкасида бўлганнинг ҳажнинг фарз эканлигини эшитиши.

3. Ақлли ва балоғатга етган бўлиши.

4. Озод бўлиши.

Батафсил

Ҳажнинг фарзлари

 Ҳажнинг учта фарзи бор. Биттаси бажарилмаса ҳам ҳаж саҳиҳ бўлмайди.

1. Ҳажни иҳром билан бажариш.

2. Вақфада туриш (Арафа куни Арафотнинг Водийи Урана дейилган жойидан бошқа ҳар қанақа бир ерида пешин ва аср намозларидан сўнгра вақфага турилади).

3. Каъбаи Муаззамани тавоф-и зиёрат этиш.

Тавоф Масжиди ҳарам ичида, Каъбаи муаззама атрофида айланиш дегани. Тўрттаси фарз, учтаси вожиб бўлиб, етти марта айланади. Замзам қудуғининг ва Мақоми Иброҳимнинг ташқарисидан айланиб тавоф этиш жоиз.

Батафсил

Ҳаж турлари

Уч турли ҳаж бордир:

1. Ифрод ҳаж: Бу ҳажга бориб-келганга муфрид ҳожи дейилади. Иҳромга кираётганда фақат ҳаж этишга ният этган кимса. Маккада ўтирганлар фақат муфрид ҳожи бўладилар.

2. Кирон ҳаж. Бу ҳажни бажарганларга карин ҳожи дейилади. Ҳаж билан умрага бирга ният этган кимсадир. Аввал умра учун тавоф ва саъй (ҳаж ибодатида Сафо ва Марво тепалари орасида етти марта бориб-келиш) этади, сўнгра иҳромини ечмасдан ва соқолини олмасдан ҳаж кунлари ҳаж учун такрор тавоф ва саъй этади.

3. Таматту ҳаж. Бу ҳажни бажарганга мутаматти ҳожи дейилади. Ҳаж ойларида, яъни Шаввол, Зилқада билан Зулҳижжанинг илк ўн кунида умра қилиш учун иҳромга кирган ва умра учун тавоф ва саъй этиб бўлгач, соқолларини олиб, иҳромни ечади. Кейин мамлакатига кетмасдан шу йили тарвия кунида ёки бироз аввал ҳаж учун иҳромга кириб, муфрид ҳожи каби ҳаж қилади. Фақат тавофи зиёратдан кейин саъй этади. Карин ва мутаматти ҳожиларнинг шукр қурбонлиги сўйиши вожибдир.

Батафсил