Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Меърож кечаси

Савол: Меърож нима дегани ва бу кечанинг аҳамиятли томони нима?

Жавоб: Меърож зинапоя деганидир. Расулуллоҳнинг кўкларга чиқарилиб, биз билмайдиган жойларгача кўтарилган Ражаб ойининг 27-кечаси. Исро сурасининг илк ояти каримасида Меърож ҳақида маълумот берилган.

Мутазила фирқасидагилар Расулуллоҳ жанобимизнинг бир онда Жаннатни, Жаҳаннамни ва бир қанча жойларни кезиб келишига ақллари бовар қилмайди. “Меърожни қабул этиш Аллоҳга макон иснод қилган бўлади” деб Меърожни инкор этадилар. Аллоҳу таоло ҳазрати Мусо билан Тур тоғида гаплашган. Бундан Тур тоғи Аллоҳу таолонинг макони деган маъно келиб чиқмайди. Жаннатга кирган мўминлар ҳам Аллоҳу таолони кўрадилар. Жаннат ҳам Аллоҳу таолонинг макони эмас. Аллоҳу таоло макондан муназзаҳдир.

Батафсил

Барот кечаси

Барот кечаси Шаъбон ойининг 15 кечасидир. Бу йил (2026) 2 февралдан 3 февралга  ўтар кечаси бўлади. Тафсирларда Қуръони каримнинг бу кеча Лавҳ-ул-маҳфузга тушгани билдирилган. Ояти каримада маолан “Очиқ-ойдин бўлган Китобга онт бўлсинки, биз уни (Қуръонни) муборак бир кечада туширдик. Албатта биз инсонларни огоҳлантирмоқдамиз” деб буюрилган. (Духон, 2-3)

Ҳар йили Шаъбон ойининг 15-чи Барот кечасида шу йили бўладиган нарсалар, амаллар, умрлар, ўлим сабаблари, даражаларнинг кўтарилиш-пасайиши, яъни барча нарса Лавҳ-ул маҳфуздан олиниб малакларга маълум қилинади. Сарвари олам жанобимиз бу кеча кўп ибодат, кўп дуо қилардилар.

Шаъбон ойида нима сабабли кўп рўза тутганлиги сўралганида Расулуллоҳ: “Шаъбон шундай фазилатли ойки, инсонлар бундан ғофилдир. Бу ойда амаллар оламларнинг Раббига арз қилинади. Мен ҳам амалларимнинг мен рўзадор пайтимда арз қилинишини истайман” деб марҳамат қилганлар. (Насоий)

 

Батафсил

Мавлуд кечаси

Савол: Мавлудни нишонлаш бидъатми?

Жавоб: Мавлуд - таваллуд чоғ, туғилган пайт демакдир. Мавлуд кечаси Рабиул аввал ойининг 11 ва 12 кунлари орасидаги кеча. Бу (2025) йил 3 сентябрдан 4 сентябрга ўтар кечасига тўғри келади. Сарвари оламнинг (алайҳиссалом) туғилган кунлари, барча мусулмонларнинг байрамидир.

Расулуллоҳ дунёга келганида амакиси Абу Лаҳабнинг жорияси Сувайба “Укангиз Абдуллоҳ ўғиллик бўлди” деб хушхабар келтирганида хурсанд бўлганидан “Унга сут бериш шарти билан сени озод этдим” деган эди. Шу сабабдан Абу Лаҳабнинг азоби ҳар Мавлуд кечасида енгиллайди.

Батафсил