Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Ашуро куни ва кечаси

   Муҳаррам ойи Қуръони каримда қиймат берилган тўрт ойдан бири. Муҳаррам ойининг биринчи куни рўза тутиш бутун бир йил рўза тутгандек фазилатлидир. Ҳадиси шарифда: “Рамазон ойидан кейин энг фазилатли рўза Муҳаррам ойида тутилган рўзадир” деб марҳамат қилинди. (Муслим)

Батафсил

Ҳижрий янги йил

Ҳижрий тақвимга кўра янги йилнинг илк кечаси 25 июндан 26 июнга ўтар кечаси, 26.06.2025 эса илк куни бўлади.

Муҳаррам ойи - Исломий қамарий йилнинг биринчи ойи ва Қуръони Каримда эҳтиром қилинган тўрт ойдан биридир. Муҳаррам ойининг биринчи кечаси мусулмонларнинг қамарий янги йил кечасидир. Бу кечани ибодат билан ўтказиб, унга ҳурмат кўрсатиш керак. Ҳурмат кўрсатиш гуноҳ қилмаслик орқали амалга ошади. Зул-ҳижжа ойининг сўнгги куни ва Муҳаррам ойининг биринчи куни рўза тутган одам бутун йил рўза тутгандек савобга эришади. Бир ҳадиси шарифда “Рамазондан кейин энг фазилатли рўза Муҳаррам ойида тутилган рўзадир” деб марҳамат қилинди.

Батафсил

Рағоиб кечаси

Савол: Рағоиб кечаси қачон бўлади? Бу кечада ўқиладиган махсус намоз борми?

Жавоб: Ражаб ойининг илк жума кечасига Рағоиб кечаси дейилади. 2025 йили бу кеча 25 декабрдан 26 декабрга ўтар кечаси бўлади. Бу кечада қилинган дуолар рад этилмайди ва намоз, рўза, садақа каби ибодатларга ҳисобсиз савоблар берилади.

Бу кеча Пайғамбаримизнинг оталари уйланган кеча эмас. Бу гап нотўғри. Чунки у ҳолда Расулуллоҳ тўққиз ой бўлмасдан дунёга келган бўлиб чиқади. Бу эса ҳомилада нуқсонлик ва қусурдир. Муҳтарам пайғамбаримиз ҳар жиҳатдан одамзоднинг энг устуни ва энг қусурсизи бўлганларидек Омина онамиз нурланган пайтларида ҳам қусурсиз эдилар. Ҳомиладорлик муддатининг меъёридан кам бўлиши тиббиётда айб ва нуқсон саналади.

Батафсил