Ҳажнинг шартлари
Савол: Ҳажнинг қандай шартлари бор?
Жавоб: Ҳажнинг вужуб ва адо шартлари бордир.
Вужуб шартлари қуйидагилар:
1. Мусулмон бўлиш.
2. Кофир ўлкасида бўлганнинг ҳажнинг фарз эканлигини эшитиши.
3. Ақлли ва балоғатга етган бўлиши.
4. Озод бўлиши.
5. Нафақадан ортиқ ҳажга бориб келадиган ва уйидагиларга етадиган маблағи бўлиши.
6. Ҳаж вақтининг кирган бўлиши (Ҳаж вақти Арафа ва байрам кунлари билан 5 кундир)
7. Ҳажга боролмайдиган даражада кўр, хаста, қари ва ногирон бўлмаслиги керак.
Адо шартлари қуйидагилар:
1. Ҳибсга олинмаган ва тақиқланган бўлмаслиги.
2. Ҳаж учун кетадиган йўлида ва ҳаж ерида саломатлик ва тинчлик бўлиши.
3. Аёл киши эри ёки абадий маҳрам бўлган эркак қариндошидан фосиқ ва муртад бўлмаган ақлли, болиғ ёки мураҳик (балоғат ёшига етса ҳам болиғ бўлмаган ўғил бола) бир эркак билан бирга бориши лозим. Унинг йўл ҳақини берадиган даражада аёлнинг бой бўлиши ҳам керак. Ҳадиси шарифда “Аёл ёнида бир маҳрам бўлмасдан ҳажга кетолмайди” деб марҳамат қилинди. (Баззор)
(Шофийда аёллар маҳрамсиз фарз бўлган ҳажга бора олади. Аёлнинг маҳрами йлда вафот этса, шофий мазҳабини тақлид этишга узр бўлади.) Эркаксиз аёл киши ўзи ҳажга боролмайди. Борадиган бўлса, ҳажи саҳиҳ бўлса ҳам, ҳаромдир.
Эркак киши билан бориб, меҳмонхонада, тавофда, саъйда ва тош отаётганида эркаклар орасига аралашиши ҳажнинг савобини кетказгани каби, катта гуноҳ ҳам бўлади.
4. Аёл идда ҳолида бўлмаслиги керак.
(Ўзида вужуб шартлари билан бирга адо шартлари ни ҳам кўрганнинг шу йили ҳажга бориши фарз бўлади. Шу йили ҳаж йўлида вафот этса, ҳаж соқит бўлади. Вакил юбориш учун васият этиш керакмас. Шу йил бормаса, гуноҳ бўлади. Кейинчалик ҳаж йўлида ёки уйида хаста, ҳибсда ёки майиб бўлса, ўрнига бошқасини вакил юбориши лозим ёки бунинг учун васият этиши керак. Вакил юборгандан сўнг соғлиги яхшиланса, ўзининг бориши ҳам лозим бўлади. Кейинги йилларда ҳажга борса, тахир (кечиктириш) гуноҳлари авф бўлади.)
Савол: Ҳажга бориш учун нисоб нима? Закот нисобига молик бўлганнинг ҳажга бориши фарзми?
Жавоб: Закот нисобига молик бўлмаса ҳам, эҳтиёжидан ортиқча ҳажга бориб-келадиган ва уйида қоладиганларга етадиган даржада маблағи бўлган кимса ўзида бошқа шартларни ҳам кўрса, ҳажга бориш фарз бўлади.
Эҳтиёж ашёсининг энг биринчиси нафақадир. Нафақа ошхона ашёси билан егулик, либос ва уй ашёси билан уйдир. Миналиган улови ёки автомобили, касб асбоблари, касб ва дарс китоблари ҳам эҳтиёж ашёси ҳисобланади. Бир йиллик ейдиган егулик ёки пули нафақа ҳисобланади. Тужжорнинг, косибнинг, деҳқоннинг мамлакатларида одат бўлган сармоялари ҳам ҳаж учун эҳтиёж ашёсидир. (Радд-ул мухтор)
Маккага яқин яшайдиган кимса ҳажга бориш учун бой бўлиши керак эмас. Ҳажга бора олиш учун билдирилган эҳтиёж ашёларининг мутлақо бўлиши шарт эмас. Бор бўлса буларни сотиш ёки йўқ бўлса сотиб олиш керакмас.