Замзам ичиш

Ҳадиси шарифларда қуйидагича марҳамат қилинди:

Замзам тўйдирувчи в хастага шифо берувчидир.” (Баззор)

Замзамни балолардан ҳимояланиш мақсади билан ичганни Аллоҳу таоло муҳофаза этади.” (Ҳаким)

Абдуллоҳ ибни Муборак ҳазратлари “Расулуллоҳ “Замзам ичилган ниятига кўра фойдали бўлади” деганлари учун мен ҳам қиёматда сувсизликдан қутулиш учун замзамни ичмоқдаман” дерди. (Ибн Можа)

Ибн Аббос ҳазратлари ҳам Замзам ичаётганида “Ё Рабби, сендан фойдали илм, мўл ризқ в ҳар турли касалликлардан шифо сўрайман” деб дуо этарди.

Замзам билан боғлиқ бўлган суннатлар:

1. Видо тавофини бажариб, тавоф намозини ўқигандан сўнгра кўп-кўп замзам ичиш.

2. Замзамни Каъбага қарши оёқда ва Байтуллоҳга қараб ичиш.

Саййид Абдулҳаким Арвосий ҳазратлари айтадики:

1. Замзамни ҳар ичишда қовурға суяклари шишгунча ичиш керак.

2. Замзам ёлғиз ўзи ичилиш керак, овқатларда қўлланмаслик лозим.

Савол: Замзам камайганда ичига сув қўшиб, кўпайтирса бўладими?

Жавоб: У ҳолда сувли замзам бўлади. Сув кўп қўшилган бўлса, замзамли сув бўлади. Замзам хусусияти камаяди. Ичига сув қўшмасдан ичиш керак.