Ражаб ойининг фазилатлари
Тўрт қийматли ойдан бири. Бир ояти каримада маолан “Аллоҳ кўкларни ва ерни яратган кундан бери ойларнинг сони ўн иккитадир. Улардан тўрттаси ҳаром (ҳурматли) бўлган ойлардир” деб буюрилган. (Тавба, 36)
Расулуллоҳ жанобимиз Ражаб ойига катта эътибор қаратар ва “Ё Рабби, Ражаб ва Шаъбон ойларини бизларга муборак қил ва бизни Рамазонга етиштир” деб дуо қилардилар.
Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
“Ҳаром ойлар Ражаб, Зилқада, Зилҳижжа ва Муҳаррамдир.” (Ибн Жарир)
“Ҳаром ойларда пайшанба, жума ва шанба кунлари рўза тутганга икки йиллик ибодат савоби ёзилади.” (Табароний)
“Ҳаром ойларда бир кун рўза тутиб, бир кун еб-ичиш жуда фазилатлидир.” (Абу Довуд)
“Ражаб ойида Аллоҳу таолога кўп истиғфор этинг. Чунки Аллоҳу таоло Ражаб ойининг ҳар бир вақтида Жаҳаннамдан қулларини озод этади. Айниқса, Жаннатда шундай кўшклар борки, уларга фақат Ражаб ойида рўза тутганлар киради.” (Дайламий)
“Жаннатда шундай кўшклар борки, уларга фақат Ражаб ойида рўза тутганлар киради.” (Дайламий)
“Аллоҳу таоло Ражаб ойида рўза тутганларни мағфират этади.” (Гуня)
“Ражаби шарифнинг бошида бир кун, ўртасида бир кун, охирида бир кун рўза тутганга бутун Ражаб ойи рўза тутгандек савоб берилади.” (Мифтаҳ-ул-жаннат) (Бошида дегани ойнинг илк кунларидир, ўртасида дегани ўртадаги кунларга яқин кунлар. Охирида дегани эса ойнинг сўнгги кунларидир.)
“Рамазон ойидан бошқа ойда Аллоҳ розилиги учун бир кун рўза тутган кимса, яхши бир чопағон отнинг юз йилда чопадиган масофаси қадар Жаҳаннамдан узоқлашади.” (Абу Яъла)
“Аллоҳу таоло бу ойда ҳасанотни қат-қат қилади. Ражаб ойида бир кун рўза тутган бир йил рўза тутгандек савобга қовушади. 7 кун рўза тутган кимса учун Жаҳаннам эшиклари бекилади. 8 кун рўза тутган учун Жаннатнинг 8 эшиги очилади. 10 кун рўза тутганга Аллоҳу таоло истаганини беради. 15 кун рўза тутган кимсага бир овоз “Ўтган гуноҳларнинг авф бўлди” дейди. Ражаб ойида Аллоҳу таоло Нуҳ алайҳиссаломни кемага чиқарди ва у ҳам Ражаб ойини рўза тутиб ўтказди. Ёнидагиларга ҳам рўза тутишларини амр этди.” (Табароний)
“Ражаб ойида тақво билан бир кун рўза тутган кимса учун рўза тутилган кунлар тилга кириб “Ё Рабби, уни мағфират эт” деб дуо қиладилар.” (Абу Муҳаммад)
Ражаб ойининг илк жума кечасига Рагоиб кечаси дейилади. Ҳар жума кечаси қийматлидир. Бу икки қийматли кеча бир орага келганида янада қийматли бўлади. Аллоҳу таоло бу кечада мўминларга эҳсонлар беради. Рагоиб эҳсон, икром деганидир. Бу кечага ҳурмат кўрсатганларни авф этади. Рагоиб кечаси қилинган дуо қабул бўлади, намоз, рўза, садақа каби ибодатларга ҳисобсиз савоблар берилади.