Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Муҳаммад Ходимий ҳазратлари

Маҳмуд Хон I Мадинаи мунавварага борганди. Шу вақтлар Ҳарам қўриқчиси бўлган Ҳожи Башир Оғадан “Ҳарами шарифда бўлган вақтингда бу ерда ғаройиб бир ҳодиса бўлдими?” деб сўради.

У бу воқеани айтиб берди:

“Равзаи Мутаҳаррадаги Жибрил эшиги баъзи кечалари саҳар вақти очилади. Аммо ичкарига бировнинг кирганини кўрмасдим. Бир куни эрталабгача ухламай, қандай баҳо билан бўлса ҳам бунинг ҳикматини билишга қарор қилдим. Бир неча кун кузатдим. Бир кеча эшик яна очилди. Дарҳол югурдим, ичкарида бир зот бор эди. Кимлигини сўрадим. Менга Коня Ходимдан эканлигини айтди. Имом Биргивийнинг “Тариқати Муҳаммадия” номли китобини шарҳ этганлигини, шубҳа этган баъзи жойларни шахсан Расулуллоҳдан ўрганишга келганини айтди. Уни ўзимнинг хонамга олиб келдим. Бироз вақтдан кейин мендан кетишга рухсат сўради. Мен бомдод намозидан кейин яна хонамга ташриф буюришини илтимос қилдим. У “Мамлакатимда имомлик вазифам бор, менга рухсат бер” деди ва хонадан чиқиб кетди. Бундан сўнгра ҳам гоҳи-гоҳида келиб турарди, у билан кўришардик...”

Маҳмуд Хон I воқеанинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун мамлакатининг бир неча олимлари билан Муҳаммад Ходимий ҳазратларини ҳам ҳузурига чақирди. Сўнгра Ҳожи Башир Оғани чақирди. Ҳожи Башир Оға бу кўпчилик орасидан Муҳаммад Ходимий ҳазратларини таниб, унинг олдига бориб “Хуш келибсиз” деди. Подишоҳ ва у ердаги кишилар ҳам воқеанинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилдилар.

 

Батафсил

Гапир, эй Жунайд

Жунайди Бағдодий ҳазратлари устози ҳаётлигида одоб сақлаб, 30 йил дин ҳақида гапирмаганди. Яъни ўртага чиқиб ваъз-насиҳат қилмаганди. Бир куни тушида Расулуллоҳни кўрибди. Расулуллоҳ унга “Гапир, эй Жунайд” деб амр этади.

Тонг отгач, буни устозига қадай айтишини билмай тараддудланиб, устозининг уйига боради. Эшикни қоқиб, устозининг ҳузурига киради. Ҳали гапиришни бошламасдан туриб устози “Гапир, эй Жунайд, худди шу тушни мен ҳам кўрдим” деб айтади.

Батафсил

Кибрнинг зарари

          Гуноҳга битта тавба кифоя қилади, лекин тоатга мингта тавба ҳам етмайди. Гуноҳ қилган киши тавба қилса, Аллоҳу таоло уни мағфират қилади. Лекин ибодат қилган киши шу ибодати туфайли фахрланиб, кибрга берилиши мумкин. Бунга мингта тавба ҳам кифоя қилмайди. Бани Исроилда бир фосиқ бор эди. Яна ўша қавмда битта обид (ибодатгўй) ҳам ибодати билан шуҳрат қозонганди. Ҳалиги фосиқ бу обиднинг ёнидан ўтиб кетаётиб “Бориб, шу обиднинг ёнида бирпас ўтирайин. Балки Аллоҳу таоло унинг ҳурматига мени ҳам мағфиратига олар” деб ўйлади. Бориб обиднинг ёнига ўтирди. Обид эса устида булут соя қилиб юргани учун кибрланиб “Манави фосиқ менинг ёнимга келиб ўтиришга қандай журъат қилди? Тенг тенги билан-ку ахир” деб ундан юзини ўгирди. Бундан дили ранжиган фосиқ ноилож ўрнидан туриб кетди. Аммо обиднинг устига соя қилиб юрган булут ҳам фосиқ билан бирга сузиб кетди. Аллоҳу таоло ўша замоннинг пайғамбарига “Инсонларга ниятларига қараб муомала қиламан. Фосиқнинг гуноҳларини унинг ўша яхши нияти сабабли кечирдим. Обиднинг бутун ибодатларини эса, кибру ҳавоси дастидан йўқ қилдим” деб ваҳий туширди.

 

Батафсил