Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Иқомат ўқиш

Савол: Иқомат (қомат) ўқишга тааллуқли ҳадиси шарифлар борми?

Жавоб: Албатта бор. Қуйида бир нечтасини келтириб ўтамиз:

“Намоз учун иқомат ўқилганда само эшиклари очилади ва дуолар қабул бўлади.” (Табароний)

“Шайтон азонни эшитиши билан у ердан қочади. Сўнгра такрор келиб, васваса беради. Иқомат ўқилганда қочади ва яна такрор келади. яна васваса беради.” (Муслим)

Батафсил

Кимларга салом берилмайди

Савол: Кимларга салом берилмайди?

Жавоб: Қуйидаги кишиларга фақат шу қуйидаги ҳоллардагина салом берилмайди:

1. Намоз ўқиётганга;

2. Хутба ўқиётган кишига ва уни тинглаётганга;

3. Қуръони карим ўқиётган кишига ва уни тинглаётганга;

4. Ваъз айтаётган кишига ва уни тинглаётганга;

Батафсил

Ялангоёқ намоз ўқиш

Савол: Аёл киши ялангоёқ намоз ўқиса бўладими?

Жавоб: Агар намозда киядиган кийимининг этаклари узун бўлиб, оёқлари кўринмайдиган бўлса, зарари йўқ. Ҳанафий мазҳабига кўра аёлларнинг кафт ва юзларидан бошқа барча аъзолари: билаклари, сочлари ва оёқларининг таги намозда аврат ҳисобланади. Кафтларининг усти аврат эмас деган олимлар ҳам кўпчилик. Буларга кўра аёлларнинг кафтлари билакларигача очиқ ҳолда намоз ўқишлари жоиз. Лекин китобларнинг барчасига бирдай мос бўлиши учун аёллар кафтлари ҳам ёпиладиган даражада узун енглик кўйлак ёки бошига кенг рўмол ёпиниб, қўлларини ҳам бекитиб намоз ўқишлари афзалдир. Аёлларнинг оёқлари намозда аврат эмас деган олимлар бор бўлса ҳам, улар ҳам намозда оёқларини бекитиш суннат, ялангоёқ ўқишнинг макруҳ эканлигини билдирганлар. (С.Абадия)

Батафсил