Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Аёлларнинг масжидга бориши

Савол: Аёлларнинг ваъз ва Қуръон тинглашлари, таровиҳ ёки вақт намозларини жамоат билан ўқишлари учун масжидга боришлари савоб эмасми?

Жавоб: Йўқ. Аёлларнинг уйда ўқиган намозларининг савоби кўп бўлади. Ҳадиси шарифларда буюриладики:

“Аёлларнинг энг хайрли намози уйларининг энг ичкари хонасида ўқиган намозларидир.” (Табароний)

“Аёлларнинг уйининг энг маҳрам жойида ўқиган намози уйининг меҳмонхонасида ўқиган намозидан афзалдир. Уйининг меҳмонхонасида ўқиган намози эса, масжидда ўқиган намозидан афзалдир.” (Абу Довуд, Ибн Аҳмад)

Батафсил

Намозга моне бўлган ишда хайр йўқ

Савол: Йиғилиб китоб ўқиётганда, суҳбатни ярмида узиб қўймаслик учун шом ва хуфтон намозини кечиктириб, макруҳ вақтга қолдириш жоизми?

Жавоб: Йўқ, жоиз эмас. Нима бўлса бўлсин, намозга моне бўладиган ҳар қанақа ишда хайр бўлмайди. Шом намозини ярим соат кейинга, хуфтон намозини эса кечанинг ярмидан кейинга қолдириш таҳирман макруҳдир. Имом Раббоний ҳазратлари айтадики: “Бир одобга риоя қилиш ва танзиҳан бўлса ҳам бир макруҳдан сақланиш зикр ҳамда тафаккурдан анча фойдалидир. Таҳриман макруҳдан сақланишнинг фойдасини бу ердан тушуниш лозим. Шундай экан, таҳриман макруҳ бўлиб ўқилган намозларни қазо этиш керак. Имом Аъзам ҳазратлари таҳоратнинг одобларидан бир одобни тарк этгани учун қирқ йил ўқиган намозини қазо этиб ўқиган.” (1/29)

Ҳолбуки одобни тарк этиш макруҳ ҳам эмас. Демакки, намоз ўқиётганда, таҳорат олаётганда одобларига ҳам риоя этишга ҳаракат қилиш керак. Айниқса, макруҳ ишлаш дуруст эмас.

Савол: “Саодати абадия” китобининг қазо намозлари баҳсида “Бир намозни вақти ичида такрор ўқишга иёда дейилади” деб ёзилган. Узр баҳсида эса “Намоз вақти чиққандан кейин кейинги намоз вақти ичида узрли ҳолати тўхтаса, аввалги намозини иёда этади” дейилган. Намоз ўз вақтидан кейинга қолса, қазо бўлмайдими?

Жавоб: Бир намозни ўқигандан кейин ҳар қанақа бир сабаб билан бу намозни қайта ўқишга иёда дейилади. Бу одатда шу вақтнинг ичида бўлади. Узр ҳоли эса бундан мустаснодир. Масалан, Ҳанафий мазҳабига кўра, пешин намози вақтида узрли ҳолати бошланган кимса, вақтнинг сўнггига қадар кутади ва намозини ўқийди. Аср намози вақтида узрли ҳолати тўхтаса, пешин намозини қайта ўқиши керак бўлади. Бунга ҳам иёда дейилади. У кимса намозини ўз вақтида ўқиган эди, қазога қолдирмаганди, аммо узри бўлгани учун узрли ҳолатда ўқиганди. Пешиндан сўнг узрли ҳолати тўхтагандан кейин намозини иёда этиши керак. Бундай ҳолатларда моликий мазҳаби тақлид этилса, намози саҳиҳ бўлади. Иёда этишга зарурат қолмайди.

Савол: Намозда “Оҳ”, “Уф” каби овоз чиқариш намозни бузадими?

Жавоб: Ҳа, бузади. “Уф” деб, ташвишини, ғамини билдириш ҳам бузади. Хастанинг ўз қўлида бўлмасдан “Оҳ”, “Уф” дейиши, йиғлаши намозни бузмайди. (Саодати абадия)

 

Батафсил

Тик туриб сув ичмаслик керак

Савол: “Ислом ахлоқи” китобидаги бир ҳадисда “Оёқда тик туриб сув ичманглар, бу вужудга зарарлидир” деб буюрилган. Тиббиётда бу тасдиқланганми?

Жавоб: Тиббиёт тасдиқламаса ҳам, динимизда билдирилган нарсаларга тобе бўлиш керак. Бир мутахассис шифокорнинг изоҳи: Ошқозоннинг тик тургандаги ва ўтиргандаги ҳолати бир хил бўлмаслиги маълум. Тик туриб ичилган сув, тўғридан ўн икки бармоқли ичакка келиб тушади. Меъданинг озгина эгилган жойида ошқозон йўли деб аталадиган йўл бор. Суюқ моддалар бу йўлдан доимо озгина очиқ бўладиган ошқозон чиқишидан ўн икки бармоқли ичакка ўтади.

Батафсил