Ашуро куни ва кечаси

   Муҳаррам ойи Қуръони каримда қиймат берилган тўрт ойдан бири. Муҳаррам ойининг биринчи куни рўза тутиш бутун бир йил рўза тутгандек фазилатлидир. Ҳадиси шарифда: “Рамазон ойидан кейин энг фазилатли рўза Муҳаррам ойида тутилган рўзадир” деб марҳамат қилинди. (Муслим)

Батафсил

Ҳижрий янги йил

Ҳижрий тақвимга кўра янги йилнинг илк кечаси 15 июндан 16 июнга ўтар кечаси, 16.06.2026 эса илк куни бўлади.

Муҳаррам ойи - Исломий қамарий йилнинг биринчи ойи ва Қуръони Каримда эҳтиром қилинган тўрт ойдан биридир. Муҳаррам ойининг биринчи кечаси мусулмонларнинг қамарий янги йил кечасидир. Бу кечани ибодат билан ўтказиб, унга ҳурмат кўрсатиш керак. Ҳурмат кўрсатиш гуноҳ қилмаслик орқали амалга ошади. Зул-ҳижжа ойининг сўнгги куни ва Муҳаррам ойининг биринчи куни рўза тутган одам бутун йил рўза тутгандек савобга эришади. Бир ҳадиси шарифда “Рамазондан кейин энг фазилатли рўза Муҳаррам ойида тутилган рўзадир” деб марҳамат қилинди.

Батафсил

Таҳорат учун қулайликлар (маҳси ва яра юзасига масҳ тортиш)

Масҳ - уқалаш, силаш деганидир. Икки турли масҳ бор:

1.Маҳси юзасига масҳ:Таҳоратда оёқнинг ювилиши фарз бўлган жойларни бекитиб турадиган, сув ўтказмайдиган оёқ кийимга, маҳси ёки масҳ дейилади. Мамлакатимизда маҳси деб юритиладиган бу оёқ кийим агар каттароқ бўлиб, бармоқлар маҳсининг учигача бориб турмаса ва тортилган масҳ бўш жойга тўғри келса, унга масҳ тортиш жоиз бўлмайди. Маҳси кийилиб бир соат қадар юрилганда ҳам, оёқдан ечилиб кетмайдиган даражада соғлом, яъни мустаҳкам ва оёққа уйғун (лойиқ) бўлиш керак.

Таги билан усти чарм ёки фақатгина таги чармдан бўлган пайпоқлар устига масҳ тортиш жоиз.

Бир соатча йўлда юрганда оёқдан ечилиб ва титилиб кетмайдиган қаттиқ ва қалин пайпоқ устига ҳам масҳ тортиш жоиз.

Батафсил

8. Ҳалима-и Саъдия

Қурайш зодагонлари янги туғилган гўдакларини сут оналарига берардилар. Гўдаклар асосан ҳавоси мулойим, суви ширин, чиройли яйловлардаги оналарга берилиб, уларнинг қўлларида бироз вақт ўсиб, тарбияланарди. Шу сабабдан вужудлари бақувват, терилари силлиқ бўларди. Бу қабилалар жасоратлари, сахийликлари ва араб тилида чиройли гапиришлари билан машҳур эди. Сут фарзандлари ҳам улардан мардликни, сахийликни, фосиҳ ва болиғ гаплашашни ўрганардилар.

 - - Сарваримиз изларидан - 8

М. Саид АРВОС қаламидан

Ҳазрати Ҳалима баён қилади: Қабиламдан бир гуруҳ аёллар билан сут оналикка бола олиб келиш учун Маккага қараб йўлга чиқдик. Эрим Хорис ҳам ёнимда эди. Бир заиф эшагимиз ва елинлари қуриган туямиз бор эди. Аслида менинг ҳам сутим оз эди. Ўғлим Абдуллоҳ (Дамра) тўймасдан кечалари йиғлаб чиқарди. Эшагимиз секин юрганидан Маккага кеч келдик. Биз келганимизда барча бадавлат оилаларнинг фарзандлари бошқа сут оналари тарафидан олиб қўйилганди. Абдулмутталиб эса неварасини эмизадиган сут она тополмаганди, чунки етим гўдакларни олиш фойдали эмасди. Улар учун яхши ҳақ ололмасдилар.

Менга ҳам таклиф қилди. Эрим билан маслаҳатлашдим. У “Менга қолса, қуруқ қайтмайлик. Балки бу гўдак ҳурматига Аллоҳу таоло бизга баракат берар” деди. Абдулмутталибга “Бўпти, мен оламан” дедим. У жуда қувониб кетди.

 

Батафсил

7. Ҳали сенмисан Каъбага ҳужум қиладиган?

Яман подшоси Абраҳа Абдулмутталибга “Менинг сен ҳақингда тасаввурим бошқача эди. Мен аждодинг маъбади (ибодатхонаси)ни бузишга келсам-у, сен ўз туяларингнинг ғамида юрибсан. Бу иш сенга ярашадими?” дейди. Ҳазрати Абдулмутталиб “Мен ўзимга тегишли мулкимни сўраяпман. Каъбанинг эса ўз соҳиби бор, шубҳасиз, У ўз байтини ҳимоялайди. Сени огоҳлантириб қўяй, кейин пушаймон бўладиган ишлар қилма!” деб жавоб берди.

- Сарваримиз изларидан - 7

М. Саид АРВОС қаламидан

 Абраҳа Ашрам аслан Яман тахтини ҳийла билан қўлган киритган бир ҳабашли эди. Узоқ йиллар ўлкани усталик билан бошқариб, хазинаси ортади, аскари кучаяди, кибрга берилади ва ҳаддан ошади!

Арабларнинг Каъбага дарёдек оқиб келишларига ҳасад қилиб “Каъбадан ҳам ҳашаматли, ундан ҳам чиройли шундай бир маъбад қурдирайки ҳамма шу ерга келадиган бўлсин” дейди.

 

Батафсил

6. Тургин, Замзам кўзини очгин!

Бу шундай сувки, асло тўхтамайди. Чанқаганларнинг чанқоғини босади, очларни тўйдиради, хасталарга шифо бўлади. Каъба яқинига ола қанотли қарға қўниб, ерни чўқилайди. Шу ерда чумоли инини кўрасан. Булоқ шунинг тагида.

Бани Зуҳра қабиласининг бошчиси Ваҳб бин Абди Манофнинг қизи Оминанинг зарофати, ахлоқи, шафқати шу даража мукаммалки, халқ орасида “Қурайш саййидаси” деган номга эга эди... Ҳануз 14 ёшда бўлишига қарамай комила ва донодир.

 - Сарваримиз изларидан - 6

М. Саид АРВОС қаламидан

 Қудуқдан, жўмракдан, бидондан...

Султон Абдулҳамид хон I-чи, замзам қудуғи оғзига уни худди билагузукдек қамраб турадиган жуда санъаткорона ишланган тош бир ҳалқа, унинг узарига безатилган панжара, уни устига эса жуда зарифгина бир хона барпо қилдирган эди. У пайтларда замзам суви қудуқдан худди биздагидек челак ташлаб тортиб чиқариларди. Ҳозир эса, мўминларга жўмраклардан ва хусусий бидонлар орқали улашилмоқда.

Абдулмутталиб иссиқ ёз кунларидан бирида Каъбага қўшни қурилган хонасида истироҳатга чекилган эди. Тушида “Тур ўрнингдан, Тоййибани қазгин!” дейилади.

 

Батафсил