Таҳажжуд, саҳар вақти ва саҳарлик

Савол: Саҳар вақтининг аҳамияти қандай?

Жавоб: Саҳар вақти шарий кечанинг, яъни қуёшнинг ботишидан имсок вақтига қадар бўлган вақтнинг сўнгги олтидан бири. Ёз ва қиш ойларида бу вақт қисқариб-чўзилади. Таҳажжуд намозининг вақти эса шаръий кечанинг сўнгги учдан биридир.

Батафсил

Оғиз очиш (ифторлик)

Савол: Оғизни қандай таом билан очган яхши?

Жавоб: Хурмо, сув ва сут билан очиш суннатдир. Булар бўлмаса мева ёки сабзавот билан очиш ҳам мумкин. Масалан, зайтун билан очиш мумкин. Оловда пишган нарса билан, масалан, нон, чой ёки шўрва билан очмаслик керак. Бир ҳадиси шарифда “Ифторда оғизни хурмо билан очинг, зеро у баракатдир. Агар хурмо бўлмаса, сув билан очинг. Чунки у тозаловчидир” деб марҳамат қилинди. (Ибн Можа)

 

Батафсил

Ифторни кечиктириш

Савол: Бир иш сабабли ифторни қанчага кечиктириш жоиз?

Жавоб: Шом вақти киргани қатъий билинса, аввал хурмо ё сув каби бир нарса билан рўза очилади. Сўнгра намоз ўқилади. Тезда овқатланиб олиб сўнгра намозни ўқиш ҳам жоиз. Фақат ифтор дастурхонида турли таомлар бўлгани учун шом намози макруҳ вақтга кечиктирилиши мумкин.

Батафсил

7. Ҳали сенмисан Каъбага ҳужум қиладиган?

Яман подшоси Абраҳа Абдулмутталибга “Менинг сен ҳақингда тасаввурим бошқача эди. Мен аждодинг маъбади (ибодатхонаси)ни бузишга келсам-у, сен ўз туяларингнинг ғамида юрибсан. Бу иш сенга ярашадими?” дейди. Ҳазрати Абдулмутталиб “Мен ўзимга тегишли мулкимни сўраяпман. Каъбанинг эса ўз соҳиби бор, шубҳасиз, У ўз байтини ҳимоялайди. Сени огоҳлантириб қўяй, кейин пушаймон бўладиган ишлар қилма!” деб жавоб берди.

- Сарваримиз изларидан - 7

М. Саид АРВОС қаламидан

 Абраҳа Ашрам аслан Яман тахтини ҳийла билан қўлган киритган бир ҳабашли эди. Узоқ йиллар ўлкани усталик билан бошқариб, хазинаси ортади, аскари кучаяди, кибрга берилади ва ҳаддан ошади!

Арабларнинг Каъбага дарёдек оқиб келишларига ҳасад қилиб “Каъбадан ҳам ҳашаматли, ундан ҳам чиройли шундай бир маъбад қурдирайки ҳамма шу ерга келадиган бўлсин” дейди.

 

Батафсил

6. Тургин, Замзам кўзини очгин!

Бу шундай сувки, асло тўхтамайди. Чанқаганларнинг чанқоғини босади, очларни тўйдиради, хасталарга шифо бўлади. Каъба яқинига ола қанотли қарға қўниб, ерни чўқилайди. Шу ерда чумоли инини кўрасан. Булоқ шунинг тагида.

Бани Зуҳра қабиласининг бошчиси Ваҳб бин Абди Манофнинг қизи Оминанинг зарофати, ахлоқи, шафқати шу даража мукаммалки, халқ орасида “Қурайш саййидаси” деган номга эга эди... Ҳануз 14 ёшда бўлишига қарамай комила ва донодир.

 - Сарваримиз изларидан - 6

М. Саид АРВОС қаламидан

 Қудуқдан, жўмракдан, бидондан...

Султон Абдулҳамид хон I-чи, замзам қудуғи оғзига уни худди билагузукдек қамраб турадиган жуда санъаткорона ишланган тош бир ҳалқа, унинг узарига безатилган панжара, уни устига эса жуда зарифгина бир хона барпо қилдирган эди. У пайтларда замзам суви қудуқдан худди биздагидек челак ташлаб тортиб чиқариларди. Ҳозир эса, мўминларга жўмраклардан ва хусусий бидонлар орқали улашилмоқда.

Абдулмутталиб иссиқ ёз кунларидан бирида Каъбага қўшни қурилган хонасида истироҳатга чекилган эди. Тушида “Тур ўрнингдан, Тоййибани қазгин!” дейилади.

 

Батафсил

5. Каъбанинг бошқа бир қурувчиси

Иброҳим алайҳиссалом Жаброил алайҳиссалом кўрсатган ўрнидан яна унинг ўргатганидек деворларни кўтариб чиқди. Ҳазрати Исмоил гоҳ тош, гоҳ лой ташир, отасига керакли хом-ашёларни етказиб турарди. Қурилиш жараёнида устига чиқиб ишлаган тошга “Мақом-и Иброҳим” дейилади. Каъбаи шариф нима учун олтин ёки кумушдан эмас, тупроқдан қурилди? Иззат ва буюклик Жаноби Ҳақнинг қиймат беришига боғлик. Аллоҳу таоло Одам алайҳиссаломни ҳам тупроқдан яратди, аммо асли нур бўлган фаришталарни унинг қаршисида сажда қилдирди.

 - Сарваримиз изларидан - 5

М. Саид АРВОС қаламидан

 Кимки Байтуллоҳни тавоф қилса, Аллоҳу таоло у кишининг ҳар бир қадамига бир савоб ёзади ҳамда бир гуноҳини ўчиради. (Ҳадиси шариф)

Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул бўлиб, Ҳавво волидамиз билан қайта қовушганди. Биргаликда Муздалифа Мино орқали Макка-и мукаррамага келадилар. Уларни фаришталар кутиб олади. “Биз сенинг яратилишингдан икки минг йил аввал ҳам бу ерни тавоф қилардик. Сен ҳам тавоф қилгин, саодат эшиклари очилсин” дейишади. Ҳажнинг усул ва асосларини ўргатадилар.

 

Батафсил