Бир жойини ювишни унутган одам

Савол: Таҳорат ёки ғусл олаётганида бир аъзосини ювишни унутган киши таҳоратдан, ғуслдан кейин ёки бир неча кундан кейин хотирласа нима қилади?

Жавоб: Эсига тушганида фақатгина ювилмаган жойини ювса кифоя. Моликийни тақлид қиладиган киши ювишни унутган жойини ёдига тушиши билан ювиши керак. Ўқиган намозларини қайта ўқиши керак эмас. “Ювдимми ё ювмадимми” деб шубҳа қилса, бу васваса бўлади. Ундай пайтда ювиши керак эмас.

Батафсил


Беморнинг ғусли

Савол: Автоҳалокатга учраган, оёқлари синган ва ўрнидан туролмайдиган одам қандай ғусл қилади?

Жавоб: Таҳорат аъзоларидан барчасининг ярмидан кўпи ёки тўртта таҳорат аъзосидан иккитаси соғлом бўлса, таҳорат олиб жароҳатли аъзоларини масҳ қилади. Масҳ ҳам зарар берадиган бўлса, ўралган бинт устига масҳ қилади.

Таҳорат аъзоларидан ярмидан кўпи жароҳатли бўлса, таяммум қилади. Таяммум қилган кишининг баъзи жойларини ювиши жоиз эмас.

Батафсил


Ғусл керак бўладиган ва бўлмайдиган ҳолатлар

Савол: Ғусл олиш керак бўладиган ҳоллар қайси?

Жавоб: Ғусл олиш керак бўладиган ҳолатлар қуйидагилар:

1. Ҳайз ёки нифос (фарзанд кўрганидан кейин келадиган қон) ҳоли тугагандан кейин ёхуд жунуб бўлганида ғусл олиш фарздир. Ҳайз тугаганида жунуб ҳам бўлса, иккиси учун бир ғусл етарли бўлади. Аёл жунуб ҳолида ҳайз кўрса, истаса дарров ғусл олади, истаса ҳайзи тўхтагунча кутади, сўнгра иккиси учун бир марта ғусл олади.

Батафсил


Ғуслни кечиктириш

Савол: Хуфтонни ўқиб бўлгандан кейин жунуб бўлган киши қачонгача жунуб ҳолида қолса гуноҳ бўлмайди?

Жавоб: Хуфтондан кейин жунуб бўлган кишининг бомдод намози вақтигача ғуслни кечиктириши жоиз бўлса ҳам, дарров ювиниб олиши жуда яхши бўлади, албатта. Имоми Ғазолий ҳазратлари “Жунуб бўлган киши ғусл қилмасдан бир намоз вақтини ўтказиб юборса, оташдан кўйлак кийдирилади” деб айтганлар.

Батафсил


Нажосатдан таҳорат

Бадан, либос ва намоз ўқиладиган жойни нажосат ва кирлардан тозалашга - нажосатдан таҳорат, дейилади. Рўмол, салла, бош кийим, маҳси ва оёқ кийим ёки пайпоқ ҳам либосдан саналади. Салладан осилиб турадиган ва икки курак ўртасига ташлаб қўйиладиган ўрамнинг учи ҳам намозхон билан бирга ҳаракат қилиб тургани учун, либосдан ҳисобланади ва ўша жой ҳам тоза бўлмаса, намоз қабул бўлмайди. Жойнамознинг оёқ босиб туриладиган жойи билан бош қўйиладиган жой пок бўлса бас, намоз қабул бўлади. Бошқа жойларда нажосат бўлса ҳам, унинг намозга зарари йўқ. Чунки жойнамоз, салланинг осилиб турган учи каби инсоннинг баданига ёпишган ҳолда эмас. Лекин иложи борича тамоман покиза бир сажжода (жойнамоз) устида намоз ўқишга ҳаракат қилиш керак.

Батафсил


Таяммумда диққат қилинадиган хусуслар

1.Таҳоратсиз кимса, ўргатиш мақсадида қилган таяммуми билан намоз ўқий олмайди.

2.Таяммум билан намоз ўқий олиш учун ёлғиз "таяммумга" ният этиш кифоя қилмайди. "Таяммум олиб намоз ўқишга"- деб ният этмоқ лозим.

3.Бир жойдаги тупроқдан бир неча киши таяммум қилиши мумкин. Чунки таяммум қилинган тупроқ, қум ва шағал каби жинслар мустаъмал яъни ишлатилган, кирланган бўлмайди. Бироқ таяммумдан кейин юздан ва қўллардан тўкилган тўз-зарралар мустаъмал бўлади.

Батафсил


Таҳорат, ғусл ва таяммумнинг фойдалари

Ибодат мақсадида қилинадиган ҳар иккала тозалик ҳам бадан соғлигимиз нуқтаи назаридан жуда кўп фойдаларни иҳтиво қилмоқда. Бунинг ёнида руҳ соғлигимизга ҳам катта ижобий таъсир кўрсатмоқда. Илмий тажрибалар натижасида аниқланган беҳисоб фойдалардан баъзиларини қуйида билдиришни афзал кўрдик:

1.Кундалик ҳаётимизда қўлимиз тегмаган жой қолмагани каби қўлимизга ёпишмаган микроб ҳам қолмайди. Таҳорат олаётганда, қўл, юз ва оёқларни ювиш, ҳар турли тери-таносул касалликлари ва йиринглашнинг олдини олиш учун энг чиройли тадбир ва муҳофаза бўлмоқда. Чунки, микроблар ва паразит бактериялар инсон баданига асосан тери орқали дохил бўлади.

Батафсил


Таяммум қандай олинади?

 1.Аввал жунубликдан ёки таҳоратсизликдан покланиш учун ният қилинади.

Таяммум билан намоз ўқий олиш учун ёлғиз таяммумга деб ният қилиш етмайди. Ибодат саналадиган бирор амални, масалан жаноза намози, тиловат саждасини адо этиш учун ёки ғусл ва таҳорат учун таяммумга, деб ният қилиш керак.

Таяммум ниятида, таҳорат ёки ғусл учун - деб, ажратиб айтиш ҳожат эмас. Чунки, таҳорат учун ният қилинганда, айни вақтда жунуб бўлса, жунубликдан ҳам покланган бўлади. Ғусл учун ният қилиниб, олинган таяммум билан намоз ўқиш мумкин. Бу таяммумдан кейин «Таҳорат олишга» - деб, иккинчи марта таяммум олиш ҳожат эмас.

Батафсил


Таяммум

Таяммум - тупроқ билан покланиш демакдир. Таҳорат ёки ғусл олиш учун сув топилмаса ёки сув бўлса ҳам ундан фойдаланишнинг имкони бўлмаган тақдирларда, тоза тупроқ, қум, тупроқ юқи, шўрхок каби тупроқ жинсидан бўлган тоза моддалар билан таяммум қилинади.

Таяммум - қийин аҳволларда таҳорат ва ғусл учун бир қулайликдир. Динимизда, тупроқ билан таяммум қилиш худди сув билан покланишдек айни вазифани ўтайди. Динимиз, кўпгина нопокликларнинг тупроқ билан ҳам тозаланиши мумкин эканлигини билдирмоқда.

Батафсил


Тиш қўйдирганлар ва пломбаси бўлганлар учун

Ҳанафий мазҳабида тишларнинг орасига, тиш ковакларига сув тегмаса, ғусл олинган бўлиб ҳисобланмайди. Шунинг учун тиш қоплатиш (қўйдириш, коронка) ва пломба қўйдириш ғуслга монелик қилади. Бу аҳволдаги инсонлар жунубликдан поклана олмайдилар. Олтин, кумуш ва нажс бўлмаган бошқа моддалардан ясалган сунъий тиш ва пломбаларнинг тагига сув кирмагани учун, Ҳанафий мазҳабининг барча олимларга кўра ғусл жоиз бўлмайди.

Таҳтавий ҳазратлари "Мароқ ил-фалоҳ" асарининг ҳошиясида (96-саҳифа) ва бунинг таржимаси бўлган "Неъмат-и ислом" китобида бундай деб ёзганлар: «Ҳанафий мазҳабидаги мўминнинг ўз мазҳаби бўйича қила олмаган бирон амални қила олиши учун Шофиъий (ёки Моликий) мазҳабини тақлид қилишида бир баис йўқдир.»

Батафсил