Тик туриб сув ичмаслик керак

Савол: “Ислом ахлоқи” китобидаги бир ҳадисда “Оёқда тик туриб сув ичманглар, бу вужудга зарарлидир” деб буюрилган. Тиббиётда бу тасдиқланганми?

Жавоб: Тиббиёт тасдиқламаса ҳам, динимизда билдирилган нарсаларга тобе бўлиш керак. Бир мутахассис шифокорнинг изоҳи: Ошқозоннинг тик тургандаги ва ўтиргандаги ҳолати бир хил бўлмаслиги маълум. Тик туриб ичилган сув, тўғридан ўн икки бармоқли ичакка келиб тушади. Меъданинг озгина эгилган жойида ошқозон йўли деб аталадиган йўл бор. Суюқ моддалар бу йўлдан доимо озгина очиқ бўладиган ошқозон чиқишидан ўн икки бармоқли ичакка ўтади. Суюқликни ўтириб ичган вақтда эса суюқлик аввало ошқозонга тушиб,  кислота билан аралашиб, микроблар ўлади ва ундан кейин ўн икки бармоқли ичакка ўтади. Шу тариқа сувни ўтириб ичган кишилар кўплаган юқумли касалликлардан сақланади. Сувни тик туриб ичган кишиларнинг эса бундай касалликларга чалиниш эҳтимоли кучли.

Савол: Кундуз куни қайлула учун ётганида ёки бомдод намозидан кейин яна озгина ухламоқчи бўлса, худди кечқурунги каби ётоққа таҳоратли ётиши ва дуо ўқиши шартми?

Жавоб: Кечқурун ётганида ҳам таҳоратли бўлиш ва дуо ўқиш шарт эмас. Аммо имкон бўлса, тарк қилмаган яхши. Кундуз куни ухлагани ётганимизда ўлмаслигимиз аниқми, бирон кафолатимиз борми? Шунинг учун кундуз куни ҳам таҳоратли бўлиб ва оз бўлса ҳам дуо ўқиб ётишга ҳаракат қилишимиз керак. Тўшакка бисмиллоҳ айтиб кириш, ҳеч бўлмаганда битта калимаи тавҳид ўқиш керак.

Савол: Товуқ ва хўроздан қурбонлик бўлмайдиганини биламан. Лекин назр ҳам бўлолмайдими?

Жавоб: Назр қилса бўлади, албатта. Қурбонлик бўлмайди дегани, назр ҳам бўлмайди дегани эмас. Назр қилинган нарсанинг фарз ёки вожиб бўлган бир ибодатга ўхшаши ва алоҳида бир ибодат бўлиши керак. Масалан, садақа бериш нофила ибодатдир, лекин фарз бўлган закотга ўхшагани учун назр ҳам бўла олади. Тирик товуқ, хўроз назр қилиш жоиз бўлганидек уларни сўйиб гўштини фақирларга тарқатиш ҳам назрдир. Ҳатто битта тухум назр қилишнинг ҳам зарари йўқ. Назр фақирларга берилади.

Савол: Суннатга мос ҳолда айтилган азондан кейин қайси дуони ўқиш керак?

Жавоб: Қуйидаги дуо ўқилади: “Аллоҳумма рабба хозиҳид-даватит-таммати вассалотил қоимати оти Муҳаммаданил василата вал фадилата вад-даражатар-рафиата ва басу мақоман маҳмуданиллази ваадтаҳу иннака ла тухлифул миёд.”

Савол: Намозда ўзи эшитадиган даражада овоз чиқариб ўқиш фарзми?

Жавоб: Уч мазҳабда ўзи эшитадиган даражада овоз чиқариб ўқиш фарз. Моликийда эса мустаҳабдир. (Ислом ахлоқи)