Туғиш вақтида гуноҳлар кечирилади
Савол: Кўзи ёриш вақтида вафот этган мусулмон аёл шаҳид бўладими?
Жавоб: Ҳа, шаҳид бўлади. Шаҳиднинг фарз қазрлари ва қул ҳақларидан ташқари бутун гуноҳлари авф этилади. Учта ҳадиси шарифнинг маъноси қуйидагича:
“Хотин ҳомиладорлигида, кўзи ёригунча ва гўдагини сутдан чиқаргунча Аллоҳ йўлида соқчиликда турган мужоҳид каби бўлади. Бу орада вафот этадиган бўлса, шаҳид ажри берилади.” (Табароний)
“Ҳомиладорлигида, туғиш вақтида ёки туққанидан кейин вафот этган аёл шаҳид бўлади.” (Табароний)
“Хотин ҳомиладорлигида кундузи соим, кечаси қоим ва Аллоҳдан қўрқадиган бир мужоҳид савобини олади. Тўлғоқ тутиб оғриганда унга бериладиган савобнинг кўплигини ҳеч ким билмайди. Гўдаги ҳар эмганида бир жонни тирилтиргандек савоб олади.” (Абушшайх) [Соим – рўзадор, қоим – кечаси туриб ибодат қилувчи деганидир.]
Савол: Баъзилар тўлғоқсиз, баъзилар эса сунъий тўлғоқ билан кўзи ёримоқда. Баъзилар эса кесерова йўли туғмоқда. Булар ҳам савоб оладими?
Жавоб: Туғиш йўли қандай бўлишидан қатъий назар мусулмон аёл кўзи ёриганда бериладиган савобини олади.