Баъзи сураларнинг фазилати





Муташобиҳ носсларнинг кайфияти мажҳул

Муташобиҳ бўлган оятлардан учтасининг маоли қуйидагича:

“Қиёмат куни бутун ер юзи Аллоҳнинг чангалидадир. Осмонлар эса, унинг ўнг қўли билан тутиб турилади. У зот мушрикларнинг ширкларидан юксак ва муназзаҳдир.” (Зумар 67)

“Яҳудийлар Аллоҳнинг қўли боғлиқ (бахил) дедилар. Йўқ, Аллоҳнинг икки қўли ҳам очиқ.” (Моида 64)

“Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир.” (Фатҳ 10)

Батафсил


Аҳли суннат китобларида уйдирма ҳадис бўлмайди

Савол: Мазҳабларга амал қилмайдиган кимсалар “Ҳадис уйдириш ёки уйдирма ҳадисни китобига ёзиш ўз ишига пухта бўлмасликдан, ғофиллик, жоҳиллик ёки хоинликдан юзага келади” дейишади. Шавконий, Саҳовий, Алиййулқори, Ажлуний, Қарзовий, Албоний, Абу Ғудда каби кимсалар “Кутуб-и ситта”да ёки бошқа ҳадис, тафсир ва фиқҳ китобларида кўплаган уйдирма ҳадис топган эмишлар. Бу сўзларга қандай жавоб берса бўлади?

Жавоб: Ҳа, ҳадис уйдириш ёки уйдирма бир ҳадисни китобига ёзиш ўз ишига пухта бўлмасликдан, ғофиллик, жоҳиллик ёки хоинликдан юзага келади. Бу жуда тўғри айтилган.

Батафсил


Ҳадиси шарифларни тушуниш

Савол: “Саодати абадия” китобида билдирилган “Заррача (яъни жуда кичик) бир гуноҳдан сақланиш бутун жин ва инсонларнинг ибодатларидан ҳам яхши” ҳадиси шарифидаги ибодатларга фарзлар ҳам кирадими?

Жавоб: Кўп марта такрорлаганимиздек хусусий ҳукм билдирилган ҳадиси шарифларга аҳли суннат олимларининг изоҳларисиз маъно бериш нотўғри бўлади. Бундан ташқари шартсиз билдирилган ҳадиси шарифларда баъзи шартлар мавжуд бўлиши керак. Изоҳланиши керак бўлган ҳадисларга бир неча мисол келтирайлик:

Батафсил


Ҳадиси шарифларнинг сони

Савол: Баъзи ғаразли кимсалар “Пайғамбар 23 йилда бунчалик ҳадис айтиши мумкин эмас” деб, ҳадиси шарифларнинг аксариятининг уйдирма бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. 23 йилда қанча ҳадиси шариф айтилиши мумкин?

Жавоб: 23 йил тахминан 198 минг соатни ташкил қилади. Бундан уйқу учун кунига 8 соатни чиқариб ташлаймиз. 134 минг соат қолади. Ўртача ҳар соатда (60 дақиқада) бир ҳадиси шариф айтган бўлсалар ҳам, якуни 134 минг ҳадиси шариф бўлади.

Батафсил


Имоми Аъзамнинг ҳадис илми

Савол: Баъзи кимсалар, Имоми Аъзам ҳақида “Абу Ҳанифанинг ҳадис илми заиф” дейишади. Бундай дейишдан мақсадлари нима?

Жавоб: Ҳадис илми заиф бўлса, фиқҳ илмида қандай қилиб чўққига чиқибди? Булар бир-бирига боғлиқ бўлган илмлар. Фиқҳ олими бошқа илмлар билан бирга ҳадиси шарифларни ҳам яхши биладиган зотдир.

Батафсил


Ҳадиси шарифларнинг турлари

Савол: Ҳадиси шарифларнинг қандай турлари бор?

Жавоб: Моддалар ҳолида билдирайлик:

1. Ҳадиси мурсал: Асҳоби киромнинг исми айтилмай, Тобеиндан бири тўғридан-тўғри “Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдики...” деб ривоят қилган ҳадиси шарифлар.

2. Ҳадиси муснад: Расулуллоҳдан ривоят қилган саҳобанинг исми билдирилган ҳадиси шарифлар.

Батафсил