Баъзи сураларнинг фазилати

Қуръондан бошқа далил борми?

Савол: “Қуръондан бошқа далилни тан олмайман, мен учун фақат Қуръон далилдир. Қуръон таржимасини ўқиб, шу билан амал қиламан” деганлар ҳақ эмасми? Мусулмонларга Аллоҳнинг китоби кифоя эмасми? Бошқа далилларга не ҳожат?

Жавоб: Буни айтган кишида заррадай самимият йўқ десак хатолашмаймиз. Шундай бемаънигарчиликни гап деб гапириб юрганлар Қуръони каримга умуман ишонишмайди. Шояд Қуръони каримга имон келтиришганда эди, ушбу китобнинг айтганларига ҳам ишонган бўларди.

Батафсил


Қуръонга маъно бериш

Савол: Ҳожиларга тарқатиладиган Қуръони каримнинг таржимасидаги бир ҳадиси шарифда“Қуръонни ўзининг тушуниши билан тафсирлаган одам кофир бўлади” дейилган. Мен араб тилини яхши биламан. Қуръон ўқиган вақтимда баъзан у ердаги сўзлар, жумлаларнинг маъноларини тушунаман. Юқоридаги ҳадис бўйича менинг Қуръон оятларидаги сўзларни тушунишимнинг зиёни борми?

Жавоб: Зиёни йўқ. Бу ҳадис Имом Раббонийнинг “Мактубот” китобида ёзилган. Қуръони каримдаги оятларнинг, калималарнинг маъносини тушунишнинг зиёни йўқ. Лекин оятларга ўз калта ақли билан, чала билими билан маъно беришнинг, ҳукм чиқаришнинг жуда катта зиёни бор!

Батафсил


Ислом илмлари

Ислом илмлари “Улуми нақлия” (нақл илмлари, дин илмлари) ва “Улуми ақлия” (ақлий илмлар, фан илмлари) деган икки қисм илмдан иборат. Улуми нақлия, яъни дин илмлари ҳам иккига бўлинади: “Улуми олия” (юксак илмлар) ҳамда “Улуми ибтидоия” (ёрдамчи илмлар). Юксак илмлар саккизта:

1) Тафсир илми.

2) Усули калом илми. Ояти карималардан ва ҳадиси шарифлардан калом илмини қандай чиқаришни ўргатадиган илм. Бу илм “Хадиқа” китобида кенг тушунтирилган.

Батафсил


Қуръони каримни ҳамма тушуна олмайди

Савол: Қуръони каримни ҳамма ҳам тушуна оладими ёки Пайғамбаримизнинг изоҳлаб, тушунтиришлари шартми? Таржимасини ўқисак, Қуръонни тушуна оламизми?

Жавоб: Қуръони каримни Расулуллоҳ алайҳиссаломгина тўлиқ тушунганлар. Чунки Қуръони карим Пайғамбаримизга нозил бўлган. У зотдан бошқа ҳечким ҳаққоний равишда комилан тушуна олмайди. Шу боис Аллоҳу таоло: “Инсонларга баён этишинг учун, Қуръонни сенга нозил қилдик”деб марҳамат қилган. (Наҳл сураси, 44).

Баён қилиш – ояти каримани бошқа сўзлар билан ҳамда бошқа услубда изоҳлаш деган маънони билдиради.

Батафсил