Ҳадиси шарифларнинг турлари
Савол: Ҳадиси шарифларнинг қандай турлари бор?
Жавоб: Моддалар ҳолида билдирайлик:
1. Ҳадиси мурсал: Асҳоби киромнинг исми айтилмай, Тобеиндан бири тўғридан-тўғри “Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдики...” деб ривоят қилган ҳадиси шарифлар.
2. Ҳадиси муснад: Расулуллоҳдан ривоят қилган саҳобанинг исми билдирилган ҳадиси шарифлар.
3. Ҳадиси муснади муттасил: Расулуллоҳгача орадаги ровийлардан ҳеч бири нуқсон бўлмаган ҳадиси шарифлар.
4. Ҳадиси муснади мунқотиъ: Саҳобалардан бошқа бир ёки бир неча ровийси билдирилмаган ҳадиси шарифлар.
5. Ҳадиси мавсул: Саҳобаларнинг “Расулуллоҳдан эшитдим, шундай дедилар...” деб хабар берган ҳадиси муснади муттасилдир. Буларга "ҳадиси марфу" ҳам дейилади.
6. Ҳадиси мутавотир: Кўплаб саҳобанинг Расулуллоҳдан эшитган ва яна кўплаб кишиларнинг саҳобийдан эшитган ҳамда жуда кўп одамлар томонидан хабар берилган ҳадиси шарифлардир. Уларнинг ёлғон ишда иттифоқ қилишлари имконсиз. Мана шу тур ҳадиси шарифларга ишонмаган одам кофир бўлади.
7. Ҳадиси машҳур: Илк асрда бир киши хабар берган бўлишига қарамай, иккинчи асрда шуҳрат топган ҳадиси шарифлардир. Яъни Расулуллоҳдан бир киши, ундан эса кўп одамлар, улардан ҳам бошқа кўплаган кишилар эшитган ҳадиси шарифлар бўлиб, сўнгги эшитган кишигача мутавотир ўлароқ билдирилган ҳадислардир. Машҳур ҳадисларга ишонмаган кимсалар ҳам кофир бўлади. (Радд-ул мухтор, 176-бет)
8. Ҳадиси мавқуф: Барча ровийлари саҳобагача маълум бўлиб, саҳобанинг “Расулуллоҳдан эшитдим” демай, “Расулуллоҳ шундай деган эканлар” деб нақл қилган ҳадиси шарифлар.
9. Ҳадиси саҳиҳ: Одил ва ҳадис илмини биладиган зотдан эшитилган, муснади муттасил, мутавотир ва машҳур ҳадиси шарифлардир.
10. Хабари оҳод: Фақат бир одам тарафидан хабар берилган муснади муттасил ҳадиси шарифлар.
11. Ҳадиси муаллақ: Бошидан бир неча ровийси ёки ҳеч бир ровийси маълум бўлмаган ҳадиси шарифлар.
12. Ҳадиси қудсий: Маъноси Аллоҳу таолодан, калималари Расулуллоҳ тарафидан бўлган ҳадиси шарифлар.
13. Ҳадиси қавий: Айтилганидан кейин ортидан бир ояти карима ўқилган ҳадиси шарифлар.
14. Ҳадиси носиҳ: Умрининг охирларида айтилган ҳадиси шарифлар.
15. Ҳадиси мансуҳ: Аввлаги йилларда айтилиб, кейинчалик ўзгартирилган ҳадиси шарифлар.
16. Ҳадиси ом: Бутун инсонлар учун айтилган ҳадиси шарифлар.
17. Ҳадиси хос: Бир киши учун айтилган ҳадиси шарифлар.
18. Ҳадиси ҳасан: Нақл қилганлар содиқ ва ишончли кишилар бўлиб, лекин ҳофиза ва тушунишлари саҳиҳ ҳадисларни билдирган зотлардек қувватли бўлмаган кишилар томонидан билдирган ҳадиси шарифлар.
19. Ҳадиси мақту: Нақл қилувчи ровийлари тобеин давригача маълум бўлиб, тобеинлардан ривоят қилинган ҳадиси шарифлар.
20. Ҳадиси шоз: Бир кишининг ҳадис олимидан эшитдим деб хабар берган ҳадиси шарифлари.
21. Ҳадиси ғариб: Фақат бир киши томонидан билдирилган ҳадиси шарифлардир. Ёки ровийларидан бирига бир ҳадис олими муҳолафат қилган ҳадиси шарифлар.
22. Ҳадиси заиф: Саҳиҳ ва ҳасан бўлмаган ҳадиси шарифлардир. Ровийларидан бирининг ҳофизаси, адолати суст ёки эътиқодида шубҳа бор. Бу ҳадисларга суяниб кўп ибодат қилинади, лекин ижтиҳодда буларга асосланилмайди.
23. Ҳадиси муҳкам: Таъвилга, изоҳга муҳтож бўлмаган ҳадиси шарифлар.
24. Ҳадиси муташобиҳ: Таъвил, изоҳ талаб қиладиган ҳадиси шарифлар.
25. Ҳадиси мунфасил: Орадаги ровийларидан бирдан кўпи унутилган ҳадиси шарифлар.
26. Ҳадиси мустафиз: Нақл қилувчилари учдан кўп бўлга ҳадиси шарифлар.
27. Ҳадиси мударриб: Турли йўллардан, бир-бирига мос келмайдиган шаклларда билдирилган ҳадиси шарифлар.
28. Ҳадиси мардуд: Маъноси бўлмаган ва ривоят шартларига мос келмайдиган сўзлар.
29. Ҳадиси муфтарий: Ўзини мусулмон қиёфасида кўрсатиб юрувчи динсизлар тўқиб чиқарган уйдирма сўзлар.
30. Асар: Мавқуф ва мақту ҳадис ёки ичида дуо билдирувчи марфу ҳадислар.
31. Ҳадиси мавзу: Бир ҳадис олимига кўра ҳадислик шартларига мос келмайдиган ҳадис, фақат ўша олимнинг наздида мавзу, яъни уйдирма ҳисобланади. Ҳадис илмида мужтаҳид бўлган битта олим бир ҳадиснинг саҳиҳ бўлиши учун лозим деб топган шартларига мос бўлмаган бир ҳадис ҳақида “Менинг мазҳабим усулининг қоидаларига кўра мавзудир” дейди. Бу гап билан “Бу жаноби Пайғамбаримизнинг сўзлари эмас” демоқчи эмас. Яъни “Ҳадиси шариф деб тақдим қилинган ушбу сўзнинг ҳадис эканлигига менинг усулим бўйича ойдинлик киритила олмади” демоқчи. Ҳадис илмининг бошқа бир мужтаҳиди ҳадиснинг ҳаққонийлигини аниқлаш учун талаб қилган шартларини ўша сўзда топа олса “Бу ҳадис, мавзу эмас” дейиши мумкин. Тўрт мазҳабнинг орасидаги фарқлар уларнинг қавлларининг ва суянган манбаларининг нотўғрилигини кўрсатмаганидек, ҳадислар борасида ҳам аҳвол шундай. Бундай ишлар ижтиҳод иши бўлганидан бир мужтаҳиднинг битта ҳадисга "бу мавзу" дейиши, хабарнинг мавзу бўлиб қолишини тақозо қилмайди.