Савдолашиш - суннатдир

Савол: Бирон нарса сотиб олаётганда албатта савдолашиш шартми?

Жавоб: Шарт эмас. Агар эҳтиёж бўлса, савдолашилади. Савдода мусулмоннинг алданиши жоиз бўлмаганидек алдаши ҳам жоиз эмас. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Мусулмонни алдаганлар биздан эмас.” (И.Рофий)

“Бизни алдайдиганлар биздан эмас.” (Табароний)

“Алдаган жаннатга кирмайди.” (Термизий)

Батафсил


Мерос

Савол: Мерос меросхўрлар орасида ҳали тақсимланмасдан аввал улардан бири ўз улушига тегадиган ҳиссасини ўзгага ҳадя қилиши жоизми?

Жавоб: Ҳажм ва вазн билан ўлчанадиган муштарак молни ўлчамасдан, тортмасдан ҳадя қилиш фоиз бўлади. Уй, полиз, газлама, уй ашёси каби нарсаларни ҳадя қилиш мумкин.

Савол: Мерос қолган пулни уч ака-ука бўлишмасдан туриб, бировга қарзга бериш жоизми?

Жавоб: Уччовининг розилиги билан бўлса, жоиз.

 

Батафсил


Ҳадя ва ҳукмлари

Савол: Ҳадя беришнинг қандай аҳамиятли томонлари бор? Ҳадя этилган бир нарсани ҳадяни олган одамнинг хабарисиз қайтариб олиш ёки рухсатсиз ишлатиш жоизми?

Жавоб: Ҳадя, кимга берилса, ўша кишининг мулкига айланади. Изнсиз қўлланиб бўлмайди.

Бировга ҳадя бериш унга бўлган ҳурматини изҳор этиш демакдир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Бир дин қардошингизни севсангиз, севганингизни ўзига билдиринг!” (Бухорий)

“Аллоҳу таоло йўлида бир кимса дин биродарини севса, буни унга маълум қилсин. Чунки бу улфатликни давом этдирувчи, севги-ҳурматда қатъийлик берувчидир.” (Ибн Абуд-Дунё)

Батафсил


Фоиз

Савол: Динимизда фоизнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Бугунги кунда фоизнинг, спиртли ичимликларнинг, зинонинг ҳаром эканлигини билмайдиган мусулмон деярли йўқ. Ҳаромлар вақт ўтиши билан ҳалолга айланмайди. Фақат заруратлар ҳаромни вақтинча мубоҳ қила олади. Лекин зарурат кетгач, ҳаромлиги давом этади. Масалан, чанқоқдан ўладиган кимсанинг шаробдан бошқа нарса тополмаса, ўлмайдиган даражада шароб ичиши жоиз бўлади. Ундан ортиқ ичиши жоиз эмас. Очликдан ўладиган кимсанинг ўлакса ейиши ҳам шундай.

Бу ва шунга ўхшаш ҳолатлардан бошқа пайтларда фоизга ҳалол дейилмайди. Фоиз ҳақида "Тарғиб" китобидаги ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

Батафсил


Қарздорга муҳлат бериш

Савол: Қарзини тўлай олмаган кимсага муҳлат бериш керакми?

Жавоб: Қарзини ҳақиқатан тўлай олмаганларга муҳлат бериш фарз бўлиб, катта савоб бўлади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинишича:

“Қиёмат кунининг даҳшатидан қутулиш ва Аллоҳу таолонинг ҳимоясига киришни истаган киши қийналиб қолган қарздорга муҳлат берсин!” (Табароний)

“Чорасиз, қийналиб қолган кимсани роҳатликка қовуштирган ёки шундай кимсанинг қарзини тўлаган одамни Аллоҳу таоло қиёмат кунининг даҳшат ва қўрқувларидан қутқаради.” (Муслим)

Батафсил


Ботил бўлган савдолар

Савол: Биз савдо билан шуғулланамиз. Лекин динимизнинг бу хусусдаги ҳукмларини билмаймиз. Бу илмларни билмасак нима бўлади?

Жавоб: Киши савдо-сотиқ илмини билмаса, гуноҳга ботиши мумкин. Баъзи "фосид сотишлар" борки, улар фақат ғайри муслим ўлкаларда жоиз бўлади, лекин "ботил сотишлар" ғайри муслим ўлкаларда ҳам жоиз эмас, ҳаром бўлади.

Ботил сотишлардан баъзилари қуйида келтирилган:

1) Мол-мулк туркумига кирмайдиган нарсаларнинг сотилиши ботилдир. Масалан, қон, ўз ажали билан ўлган молнинг гўшти мол-мулкка кирмайди.

2) Ўз мулкида бўлмаган нарсани сотиш ботилдир. Масалан, денгиздаги балиқни тутмасдан туриб сотиш ботил. Аввал савдосини келишиб қўйиб, кейин харидорга балиқларни тутиб берса ҳам, саҳиҳ бўлмайди. Балиқлар тутилгандан кейингина сотилади.

3) Ҳали туғилмаган бузоқни ёки сигирнинг елинидаги ҳали соғилмаган сутни сотиш ботил бўлади. Елиндаги сутни сота олиш учун, харидор сигирнинг эгасига сутнинг қийматича пул қарз беради. Сигирнинг эгаси эса, ҳар куни сигиридан соққан сутни харидорга қарз беради. Сўнгра ҳисоб-китоб қиладилар.

4) Дарахтда битмаган мевани сотиш ботил.

5) Етти ёшдан кичик боланинг савдо-сотиғи ботил бўлади. [Лекин боланинг уйга сотиб олиб келган нарсаларини ота-онаси кўриб, рози бўлса, савдо саҳиҳ бўлади.]

6) Тирик ҳайвоннинг гўштини тарози билан ўлчаб сотиш ботилдир. [Масалан сотувчи тарозида ўлчаб, гўштини ҳисоб-китоб қилиб, мол шунча пул бўлади дейди. Олувчи эса, қўйингга мана бунча пул бераман деса зарари йўқ.]

7) Пойафзални тикиб тугатмасдан сотиш ботилдир. Лекин буюртма бериш йўли билан келишиш жоиз.

8) Ўлакса терисини ошламасдан сотиш ботилдир. Ўлаксанинг суяклари, шохи, жунлари сотилади. Тўнғиздан бошқа гўшти ейилмайдиган ҳайвонларни, ҳашаротларни ва балиқдан бошқа денгиз ҳайвонларини фақат ишлатиш фойда бўлган вақтдагина сотиш жоиз бўлади. Тўнғиздан бошқа ҳайвонлар бисмиллоҳ билан сўйилса ёки овланса териси тоза бўлади.

9) Бир бинонинг устки қавати йиқилгандан кейин ёлғиз ўша устки қаватни сотиш ботил бўлади. Чунки мол мавжуд эмас. Мавжуд молгина сотилади. Ҳақ-ҳуқуқнинг ўзи сотилмайди. Шунинг учун олинадиган маошни олмасдан аввал чекини банкдан нақд пулга айлантириб олиш ботил бўлади.

10) Бир одам жинсини айтиб бир нарса сотса, сўнгра мол бошқа жинсдан бўп чиқса, савдо ботил бўлади. Масалан, сўк деб олганимиз, гуруч чиқса, савдо ботил бўлади.

11) Йўқолган нарсани сотиш ботилдир.

12) Агар фалон нарса бўлса ёки бўлмаса шу молни сенга сотдим деб савдо қилиш ботил бўлади. (Масалан, агар зилзила бўлмаса, шу уйни сенга 20 мингга сотдим дейиш ботилдир.)

13) Сотувчига ва харидорга фойдаси тегмайдиган шарт билан келишилган савдо саҳиҳ бўлса ҳам, қўйилган шарти бажарилмайди. Масалан, минмаслик шарти билан бир от сотиш, харидорнинг ўзи киймаслик шарти билан либос олиши, бошқасига сотмаслик ёки ҳадя этмаслик шарти билан машина сотиб олиш саҳиҳ бўлиб, қўйилган шартлар бекордир, бажарилмайди.

14) Бир савдода мол ҳам, пул ҳам "дайн" бўлса, савдо саҳиҳ бўлмай, ботил бўлади. Дайн молни дайн мол эвазига сотиш ботилдир. Ҳар қандай мол ҳали қўлга кирмай туриб, буни бировга насияга сотиш мумкин эмас. [Ўзида бўлган молга "Айн", ўзида бўлмаганга "Дайн" дейилади.]

15) Ҳақ тўлаб ибодат қилдириш ёки ибодатининг савобини бошқасига сотиш ботилдир.

Савол: Дарахтдаги мевани, полиздаги қовун-тарвуз каби ҳосилни ўлчамасдан, тортмасдан кўтарасига сотиш жоизми?

Жавоб: Албатта, жоиздир. Тортиш керакмас. Кўтарасига сотиш тўғри бўлади. Ҳали етилиб-етилмаслиги аниқ бўлмаган ҳосилни сотиш ботилдир. Лекин ҳосил ҳали ейиладиган ҳолда бўлмаса ҳам, харидор шу заҳоти териб оладиган бўлса, сотиш жоиз. Териб олмасдан, дарахтда қолишини хоҳласа, жоиз бўлмайди. Етилган ҳосилни эса, сотиш жоиз.

Савол: Нон сотиб олаётганимизда аввал пулни бериб, нонни кейин олишимиз тўғрими?

Жавоб: Ҳа, энг тўғриси шу. Бозорга бориб “Манави мевадан 5 сўмлик қилиб бер” деб 5 сўмни бериш ҳам худди шундай. Бу ҳолда кам ёки ортиқ тортилса ҳам тортилган миқдор кўтарасига 5 сўмга олинган бўлади .

 

Батафсил