Санта Клaус афсонаси

Савол: Санта Клаус деган роҳиб Никола христиан азизлариданми?

Жавоб: Санта Клаус исмли шахснинг яшаганлиги шубҳали. Ундай кишининг яшаб ўтганини кўрсатадиган тарихий ҳужжат мавжуд эмас. (Британника, Википедия)

Буюк Константин бутун Инжилларни бирлаштириш учун милодий 325 йили Изникда (Никея) 319 попни тўплаб, ёздирган янги Инжилга эски дини бўлган бутпарастликдан кўп нарсалар қўштириб, янги бир насроний дини қурганди. Бу Изник мажлисига азиз Никола ҳам қатнашганди. (Динлар тарихи, Боқий Одам)

Азиз Никола баъзи манбаларга кўра 300 йилларда туғилган. Лекин бир қатор адиблар унинг тарихий шахс эмаслигини таъкидламоқда. Баъзи манбаларга кўра эса, азиз Николанинг 325 йилда ўтказилган Изник мажлисига Мира архиепископи сифатида қатнашиб, Аллоҳнинг бирлигини ёқловчи Ариусчилар билан тортишиши унинг танилишига сабаб бўлди. Бундан маълум бўладики, тавҳид тушунчасини ҳимоя этганларга қарши омонсиз курашиб, Рим ва черков тарафидан тақдирланишни кўзлаган. Мажлисда Ариусчиларга қарши кофир императорнинг сафида туриб, Тангри, ўғил ва муқаддас руҳнинг бирга бўла олишини ҳимоялаб, ғиштни мисол келтириб “Олов, тупроқ ва сув бир ғиштда қандай бир жойга жамланган бўлса, худди шу тарзда Тангри бир ёки уч хусусиятли бўла олади” деди. Унинг бу ширк, теологик бузуқ фикри унинг шахсига бўлган эътиборнинг ортишига сабаб бўлди. (Лутфи Ўзшаҳин, 25.12.2009)

Санта Клаус байрамининг хурофа ва афсона эканлиги, Инжилдаги Санта Клаусга ҳақидаги сўзларнинг эртак эканлиги инглиз Дуркан архиепископи док. Давид Янкиснинг 1993 йил 21 декабрь “Миллият” ва 1993 йил 24 декабрдаги “Туркия” газеталарида чиққан баёнотида эълон қилинганди. (Раҳбар энциклопедияси)

Тавҳид ақидасига қарши уч худолик ишончини ҳимоя қилгани маълум бўлган ва насронийлик пропагандасида қўлланиладиган Санта Клауснинг имонли, ҳатто азиз (святой) эканлигини таъкидлашдан мақсад Санта Клаус байрамини қонунийлаштириб, насронийларга чиройли кўрсатишдан бошқа нима бўлиши мумкин? Санта Клаус ҳурматига мавлуд маросимлари тартиблаганлар, христианларга яхши кўриниш учун Санта Клаус байрамини табриклаганлар чиққан бўлса ҳам, мусулмонлар бу куфрдан узоқ туриши керак.

Наврўз, Меҳрижон ва Рождество кунларида ўша кун ҳурматига деб, ҳадя олиш-бериш ҳаромдир. Бу кунларни муқаддас байрам билиб, бериш эса куфр бўлади. Бу кунларга ҳурмат кўрсатиб, кофирларга тухум бўяб тарқатган киши кофир бўлади. Бу кунларда тўй-тантана қилиш учун одатдан ташқари егулик ё ашёлар сотиб олиш ҳам шундай. Лекин ҳар куни олаётган эҳтиёжларини харид қилган мусулмон кофир бўлмайди. (Дурр-ул мухтор)

Баззозия” фатвосида “Наврўз куни мажусийларнинг байрами. Бу кунда мажусийларнинг ёнига бориб, уларнинг қилганларини қилиш, уларга тақлид қилиш куфрдир. Бу кунни байрам қилган мусулмоннинг имони кетади-ю ўзининг хабари бўлмайди” дейилган. Бундан рождество, пасха ва бошқа христиан байрамларида худди улардек байрамона ҳатти-ҳаракатларда бўлган одамларнинг кофир бўлганликлари аён бўлади. (Саодати абадия)

Батафсил


Миссионерлар фаолияти

Савол: Миссионерларнинг фаолиятлари нималардан иборат?

Жавоб: Умуман олганда мисионерларнинг қарашлари шундай: “Мусулмонларни христиан қилиш, уни хоҳ католик, хоҳ протестант амалга оширган бўлишидан қатъий назар, бениҳоя таҳсинга сазовор иш. Чунки мусулмонларни христиан қилиш жуда мушкул. Зеро мусулмонлар ҳар нарсадан зиёда анъаналарига жуда содиқдир. Фақат қуйидаги хусуслар яхши натижа бермоқда:

1) Мусулмонларнинг кўпчилиги кам даромад эгаси. Фақир мусулмонга кўп пул бериб ёки унг бир  христианнинг ёнида ишга жойлаб, уни  христианликка ташвиқ этиш керак!

2) Мусулмонларнинг кўпи дин ва фан илмларидан саводсиз. На китоби муқаддас ва на Қуръони карим ҳақида тўла маълумотга эга. Ибодат қилиш учун ўзларига кўрсатилган баъзи ҳаракатларни, шартларини тушунмасдан ва ҳақиқий ибодатнинг нима эканлигини билмасдан татбиқ этишади. Кўплари арабча билмагани ва ислом илмларидан хабардор бўлмагани учун Қуръони каримдаги ҳамда ислом олимларининг китобларидаги билимлардан бутунлай бехабар. Ёд олган баъзи оятларининг тафсирларини билмасдан ўқийдилар. Китоби муқаддасни билмайдилар ҳам.

Уларнинг бошида турган мусулмон дин одамларининг кўпи ислом олими эмас. Мусулмонларга фақат ибодатнинг қандай қилиниши кераклигини кўрсатади. Уларни таъсирлантира олмайдилар. Шу тариқа етишган мусулмонлар дин ҳақида чуқур билим соҳиби бўлмасдан, диннинг асосларини билмасдан кўрсатилган тарзда ибодат этадилар. Уларнинг мусулмонликкка муҳаббатлари Ислом асосларини пухта билгани учун эмас, ота-оналаридан кўрганлари ва устозларидан ўрганган нарсаларга бўлган қувватли имонларидандир.

3) Мусулмонларнинг кўпи ўз тилларидан бошқа тилни билмайдилар.  Христианлик ҳақида ёзилган китобларни ўқиш у ёқда турсин, оламда шундай китобларнинг борлигидан ҳам хабарлари йўқ. Уларга ўз тилларида ва  христианлик ҳақида мақтаб ёзилган китобларни беринглар, ўқисин. Бу китобларни бераётганда уларнинг ичида ёзилган нарсаларнинг улар тушуна оладиган даражада содда ва очиқ ифодали бўлишига эътибор беринглар. Ичида оғир жумлалар, фикрлар бўлган китоблардан ҳеч бир фойда йўқ. Улар буни тушунмайдилар ва ўқиб зерикканидан бир тарафга отадилар. Оддий сўз, оддий жумлалардан фойдаланиш керак. Қаршингиздаги инсонларнинг ўта жоҳил эканлигини унутманглар.

4) Уларга доимо шу нарсани уқтиринглар: Модомики  христианлар ва мусулмонлар Аллоҳга имон этадилар. У ҳолда уларнинг Раблари бир. Лекин Аллоҳ  ҳақиқий дин сифатида христианликни қабул қилади. Буни исботлаш шарт эмас. Атрофингизга қаранг, дунёда энг бой, энг маданий, энг бахтли одамлар  христианлардир. Чунки Аллоҳ уларни янглиш йўлда бўлган мусулмонлардан устун қилди. Ислом ўлкалари кқашшоқлик ва зарурат гирдобида христиан давлатлардан ёрдам сўрамоқда, мусулмонлар фан илмларида жуда орқада қолган бўлса, христиан ўлкалари маданиятнинг энг юксак мартабасига етишган. Кундан кунга яна ҳам илғорлаб бормоқда.

Кўплаган мусулмонлар  христиан ўлкаларига иш топиш умидида кетишмоқда. Илмда, фанда, тижоратда, қисқаси ҳамма нарсада христианлар мусулмонлардан устундир. Буни ўз кўзларингиз билан кўриб турибсизлар. Демак Аллоҳ Ислом динини ҳақ дин сифатида қабул қилмайди. Унинг нотўғри дин эканлигини сизларга мана шу ҳаётий ҳақиқат орқали кўрсатмоқчи. Аллоҳ ҳақиқий дин бўлган христианликдан чиққанларни жазолаш учун уларни доимо муҳтож, хор ва паришон қилади. Ҳеч қачон мусулмонларнинг боши бирикмайди.

Миссионерлар мана шундай ёлғонлар билан мусулмонларни христиан қилишга уринишмоқда. Қўлларида кўп бойлик бўлганидан бу пулларни катта миқдорда мақсадлари учун сарфлашмоқда. Муассасалар, касалхоналар, мактаблар, спорт салонлари, кўнгилочар масканлар, қиморхоналар, фаҳш уйлари қуриб мусулмонларни алдашга, ахлоқларини бузишга уринишмоқда.

Замонимизда Йахова шоҳидлари (гувоҳлари) деган  христиан миссионерлари ширин-шакар ёлғон сўзлари билан мусулмон ёшларини алдашга, христиан эқилишга зўр беришяпти. Телефон идораларининг бошлиқларидан олган манзилларга рисола ва китоблар юборишмоқда. Кўз тортадигандай хушбичим кийинган чиройли қизлар уйма-уй юриб, бу киточаларни тарқатишмоқда.

Мусулмон ҳушёр бўлиши керак! Динини билмаганнинг алданиши жуда осон бўлади. Динимизни ўрганиш учун сотувдан дуч келган китобни олиш тўғри эмас. Айниқса, ҳозирда Мисрли, Саудияли ёзғувчилар ёзган китоблар жуда хатарли. Бидъат аҳлининг китобларини эмас, минг йилдан бери ҳар асрга нур сочаётган ислом олимларининг китобларини ўқиш керак.”

Миссионерларнинг ёлғонлари

Савол: Миссионерлар Европанинг ривожланишига христианликни сабаб қилиб кўрсатишади. Христианлик ҳукм сурган ўрта асрларда Европа қолоқ эмасмиди?  Христианлик қайси жараённи амр этмоқда?

Жавоб: Бугун  христианларнинг фароғатда бўлиши ҳамда мусулмон ўлкаларидаги халқнинг фақир ва паришон бўлишининг дин билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ақли-ҳуши жойида бўлган ҳар одам агар бугун мусулмонлар камбағал бўлса, айбни исломиятда эмас, бу диннинг асосларини билмаган ёки билса ҳам татбиқ этмаганларда эканлиги кўради.

Христианларнинг фан соҳасида илғарилаб кетишига сабаб эса, Таврот ва Инжиллар эмас, имон этмаганлари ҳолда Қуръони карим кўрсатган саодат йўлига ёпишганликлари, шу тариқа ўз меҳнаткашликлари, ғайратлари сабаб бўлганлигини дарҳол фарқ этади.

Бизнинг динимизда меҳнат қилиш, адолатли ва қатъиятли бўлиш, ҳамма нарсани ўрганиш қайта-қайта амр қилинганлиги ҳолда буни бажармаганлар, шубҳасиз, Аллоҳу таолонинг ғазабига учрайди. Ёки мусулмонларнинг тараққий этмаётганлигининг сабаби  христиан бўлмаганиларида эмас, ҳақиқий мусулмон бўлмаганларидадир.

Японлар христиан бўлмасалар ҳам, Қуръони карим амр этганидек адолат ва ғайрат натижасида оптикада немисларни, автомобиль соҳасида америкаликлардан ўтиб кетди.

1985 йилда Японияда беш ярим миллион автомобил ишлаб чиқарилди ва бутун дунё ҳайратда қолди. Япон халқи роҳат-фароғатда яшамоқда. Электроника соҳасида дунёда етакчи ўринларда. Япон ҳисоб машиналари, япон комьпютерлари, япон микроскоплари, япон телескоплари, япон фотоаппаратлари бутун оламга машҳур. Уларнинг  христианлик билан ҳеч алоқаси йўқ. Ёлғончи миссионерлар бунга нима дер экан?

Христианларнинг маҳаллий аскарлари бўлмиш дин душманлари покиза ёшларни йўлдан адаштириш учун “Исломият ривожланишга халақит беради. Христианлар ривожланмоқда. Уларнинг тиббиётда, ҳарбий қуролланишда, алоқа воситаларида ишлатаётган фан асбоблари кўзларимизни қамаштиради. Биз ҳам  христианларга эргашишимиз керак” дегандай ахмоқона сўзлар билан исломиятдаги гўзал ахлоқни, биродарликни йўқотишга уринишмоқда. Европача, Америкача юриш-туришга, уларга ўхшашга замонавийлик дейишмоқда. Ёшларни ўзларидек ислом душмани қилишга, фалокатга етаклашга уринишмоқда. Ҳолбуки исломият фанда, касб-ҳунарда илғор бўлишни амр этади.  Христианлар ва бутун ғайри муслимлар ота-боболаридан ўрганганларини қилади. Улар аввал ўтган насл бўлган аждодларининг қилганларини бир-иккита ўзгартиришлар киритиб, такрорлашяпти. Аввалгилар шу ишни қилиб кетмаганда, ҳозиргилар ҳеч нарса қилолмасди.

Тарих кўрсатиб турибдики, фандаги янгиликларнинг бачасини мусулмонлар очишди. Фан билимларини, фан асбобларини юз йил илгари юксалтишди. Бу тараққиётларга фақат Ислом дини ва бу динни татбиқ этган ислом давлатлари сабаб бўлди. Христианлар салб юришлари билан Ислом давлатларини йиқита олмаганлари учун сиёсий ўйинлар, ёлғонлар, ҳийла-найранглар билан уни ичидан қулатишди. Мусулмон аҳоли яшайдиган ўлкаларда Ислом душмани сиёсий бошқарув тузумларини ўрнатдилар. Лекин исломиятни таг-туги билан йўқ қилиша олмади. Мусулмонлардан қолган фанний кашфиётларга баъзи қўшимчалар киритиб, бугунги тараққиётга ҳечкимнинг ёрдамисиз ўзлари сабаб бўлганликларини даво қилишмоқда. Фақат ўз завқи-ю манфаатини ўйлайдиган пасткашлар фан ва касб-ҳунарни амр этган исломиятни қолоқлик сабаби, мусулмондарни "ақидапараст" деб туҳмат қилишади. Яҳудийлар, христианлар ва ҳатто бошқа дин вакиллари ҳам Жаннат ҳамда Жаҳаннамнинг борлигига эътиқод қилишади. Ҳар бирининг ватанларида ибодатхоналари жуда кўп. Охиратга ишонадиган европаликларга, яҳудийларга "қолоқ", "ақидапараст" демаганларига қараганда бу пасткашларнинг фан-техника ривожига эмас, кайфу сафога, ахлоқсизликларга "замонавийлик" деётганлари маълум бўлади. Бундай асоссиз ва ҳақсиз ёлғонлар билан жамоатчилик онгини заҳарлаб, йўлдан адаштирганларнинг дастлабкиси инглизлар бўлади.

Ҳозирги даврда мусулмонларнинг исломият амр этган фан-техника билимларини ҳам чуқур эгаллашлари, насронийлардан устун бўлиб, бутун инсонларни саодатга бошлашлари керак.

Батафсил


Йахова гувоҳлари

Савол: Йахова гувоҳлари (Свидетели Йегова) деб кимларга айтилади?

Жавоб: Бу диннинг қурувчиси америкалик поп Чарлз Рассель. Маълумоти ўрта. Фирқасини 1872 йилда қурган. 1916 йили ўлган.

Уни “минг йиллик қиролликнинг пайғамбари” сифатида қабул қилишади. Авваллари протестант пресвитериант черковида эди, сўнгра протестант конграгационалист черковига аъзо бўлди. Кейин у ердан ҳам чиқди.

Рассел сотувга чиқарган бир буғдойнинг жуда кўп ҳосил беришини, бу буғдойнинг мўъжизакор эканлигини эълон қилди. Бу ёлғонга ишонганлар бир ҳовуч буғдойни 60 доллардан олиб экдилар. Фақат кутилган ҳосилни ололмаганлар алданганликларини билиб, уни судга бердилар. Суд жараёнида бу буғдойнинг бошқа буғдойлардан фарқи йўқ эканлигини тан олди ва ҳибсга олинди.

Асраб олган қизи Роза Болига тажовуз этгани учун аёли Мария Франсис тарафидан судга берилган ва судда айбини тан олиб, судланган. Суд Расселга “ёлғон гувоҳлик берган” ёлғончи сифатида ҳам ҳукм чиқарган эди.

Бу дин бир вақтлар Расселизм номи билан танилган ва Лютерчиликка яқин бир йўналиш сифатида кўрилганди. Мақсадлари тангрининг назоратида, ҳазрати Исо бошчилигида бир дунё қироллиги тузишдир. Йахова гувоҳлари 1917-1928 йиллар орасида ақидаларида 148та ўзгариш амалга оширдилар. Кўплаб зиддиятли инонч-эътиқод тизими ҳолига келган Йаховачилик ҳақиқий христианлик иддаоси билан майдонга чиққанлигига ҳамда ташқаридан худди яҳудийлик билан христианлик аралашмасидек кўринишига қарамай, улардан мутлақо фарқли бир ақидавий оқим ҳолига келди.

Йахова ёки Йехова – бу калиманинг асли Йахвадир. Йахва - исроилликларнинг миллий илоҳларидан бирининг номи. Бу дин авваллари “Рассел тариқати” номи билан фаолият юритарди. 1931 йили “Йахова гувоҳлари” номи билан ўртага чиққан мазкур оқим тўртта Инжилни йўлларининг асоси қилиб олди. “Ҳазрати Исонинг дунё қироллиги (подишоҳлиги) бошланди” деб жаҳонда давлатчилик тузуми тугаганини баъзи саналар билан белгилаб берганлар. Бу саналар 1914, 1918, 1925 ва 1975 йиллар эди. Табиийки, барчаси бекор бўлиб чиқди. Йаховачилар янгича бир Инжил шарҳи туфайли алоҳида бир оқим, мустақил ва ўзгача бир христианлик талқини шаклида кўринишади. Баъзи христианлар “Исо уч тангридан биридир” дейдилар. Йаховачилар эътиқодига кўра, ёлғиз илоҳ Йахова бўлса ҳам “Исо Йахованинг ўғли ва жуда устувор бир зотдир” дейишади. Уларнинг ҳазрати Исони илоҳликдан одамликка  "туширишлари" ва руҳнинг борлигини инкор қилишлари католик, проваслав ва портестантларни ғазаблантирганди.

Йаховачилар эътиқодига кўра, бошқа христианлар ҳам ишонганидек ҳар гўдак гуноҳкор бўлиб туғилади. Улар эътиқодларини ўзга дин вакиллари орасида бемалол тарғибот қилиш ва сафларига қўшиб олиш учун христианликларини яширадилар. Масалан, мусулмонлар орасида Йахова ўрнига “Аллоҳ” дейишади ва шунингдек бошқа исломий терминларни кўпроқ ишлатишади. Уларга фақат жоҳиллар, нодонлар ва диний саводсизлар лаққа тушишади, алданишади, динини пухта билган ҳеч бир мусулмон уларнинг тузоқларига алданмайди.

Улар охиратга ишонишмайди. Жаннатнинг мана шу дунёда бўлишига, ҳазрати Исонинг у ерда қирол бўлишига ишонишади. Руҳнинг ўлмаслигига ишонишмайди. Учхудолик ақидаси борасида қарашлари баъзи христиан мазҳабларидан фарқли бўлиши билан бир қаторда уларни рад ҳам этмайди. Бу дунё улар назарида боқий, яъни абадийдир. Улар ўзларини бир миллатга, бирон ватанга мансуб деб билишмайди. Йўлларининг асоси христианлик ақидасидир. Ҳатто ўзларини асл, соф христиан деб таърифлаб, танитишади.

Муайян бир миллий байроқ мавҳумига қарши чиқишади, миллат ва ватан севгисини рад этишади. Ватан ҳимояси ва аскарликка қаршидирлар. Зинодан ташқари ҳар қандай бир сабаб билан никоҳни бузишга ва Инжилларга хилоф эканлигини илгари суриб, қон нақлига, яъни касалга қон бериш ишига қарши чиқишади.

Ширин сўзлар билан ёшларни алдашга, уларни христиан қилишга уринишади. Турли йўллар билан қўлга киритган адресларига китоб ва журналлар жўнатишади. Чиройли кийинган гўзал қизлар эшикма-эшик юриб, бу рисолаларни тарқатишади.

Яҳудийликдан бошқа барча динларни душман деб билишади. Ушбу оқимнинг раҳбариятидаги барча бошчилар яҳудийдир. Яҳудийларнинг 19 китобини улар ҳам муқаддас деб билишади. 144 минг танланган яҳудийнинг дунёни бошқаришига, Жаннатнинг дунёда эканлигига, ҳазрати Исонинг дунёдаги Жаннатда қироллик қилишига, Йаховалардан бошқа ҳамманинг ўлиб, қайта тирилмаслигига, ўлган йаховаларнинг қайта тирилишига ва бошқа ўлмаслигига эътиқод қилишади.

Улар кўп жиҳатдан мусулмонлар орасида юрган салафия (ваҳҳобий, наждийлар) оқимига ўхшайди.

Баъзилари қуйидагилар:

1) Йеховачилар “Биз дастлабки христианлардек фақат Инжиллар билан амал қиламиз” дейишади. Салафийлар ҳам “Фақат Қуръонга амал қиламиз” дейишади.

2) Йаховачилар ҳам, салафийлар ҳам мазҳабга, тариқатга қаршидирлар. Салафийлар тошқинлик қилиб, бир қанча тасаввуф улуғларига кофир дейиш журъатини ҳам кўрсатишган.

3) Йахова гувоҳлари дастлабки насронийлар йўлида эканликларини даво қилишади. Салафийлар ҳам айни мантиқ билан илк йиллардаги салаф-ус-солиҳин деб шуҳрат қозонган мусулмонларнинг йўлида эканликларини иддао қилишади. (Салаф – илк ўтган мусулмонлар маъносига келади.)

4) Йаховачилар Жаҳаннамни инкор қилишади. Салафийлар ҳам пирлари бўлмиш Ибн Таймиядек "Жаҳаннам абадий эмас", дейишади.

5) Йаховачилар Аллоҳ худди инсон каби ўйлайди деб “Тангрининг фикри” деган иборани ишлатишади. Салафийлар ҳам “Қуръоний фикр, исломий фикр ёки тушунча” дегандай ножўя таъбирларни тап тортмай ишлатишади. Ҳолбуки исломни  ўйлаб топилган бир фикр сифатида тақдим қилиш, таърифлаш ва тан олиш куфрдир.

6) Йаховачилар ҳам, салафийчилар ҳам Аллоҳ осмонда деб эътиқод қилишади.

7) Йахова шоҳидлари (гувоҳлари) руҳнинг зот ва хусусиятларига ишонишмайди, “шунчаки электрга ўхшаш хоссасиз бир қувват” дейишади. Баъзи салафий фирқаси мансублари ҳам фаришталарга шамол, табиат қувватлари дейишади.

8) Йаховачилар туғилган кунни нишонлашга шиддат-ла қарши чиқишади. Туғилган кунни нишонлашни шахсга сиғиниш деб қабул қилишади. Салафийлар билан баъзи муртадлар ҳам туғилган кун бўлмиш мавлудни бидъат деб ҳисоблашади, ҳатто уни соф мусулмонларга "пайғамбарга сиғиниш", "пайғамбарни худодай улуғлаш" деб тақдим қилишади.

9) Йаховачилар тақдирга ишонишмайди. Салафийларнинг бир қисми ҳам улардек тақдирга ишонишмайди.

10) Йахова шоҳидлари, Инжилларни ўз манфаатларига мослаб тафсир қилишади, йахова жамоасига кирмаган барча халқларни кофир деб таърифлашади. Салафийлар ҳам Қуръонни шахсий манфаат ва мақсадларига мос равишда тафсир қилишади. Салафий бўлмаган мусулмонларга кофир дейишади.

Шиа фирқасининг меъмори Ибни Сабаъ - яҳудий миллатига мансуб мунофиқ эди, христианликни бузган Павлос ҳам аслан яҳудийдир. Салафийлар билан йаховачилар орасида юзага келган бунча муштараклик ва ўхшашликлар албатта тасодиф эмас. Ҳар бир бузуқ фирқанинг астарида мутлақо бир яҳудий ёхуд инглиз имзоси чекилганини кўриш бугун фаросат соҳиблари учун янгилик эмас.

Батафсил


Попларнинг исёни

Савол: Христиан динида роҳибларнинг (поплар) уйланиши Худо томонидан тақиқланганми?

Жавоб: Попларнинг уйланмаслигини Аллоҳу таоло амр қилмаган. Уни ўзлари ўйлаб топишган. (Хадид 27) Аллоҳу таоло роҳиб ва роҳибаларнинг уйланиб, оила қуришларини нима учун тақиқласин? Роҳибларнинг бир умр бўйдоқ ўтиш шартини аввалги роҳибларнинг тўқиб чиқарганини билган ҳозирги поплар бу табиий истакларини ноқонуний йўл орқали қондиришмоқда. Шунинг оқибатида бугун ОИТС касаллигига чалинган поплар оз эмас.

Попларнинг ўзгалар гуноҳини кечириб, поклаб бериш ҳуқуқлари ҳам тушунарсиз. Агар попларда гуноҳ кечириш ҳуқуқи, қудрати бор ва чекланмаган бўлса, унда христиан халқ нимадан қўрқиб, гуноҳ қилишдан тийилади? Устига устак "поплар бегуноҳ" деган ақида авж олиб турганда қайси роҳиб ўзини нафсоний лаззатлардан чеклай олади? Христианлик шунга ўхшаш яна қанча хурофотлардан таркиб топган ясама дин ҳолига келиб қолган.

Матбуотда чоп этилган бир хабар:

Попларнинг исёни

Нью-Йорк шаҳри, роҳибларнинг ёш болаларга тажовузи сабабли Католик дунёси тарихининг энг чуқур ижтимоий кризисини бошдан кечирмоқда. Бир миллиардлик католик дунёсининг юраги бўлган Ватиканда жуда эътиборли бўлган иккита роҳибнинг бузуқликда айбланиб Папа тарафидан вазифаларидан бўшатилганидан кейин 60 миллионлик аъзоси бўлган Америка католик черковида ҳам тафтиш бошланди.

Бўлиб ўтган шов-шувли ҳодиса ҳақида сўз юритган “Тайм” газетаси сўнгги сонида “Черков одамзодни қутқара оладими?” сарлавҳали хабарни чоп этиб, Католик черковининг роҳиблар томонидан ибодатхонага келган зиёратчиларга кўрсатилган жинсий "қизиқиш" натижасида "зарар кўрганлар"га давомли товон тўлаб келганлиги аниқланди. Хабарга кўра, сўнгги йигирма йил ичида черков хизматкорлари томонидан тажовузга учраганларга етказилган зарарни қоплаш учун черков буджетидан бир миллиард долларга яқин пул тўланганлиги маълум бўлди. Бундай "тартибсизлик"ларнинг олдини олиш учун Американинг юқори мансабли роҳиблари черков қоидасини ўзгартириб, шаҳватига эгалик қила олмаяпган роҳибларнинг ҳам уйланиши шарт эканлигини илгари суришди.

Американинг таниқли роҳибларидан Франк Маккоурт бу мавзуда “Уйланишни тақиқлаш инсон табиатига терс, попларни гуноҳга ташвиқ этувчи бу қоида бекор қилиниши керак. Черков ўзи миниб ўтирган шохни кесмоқда” деди. Флорида штатининг машҳур туманларидан Палм Бичда обрўли дин одами сифатида танилган 65 ёшли роҳиб Жозеф Кейз Симонс педофилл (болабулғовчи) эканлигини тан олди ва вазифасидан бўшади. Шахси сир тутилган бир кишининг Симонсни айблаши натижасида бачабоз роҳиб айбини тан олишга мажбур бўлди. Испанияни алғов-далғов қилган гомосексуал роҳиб ҳодисаси бироз аввал Италияда рўй берган ва бу воқеа китоб ҳолида нашрдан ҳам чиққан эди. Китоб католик дунёсида катта тортишувни бошлаб берди.

Ватиканни ларзага солган шармандалик

Польшалик архиепископ Жулиусз Паетз ёш роҳиб номзодлари билан бузуқ алоқаларда бўлганлигига доир айбловлар сабабли Ватикандан ўз истеъфосини сўрашга мажбур бўлди. Католик черковининг ахлоқ асосларини ларзага солган шармандаликдан сўнг роҳибнинг истеъфосини қабул этишга мажбур бўлган Папа Жон Паул ҳам бўлиб ўтган ҳодисаларни жуда уятли деб баҳолади. Познанда вазифасини бажарган 67 ёшли архиепископнинг роҳиблик ўқишларидаги ёш поп номзодларининг хоналарига кечалари яширинча кирганлиги ва бузуқ алоқаларда бўлганлиги иддао қилинди. Польшада чоп этиладиган кўплаган газеталардаги хабарларга кўра Познандаги роҳиблар Архиепископ Паетзнинг бу ҳаракатларидан кўпдан бери хабардор бўлганлар ва буни Ватиканга хабар берганлар. Ватикан анча вақт сукут сақлагандан кейин ниҳоят энди суриштирув гуруҳини жўнатди.

Батафсил


Ҳазрати Исо ва янги йил

Савол: Насронийлар ҳазрати Исонинг янги йилда келишига ишонгани учун йил бошини байрам қиладиларми?

Жавоб: Насронийларнинг ҳазрати Исонинг йил бошида келишига доир бир эътиқодлари йўқ. Улар ҳазрати Исонинг хочда ўлганига ишонадилар. “Инсонларни гуноҳдан қутқариш учун тангри ўз ўғли Исони ўлдирди” дейишади. Баъзан Исо алайҳиссалом учун “Ўғил Аллоҳ” баъзан эса “Тангри учдир. Уч тангри бирдир” дейишади. Бу тентакликлар ҳам Инжиллардаги сохталаштиришлардан келиб чиқмоқда. Насронийларнинг ўйин-кулгилари, Санта Клоус деганлари хаёлий нарсадир.

Батафсил


Ҳазрати Исонинг қурбон қилиниши

Савол: Христиан китобларида “Қурбон байрамида қўчқор қурбон қилиш бемаъни, чунки жами одамзод ўрнига Исо қурбон қилинган” дейилиб, яна қуйидагилар ҳам ёзилади:

“Қутилиш учун Исонинг қурбон этилиши кифоя.” (Ибронийлар 9/25,26)

“Исо инсониятнинг қутилиши учун тўлов сифатида ўз ҳаётини берди.”  (И.Тиомтеос 2/5-6)

 “Тангри марҳаматсиз бўлганида эди, ҳар кимга қарзини тўлатарди. У одил, марҳаматли бўлгани ва дунёни жуда севгани учун  барчанинг кечирилиши учун ёлғиз ўғлини фидо этди.” (Юханна 3; 16)

 “Тўғри бўлган Масиҳ тўғри бўлмаганларнинг гуноҳи сабабли бир марта ўлди.” (И.Петрус 3;18)

“Эски инсонлар нуқсонсиз қўзи Масиҳнинг қонининг тўлови билан қутилдилар.” (И.Петрус 1;18,19)

Бу ёзувларда ҳақиқат борми?

Жавоб: Бунга ўхшаш рисолалар кўплаб тарқатилмоқда. Уларда илмга, ақлга, мантиққа зид бўлган хусуслардан баъзилари қуйида келтирилди:

1) “Тангрининг ёлғиз ўғли” дейилади. Нимага бошқа ўғил-қизи йўқ? Тангрининг ўғли бўлгач, ўғилнинг бобоси ҳам бўлиши керак эмасми? Тангри нима учун ўғилга эҳтиёж сезди? Тангрини гўштли, суякли деб ўйлайдилар. Тангрининг ўғли ўларкан-да, тангри ўлмайдими? Ҳолбуки исломиятда Аллоҳу таоло бирдир, самаддир, яъни ҳеч нарсага муҳтож эмас, аксинча ҳамма нарса унга муҳтождир. У туғмайди ва туғилмайди. Ҳеч бир нарса унга шерик ва тенг эмас. (Ихлос сураси)

2) Ҳазрати Исонинг инсониятнинг қутилиши учун тўлов сифатида ўлганлиги айтилади. Модомики гуноҳсиз кимсани тўлов сифатида ўлдириш билан инсонлар қутиларкан, нимага насронийларнинг тангриси марҳамат қилиб (!) бошқа гуноҳсизни, маъсумни ёки такрор ҳазрати Исони ўлдирмайди? Ёки бошқа бир гўдакни яратиб, уни ўлдирмайди? Бир бегуноҳни гуноҳкорларни ўрнига қатл қилиш қанақасига адолат бўлди? Уни ўлдирмасдан инсонларнинг гуноҳини авф эта олмасмиди? Оддий бир черков попи ҳар қандай гуноҳни кечира олади-да, ҳамма нарсага кучи етган тангри авф эта олмайдими? Ёки христианларнинг тангриси қўрқадиган ундан ҳам қудратлироқ бирон мавжудот борми? "Ҳеч қандай тўловсиз ҳаммани кечирдим"- деса, ким нима дея оларди? Коинотнинг ёлғиз яратувчиси бўлмиш Аллоҳни ҳеч ким, ҳеч нарсага мажбур қила олмайди. Қилган ишларининг ҳам ҳисобини сўролмайди. (Анбиё, 23)

3) Айбсиз кишини ўзга айбдорларнинг ўрнига жазога маҳкум қилишиб, ўлдириш қанақасига марҳамат бўларкан? Бу – қайси ақлга, қайси мантиққа тўғри келади? Христианларнинг тангриси беайб, бегуноҳ инсонни марҳаматли бўлгани учун ўлдирдими? Техаслик бир шоввоз ўғрилик қилса, унинг ўрнига Бағдоддаги бир бечора жазоланадими?

Қуръони каримда маолан: “Ҳеч ким бошқасининг гуноҳини олмайди” деб буюрилган. (Нажм, 38)

4) Ҳеч қандай ғам-ташвиш бўлмаган Жаннат турганда, христианларнинг тангриси нима учун айнан бу ифлос дунёни севади? Ҳолбуки Қуръони каримнинг турли жойларида дунё ёмонланади. (Анкабут, 64)

Бундан, христианларнинг ишонган тангриси Жаннатни ва Жаҳаннамни кўрмаганга ўхшайди. Агар христианлар Жаннат ва Жаҳаннамни яратган Аллоҳу таолони билганларида эди, ҳурофотлар занжири бўлган христианликни дарҳол тарк этардилар.

5) Уларнинг эътиқодлари бўйича: “Ҳар бир гўдак гуноҳкор бўлиб туғилади. Исо уларни мана шу гуноҳларидан қутқариш учун қурбон бўлди.” Инсонларнинг туғилишидан гуноҳкор бўлиши ақлга, мантиққа тўғри келмайди. Янги туғилган гўдак нима учун гуноҳкор бўлсин? Одамларнинг гуноҳини авф қилиш учун ҳамма нарсага қодир бўлган Аллоҳу таоло нима учун айнан ҳазрати Исонинг қатл қилинишини истади? Роҳиблар ўзларининг ножўя эътиқодлари бўйича, гуноҳ кечириш ҳуқуқи ва имтиёзлари борлигини рўкач қилиб, дуч келган гуноҳкорнинг гуноҳини "поклаб" ётишибди-ку. Ўша "ҳуқуқ ва имтиёзни" берган Худонинг ўзи нимага шу ҳуқуқдан маҳрум? Битта попни ўлдириб қўйган одам, иккинчи бир попнинг ёнига бориб гуноҳини "кечиртирмоқда"! Қисқаси христианликда бунақа беманиликларнинг чеки-чегараси йўқ. Улар ҳақиқий Инжилни битта ёлғиз нусхадан асоссиз равишда бир-биридан фарқли тўртта қилиб олганларидек ёлғиз Аллоҳни ҳам, бетайин сабаблар билан учтага кўпайтириб олишди. Бу қилмишларини изоҳлаш учун: “Уч - бир демакдир. Бу учта алоҳида парча бир-бирига қўшилса яна бир бўлади” дейишяпти. Миллион парча бир-бирига қўшилса, яна бир бўлармиш. Бу нима дегани? Ҳозирги миссионерлар эски христианларнинг шунақа тентакликларини қандай изоҳлашни билолмай, бир ботқоқдан чиқиб, бошқасига ботишмоқда. Яна “Ҳамма иши тўғри бўлган ҳеч ким йўқ. Ҳатто бир одам ҳам йўқ” дейишади. (Римликлар 3;10)

Христианлар бутун дунёдаги одамларнинг ўзларига ўхшаб, тўғриликдан бенасиб, гуноҳкор ва бузғунчиликка мойил деб эътиқод қилишади. Жаноби Аллоҳ ер юзига тўғри ва солиҳ минлаган авлиё-ю анбиё юборган-ку ахир! Христианларнинг ақидаси бўйича, пайғамбарлар ҳам, солиҳ ва тўғри одамлар эмас. Лекин черковларнинг тўридан жой олган роҳиблар бегуноҳ ва тўғрисўз! Қандай тентаклик! Ўша миссионер китобида яна мана бундай "оят"ни учратамиз: “Диннинг амрларини бажариш билан ҳеч ким тангри олдида оқланмайди.” (Римликлар 3;20)

Бу қандай дин бўлдики, диннинг амрларига бўйсинган одам ҳам қутила олмаса? Нажот топиш учун “Муқаддас қонунга кўра ҳамма нарса қон билан тозаланади ва қон тўкилмасдан кечирим бўлмайди” (Ибронийлар 9;12) дейилган. Демак, христианлар асрлар давомида катта салб юришларини уюштириб, мусулмонларнинг гуноҳларини қон билан тозалашмоқчи бўлган экан-да. Авваллари “Исо Худонинг ўғли” дейишарди. Энди эса бунга ҳазрати Одамни ҳам қўшиб олишибди. Ҳар асрда тўхтовсиз қилиниб келган тузатиш, қайчилаш ва иловалар туфайли Инжиллар қандай аянчли ҳолга келди. Шундай аҳмоқона китобчалар билан мусулмонларни диндан чиқаришга уринишмоқда. Лекин динини пухта биладиган мусулмон буларга алданмайди. Чунки мусулмонлик илм динидир. Христианлик эса, хурофотларга ғарқ бўлган. Шунинг учун илм аҳли орасида “Насронийлар олим бўлса христианликдан, мусулмонлар жоҳил қолса, мусулмонликдан чиқади” деган ибора машҳурдир.


Батафсил


Ҳазрати Исо - пайғамбардир, унга сиғинилмайди

Буюк ислом олими “Тафсир-и кабир” ва бошқа турли қийматли қитоблар соҳиби имоми Фахриддин Розий (раҳматуллоҳу алайҳ) Ол-и Имрон сурасининг 61-ояти каримасининг тафсирида айтадиларки: “Хоразм шаҳрида эдим. Шаҳарга бир роҳибнинг келганини ва христианликни ёйишга уринаётганини эшитдим. Ёнига бордим. Суҳбат бошланди. Менга “Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар эканлигини кўрсатадиган далил нима?” деди. Шу жавобни бердим.

Фахриддин Розий: Мусонинг, Исонинг ва бошқа пайғамбарларнинг (алайҳимуссалом) хариқалар, мўъжизалар кўрсатганлари ҳақида хабарлар бўлгани каби Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳам мўъжизалар кўрсатгани ҳақида хабар бизгача етиб келган. Бу хабарлар тавотур (қувватли, ишончли хабар) ҳолидадир. Тавотур йўли билан келган хабарларни ё қабул этасан, ё рад этасан. Агар рад қиладиган бўлсанг ва мўъжиза кўрсатиш одамнинг пайғамбар эканлигига далолат қилмайди десанг, у ҳолда тавотур йўли билан бизга хабар берилган бошқа пайғамбарларга ҳам ишонмаслигинг керак. Агар тавотур билан келган хабарларнинг ҳақлигини ва мўъжиза кўрсатган зотнинг пайғамбар эканлигига ишонсанг, Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар эканлигини қабул қилишингга тўғри келади. Чунки Муҳаммад алайҳиссалом мўъжизалар кўрсатган ва бу мўъжизалар бизларга тавотур ҳолида етиб келган. Бошқа пайғамбарларнинг пайғамбарлигига тавотур билан билдирилган мўъжизалари сабабли ишонган бўлсанг, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳам пайғамбар эканлигига имон келтиришинг керак!

Роҳиб: Мен Исонинг (алайҳиссалом) пайғамбар эмас, илоҳ- тангри ўғли эканлигига ишонаман.

(Тангри – маъбуд демакдир. Сиғиниладиган барча нарсага тангри дейилади. Аллоҳу таолонинг исми Аллоҳдир, тангри эмас. Аллоҳу таолодан бошқа тангри йўқдир. Аллоҳ калимаси ўрнига қасдан тангри дейиш, жуда янглиш ва чиркин бир одат.)

Фахриддин Розий: Биз ҳозир пайғамбарлик ҳақида суҳбатлашяпмиз. Илоҳлик масаласидан олдин нубувват (пайғамбарлик) мавзуини ҳал қилиб олишимиз керак. Бундан ташқари Исо алайҳиссаломнинг илоҳ эканлигини даво қилишинг ҳам нотўғри. Чунки илоҳ, тангри деган мавжудотнинг ҳамиша, ҳамма вақт бор бўлиши лозим. У ҳолда модда, жисм ва маълум бир жой қоплайдиган нарсалар илоҳ бўлолмайди. Ҳолбуки Исо алайҳиссалом жисм эди, инсон эди. Йўқдан бор қилинди, сизларнинг эътиқодларингиз бўйича ўлдирилди. Аввал бола эди, кейин улғайди. Еб-ичарди, худди бизга ўхшаб гапирарди. Ётар, ухлар, уйғонар ва юрарди. Ҳар бир инсондек яшаш учун бир қанча нарсаларга муҳтож эди. Муҳтож бўлган одам бой бўла оладими? Аввал йўқ бўла туриб, кейиндан пайдо бўлган бирон нарса ҳечам абадий бўла оладими? Вақт ўтиши билан ўзгарадиган нарса давомли, абадий бор бўла оладими?

Исони (алайҳиссалом) қочиб яширинган жойидан яҳудийлар тутиб, осди, дейсизлар. Ўша вақтда Исонинг (алайҳиссалом) қаттиқ ғам чекканлигини, бу аҳволдан қутилиш учун чора излаганини айтасизлар. Агар у, сизлар эътиқод қилгандек ҳақиқий Илоҳ ёхуд илоҳнинг бир парчаси бўлганида яҳудийларнинг кўзидан ўзини яширишни уддалаган, ҳатто уларни ҳалок қилган бўлмасмиди? Илоҳнинг ўғли бўлса, нимага ғам чекди ва яширинишга жой излади? Валлоҳи, мен бунга ҳайрат қиламан. Ақли бўлган одам бу сўзларни қандай гапиради, буларга қандай ишонади? Бу сўзларнинг нотўғрилигига ақлнинг ўзи гувоҳ.

Исо ҳақида тасаввурларингиз бир-бирига зид. Уч хил гапирасизлар:

1) У Худодан фарқли ўлароқ кўзга кўринадиган жисмоний бир илоҳ эмиш. Тангри эмиш. Оламларнинг илоҳини ўлдига чиқаришингиз, яҳудийлар уни ўлдирган вақтда оламнинг илоҳини ўлдирганликларини таъкидлаш бўлади. Бу тақдирда оламнинг илоҳсиз қолиши керак бўларди. Ҳолбуки оламнинг илоҳсиз қолиши мумкин эмас. Бундан ташқари, яҳудийлар ноҳақ бўла туриб уни тутиб ўлдиришлари, унинг ожизлигини ва ноҳақликка учраганини кўрсатади. Мана шундай ожиз ва қувватсиз бир одам оламларнинг илоҳи бўла оладими?

Исо алайҳиссаломнинг Аллоҳу таолога кўп ибодат қилгани тавотур билан собитдир. Исо алайҳиссалом илоҳ бўлганида эди, тоат-ибодат қилмасди. Чунки илоҳ асло ўзига ўзи ибодат қилмайди. (Аксинча бошқалар унга ибодат қилади.)

Роҳибнинг сўзи ёлғон эканлиги шундан ҳам билинади.

2)  Уни том маънода мутлақ илоҳ дейсизлар. У тангрининг ўғли дейсизлар. Бундай эътиқод тамоман чирик. Чунки илоҳ жисм ва сифат бўлолмайди. Илоҳнинг бир жисмга қўшилиши, у билан бирлашиши имконсиз. Агар илоҳ жисм бўлганида эди, бошқа бир жисмга ҳам қўшиларди. Жисмга қўшилган нарса жисм бўлади ва икки жисмнинг моддалари аралашади. Бу эса илоҳнинг парчаланишига олиб келади. Агар илоҳ сифат бўлганида эди, маълум бир маконга муҳтож бўларди. Бу эса, илоҳнинг бошқа қандайдир омилларга муҳтож бўлиши демакдир. Бошқасига муҳтож бўлган зот илоҳ бўла олмайди. (Илоҳнинг Исо алайҳиссаломга қўшилишига сабаб нима эди? Исо алайҳиссаломга сабабсиз қўшилиши, ҳеч қандай сабабсиз, асоссиз бир нарсани бошқа нарсадан устун кўришдир. Бунинг эса нотўғри эканлигини “Жавоб беролмади” китобида Аллоҳу таолонинг бир эканлигини исбот этаётганимизда билдирганмиз.)

3) У ўзи бевосита тангри эмас. Лекин худонинг бир парчаси унга хулул қилган, қўшилган, дейсизлар. Агар бу парча, илоҳнинг илоҳ бўлишида катта роль ўйнайдиган таъсирли бир фактор бўлса, унда ўша парча илоҳдан ажралгач ҳақиқий илоҳнинг илоҳлиги бузилади. Агар бу парча илоҳнинг илоҳ бўлишида ҳеч қандай роль ўйнамайдиган, таъсирсиз бир бўлак бўлса, унда бу парчанинг тангрига тегишли парча бўлмаслиги керак. Энди Исо алайҳиссаломнинг тангри, илоҳ эканлигига бошқа қандай далилинг бор?

Роҳиб: У ўликларни тирилтирди, туғма кўрларнинг кўзини очди ва Пес деган теридаги қичишадиган оқ доғларни даволагани учун тангри бўла олади. Бундай ишларни фақат тангри қила олади.

Фахриддин Розий: Маълумки далилнинг йўқлиги мадлул (далилнинг далиллаб берган нарсаси)нинг мавжудиятини инкор қилишга асос бўла олмайди.  Далил бўлмагунча мадлул ҳам бўлмайди десанг, олам яратилишдан аввал, яъни азалда оламни яратган Яратувчининг йўқ бўлганини даво қилган бўласан, бу эса нотўғри! Чунки олам - Яратувчининг борлигига далилдир. Далил бўлмаса ҳам мадлул бўла олади десанг, азалда махлуқлар йўқ пайтда ҳам Яратувчининг бор бўлганини қабул қилган бўласан. Энди, Исо алайҳиссалом ҳали яратилмаган пайтларда, яъни азалда илоҳнинг унга хулул қилиб, бирлашганини айтсанг, буни далилсиз қабул қилган бўласан. Чунки Исо алайҳиссалом кейин яратилди. Бу - унинг азалда бор эканлигига далилнинг йўқлиги демакдир. Тангрининг Исо алайҳиссалом баданига хулул қилганини, яъни унинг вужудига бир парча кирганини далилсиз қабул қиласан-у, менга, сенга, ҳайвонларга, ўтларга ёхуд тошларга келиб кирмаганини қаердан биласан? Нимага буларга ҳам, далилсиз келиб кирганига, булар билан бирлашганига эътиқод қилмайсан?

Роҳиб: Илоҳнинг айнан Исога хулул қилиши билан сенга, менга ва бошқа мавжудотга келиб кирмаганининг сабаби шундоғам маълум-ку!  Исо алайҳиссаломда мўъжизалар кўринди. Сенда, менда ва бошқа борлиқларда эса, бундай ҳолатлар кузатилмади. Демак бундан илоҳнинг айнан унга хулул қилганини, бошқа мавжудот баданига умуман кирмаганини яққол кўрамиз.

Фахриддин Розий: Исонинг (алайҳиссалом) вужудида илоҳнинг мужассамлашганига далил сифатида, Унинг мўъжизалар кўрсатганини даво қиляпсан. Далил бўлмагунча, яъни мўъжизалар кўрилмагунча нимага бошқа баданда мужассам бўла олмайди дейсан? Сенда, менда ва бошқа мавжудотларда мўъжизалар кўринмаганини сабаб-далил кўрсатиб, тангрининг бизларга хулул қилмаганини иддао қила олмайсан. Чунки юқорида "далил мавжуд бўлмаса ҳам, мадлул (далилнинг далиллаб берган нарсаси) мавжуд бўла олади" деган эдик. Мана шу қоида бўйича, илоҳнинг бирон жисмга хулул қилиши (кириши), у билан бирлашиши, унинг танасида мужассамлашиши далилга, яъни мўъжизалар кўрсатишга боғлиқ эмас. У ҳолда илоҳнинг менга, сенга, мушукка, ит ёки сичқон баданига ҳам хулул қилганига ишонишинг, эътиқод қилишинг керак. Илоҳнинг мана шундай паст махлуқларга хулул қилганига, уларнинг баданларига келиб кирганига халқни ишонтиришга уринган дин ҳечам ҳақ дин бўла оладими?

Ҳассани аждарга айлантириш, ўликни тирилтиришдан анча мушкул иш. Чунки ҳасса билан илон ҳеч қайси жиҳатдан бир-бирига яқин эмас. Мусо алайҳиссаломнинг ҳассани аждарга айлантирганига эътиқод қиласизлару лекин унга "тангри" ёки "тангрининг ўғли" демайсизлар. Исо алайҳиссаломга нима учун "тангри, фалон-писмадон" дейсизлар?

Роҳиб бу сўзимга қарши ҳеч нарса дея олмади, жим бўлишга мажбур бўлди.” (Саодати Абадия)

Батафсил


Ота калимасининг маънолари

Савол: Христианлар нима учун Аллоҳга "ота" дейишади? Бундан ташқари, Пайғамбар жанобимизнинг боболаридан бўлмиш ҳазрати Иброҳимнинг отасига кофир дейишадими?

Жавоб: Қуръони каримда ҳазрати Яъқубга “Отанг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқ” деб буюрилади. (Бақара, 133) Ҳазрати Яъқуб ҳазрати Исҳоқнинг ўғлидир. Ҳазрати Исмоил амакиси, ҳазрати Иброҳим эса бобосидир. Демак бу ерда амакига ҳам, бобога ҳам ота дейилган. Ҳазрати Иброҳимнинг отаси Торуҳ бўлгани ҳолда амакиси ва ўгай отаси Озарга нисбатан Қуръони каримда “Иброҳимнинг отаси” деган ифодани учратамиз. (Анъом, 74)

Ҳазрати Одамга "Одам ота" дейилганидек ҳазрати Нуҳга ҳам "иккинчи ота" дейилмоқда. Ҳадиси шарифда: “Одам билан Нуҳ орасида ўнта ота бор” деб марҳамат қилинган. (Табароний)

Расулуллоҳ амакиси Абу Толибга ота ва унинг аёли Фотима бинти Асадга она деганлар. Бу воқеа ҳадиси шарифлар билан собитдир. Туркистон диёрида ҳурматли кишиларга ҳам "ота" дейилиши “Рашаҳот” китобида ёзилган. Турли миллатларда амакига, ўгай отага, қайнотага ва ёрдамсевар кишиларга ота дейиш одат. Инсонларга яхшилик қилган, уларни ҳимоясига олганларга мажозан "фақир отаси" дейилади.

Қари кишиларга ҳам ҳурмат маъносида ота дейилади. Эскидан зовия ва хонақоҳлар (тариқат мактаблари) улуғига ҳам ота дейиларди. Бугунда тўдабошиларига ҳам мафия отаси дейилмоқда. Кампирларга ҳам Фотима она, Ойша она ёки Ҳожи она дейилади. "Ота" деганимиз билан у киши бизнинг ўз туққан отамиз бўлиб қолмаганидек, "она" деб ҳитоб қилган аёлллар ҳам бизнинг ўз онамиз бўлиб қолмайди. Булар ҳурмат учун айтилади. Яна қари кишиларга қариндош бўлмасак ҳам амаки, бобо, хола, буви деймиз. Булар ҳақиқий маънода эмас, ҳурмат маъносидадир.

Қайнота ва қайнонага "ота" ва "она" дейиш нормал ҳодиса. Баъзи жойларда қайнонага "жижи она" ҳам дейилади, Булар мубоҳ одатлардир. Гуноҳ бўлмаган одатларга эргашишда хавф йўқ. Ҳатто гуноҳ бўлмаган баъзи одатларга амал қилмаслик "у фалончи" дегандай ном олишга, шуҳратга ёки ўзгаларнинг кўнглини оғритишга сабаб бўладиган бўлса, бундай одатларга амал қилиш керак. (Ҳадиқа)

Бугун баъзи христианлар “Барчамиз Аллоҳнинг фарзандларимиз. Аллоҳ барчамизнинг отамиз. Инжиллардаги ота ва ўғил калималарини шундай тушуниш керак” дейишади. Христианларнинг аксари  Инжиллардаги "ота" калимасини нотўғри тушунгани учун  Аллоҳу таолога қатъиян Исонинг отаси дейишмоқда. Инжиллардаги ота муборак бир мавжудот,  ўғил эса, унинг севгили бандаси-қули демакдир. Яъни бу ифодалардан мақсад уч тангри эмас. "Ота" ва "ўғил" сўзлари ишлатилган жумлалардан чиқадиган маъно қуйидагича:

“Ҳар нарсанинг ҳокими ва молики бўлган Аллоҳу таоло ҳазрати Исодек севгили бир қулини инсонларга пайғамбар этиб юборди.”

Ҳозирги Инжилларнинг эски ибронийча нусхаларидан нотўғри таржима қилиш натижасида юзага келганини айтаётганлар ҳақли. Чунки ибронийча Ота калимаси “Ҳурматга лойиқ улуғ шахсият” деган маънога ҳам келади. Бунинг учун Қуръони каримда ҳазрати Иброҳимнинг амакиси бўлган Озарга “Озар деган отаси” деган ифода ўтган. Ўғил калимаси ҳам ибронийчада ўзига жуда яқин, қадрдон бўлган бирини таърифлаш учун қўлланилади. Матта Инжилининг 5-боби 9-оятида “Тинчликсеварлар нақадар табаррук инсонлардир, улар Худонинг ўғли деган ном билан ёдга олинади” дейилади. Бу ерда "ўғил" сўзи "Аллоҳнинг севган қули" деган маънони беради. У ҳолда Инжилда "ота"дан мақсад - муборак бир яратувчи, "ўғил"дан мақсад эса, севгили бир бандадир.

Натижа: Инжилларда "ўғил" таъбири Исо алайҳиссаломдан ўзга инсонларга нисбатан ҳам ишлатилган. Масалан, Матта ёзган Инжилда айтиладики: “Тинчликсеварлар нақадар табаррук инсонлар, улар Худонинг ўғли дея ёдга олинади.” (5/9)

“Сизлар самоларда бўлган Отанинг фарзандлари бўласизлар.” (5/45)

Агар "ота ва ўғил бўлиш" ҳазрати Исо ҳақида ҳақиқий маънода ишлатилган бўлса, унда ўзга инсонлар ҳақида ҳам ҳақиқий маънода ишлатилган бўлади. У ҳолда, нафақат ҳазрати Исо, балки барча одамзод Аллоҳнинг ўғли, фарзандлари бўлади. Агар "ота" таъбири ўзгаларга нисбатан мажозий маънода ишлатилган бўлса, унда ҳазрати Исога нисбатан ҳам мажозий маънода қўлланилган бўлади.


Батафсил


Христианликда таслис (учлик) ишончи

Савол: Таслис ақидаси Инжилларга қачон киритилди?

Жавоб: Илк ёзилган уч Инжилнинг (Матта, Маркос, Лука) ҳеч бирида Таслисга доир ҳатто битта ҳарф ҳам йўқ эди. Тўртинчи бўлиб пайдо бўлган юнонча Юханна Инжилида юнон файласуфи Афлотуннинг таслис (уч Худолик) фикри кўриниш топди. Барнабас Инжилида Аллоҳнинг бир эканлиги айтилади. Константин Афлотуннинг таслис фикрини янги Инжилга ҳам илова қилдиргач роҳиб Ариус “Таслис - улкан залолат! Аллоҳ бир, Исо унинг ўғли эмас, қули” дегани учун христианлар уни черковдан қувғин қилишди. Ариус Мисрга қочса ҳам, ашаддий христианларнинг суиқасдларидан қутила олмай, шаҳид қилинди.

Бугунги кунда Таслис (уч Худолик) христиан динининг асосини ташкил этмоқда. Аллоҳ айни пайтда ҳам учта, ҳам битта деган ақида черковларга ҳоким. Булардан бир қисми учликни Ота, Ўғил ва Руҳулқудс сифатида қабул этади. Бошқа бир қисми эса, Аллоҳ, Марям ва Исо дейишади. Ҳазрати Исо ҳақида “У ўғил тангри, Худо инсон танасига кириб, ҳазрати Марямдан туғилган” дейишади. Яъни бу улуғ Пайғамбарнинг ҳам инсондан туғилганига ҳамда илоҳ эканлигига ишонишади. Махлуқдан туғилган зотнинг ўзи ҳам махлуқ, яъни яратиқ бўлмайдими? Унга қайси ақл билан Холиқ (яратувчи) дейиш мумкин?

Христианлар Руҳулқудснинг Ота тангридан ажралиб чиқиб, Исонинг вужуди билан бирлашиб кетганига эътиқод қилишади. Мусулмонликда эса, Руҳулқудс тўрт улуғ фариштадан Жаброилнинг исмидир. Унинг вазифаси бутун инсонларга руҳ уфлаш билан бирга Пайғамбарларга ваҳий ҳам олиб келади. Худди барча руҳлардек Руҳулқудснинг ўзи ҳам бир яратиқ, яъни махлуқдир.

Христианлар ҳазрати Исонинг жуда кўп ибодат қилганига, кейин эса, яҳудийлар томонидан ўлдирилганига, ўлдирилишдан олдин яширинишга жой излаганига, яширинган жойидан қўлга тушиб, шиддатли азоблар чекиб “Ё Рабби! Мени нима учун тарк этдинг?” деб Аллоҳга ҳолидан шикоят этганига эътиқод қилишади. Ўлдирилганидан кейин Жаҳаннамга кириб, ҳазрати Одам билан унинг наслидан келган барча пайғамбарларни у ердан чиқарганлигига, уч кундан ўтгач жасади ўликларнинг орасидан жонланиб туриб, кўкка учиб кетганлигига ва ота тангрининг ўнг тарафига бориб ўтирганлигига ишонишади. Яъни ҳазрати Исо йўқдан яратилган, ҳазрати Марямдан туғилган, сут эмган, еб-ичган, болалик ва ёшлик чоғларини инсонлар орасида кечирган. Шу ҳолда кейинчалик ўлганлигини ҳечбир христиан инкор қилмайди. Лекин шундай бўлишига қарамасдан йўқдан яратилган ва еб-ичишга муҳтож бўлган бир кишининг асло Худо бўлолмаслигини негадир қабул қилишмайди. Бу қандай Худоки, яҳудийларнинг қўлида ожиз қолиб, қутилиш учун яширинишга жой ахтарса, яна яшириниб ўтирган жойидан қўлга тушиб душманлари қўлида хочга михланиб ўлдирилса?

Ҳам тангри эди дейишади, ҳам-да кўп ибодат қилганлигини айтиб фахрланишади. Тангри ҳам ўз-ўзига ибодат қиладими? Ота тангрининг ўнг тарафига ўтиб ўтирди деганларига қараганда унинг зотини Худодан алоҳида бир мавжудот эканлигини эътироф қилишган ва устига устак ҳақиқий бўлган Худонинг ўзига ҳам макон иснод этишган бўлади. Тангрилик қудрати бор деб эътиқод қилинган зотнинг ўзга бир тангрига ва маконга муҳтож бўлиши ожизликдир. Ваҳоланки Илоҳда ожизлик бўлмайди. Бошқа бир Худога, маконга ёки бошқа бирон бир нарсага эҳтиёжи бўлган зот ҳечқачон тангри, илоҳ. Худо бўлолмайди.

Инжилларда ўғил таъбири нафақат Исо алайҳиссаломга, балки бошқаларга нисбатан ҳам ишлатилган. Масалан, Матта ёзган Инжилда “Тинчликсеварлар қандай таббарук кишилардур, улар Худонинг авлодлари дея ёдга олинади.” (5/9) “Сиз кўклардаги Отанинг ўғиллари бўласиз.” (5/45)

Агар "ота ва ўғил бўлиш" сифатлари ҳазрати Исо ҳақида ҳақиқий маънода қўлланилган бўлса, бошқа инсонлар ҳақида ҳам ҳақиқий маънода қўлланилган бўлади. Унда фақат ҳазрати Исо эмас, барча инсонлар Худонинг ўғилллари, фарзандлари бўлишади. Агар "ота" таъбири ўзга одамларга нисбатан мажозий маънода ишлатилган бўлса, ҳазрати Исо учун ҳам мажозий маънода ишлатилган бўлиши керак.

Матта Инжилида ҳазрати Исога пайғамбар дейилган: “Оршелимга кирганида бу ким дея шаҳар ғалаёнга келди. Халқ эса, бу Насоралик Исо пайғамбар дейишди.” (21/10-11)

“Исо, бир пайғамбардур, у ўз ватанидан бошқа ерларда ҳам обрў-эътиборсиз қолмайди, деди.” (13/53-54)

Кўриб турганингиздек христианлар ҳатто ўзлари ёзган "муқаддас" китобга ҳам ишонишмайди, Исони пайғамбар эмас, илоҳ- дейишади.

 

Батафсил


Христианликни кимлар бузди

Савол: Одам алайҳиссаломдан бери келаётган Аллоҳнинг дини ҳазрати Исодан кейин қандай бузилди? Ким бузди? Авваллари ҳаром бўлган нарсаларнинг ҳалол этилиши қандай юз берди? Уч тангри ишончи қаердан келди?

Жавоб: Французлар Сант Паул деб атайдиган Болус-Паулус-Павлос исмли бир яҳудий пайғамбар яҳудийлардан келмади деб,  ўзини насронийларга исавий қилиб кўрсатиб, ўзини дин олими сифатида танитди. Ҳазрати Исодан кейин биринчи иши ҳақиқий Инжилни йўқотиш бўлди. Исо Аллоҳнинг ўғли деди. Шаробни ва тўнғизни ҳалол қилди. Қиблаларини Каъбадан қуёш чиқадиган тарафга алмаштирди. Аллоҳ ҳам битта, ҳам учта деди. Диндан қайтган бу яҳудийнинг сўзлари дастлаб ёзилган тўрт Инжилга, хусусан, Луканинг Инжилига аралашиб кетди. Ҳазрати Исонинг суҳбатларида бўлган, ҳазрати Исонинг дўсти, ёрдамчиси, яъни ҳаворийлардан бўлган Барнабас ҳазрати Исодан эшитганларини ўзгартмасдан ёзиб қолдирган эди. Лекин бузуқ тўрт Инжилга алданганлар, фирқаларга бўлинди. Бир-биридан фарқли 72 та фирқа ҳосил бўлди. Павлоснинг ҳиёнати фош қилиниб, Қуддусда икки марта ҳибсга олинди. Сўнгра Римга жўнатилди. У ерда Нерон томонидан боши танасидан жудо этилди.

Агар Павлоснинг ҳаёти яхшилаб синчикланса, унинг доимо ҳаворийларни ёмонлагани ва уларни тинимсиз таъқиб қилишга урингани яққол кўзга ташланади. Жуда кўп христиан роҳиблари Павлосни христианликнинг ягона қурувчиси деб тан олишади. Чунки попларнинг фикри бўйича ҳазрати Исо билан ҳаворийлар иймон ва ибодат жиҳатидан яҳудийликка (ҳазрати Мусонинг динига) боғлиқ бўлиб қолгандилар. Павлос бунга қарши чиқиб, яҳудийликка тегишли бўлган бутун ибодатларни тарк эттирди. Шу тариқа ҳазрати Исо ва ҳаворийлар билдирган динга зид янги дин пайдо бўлди. Бу дин ҳаворий Петруснинг таблиғ этишга ҳаракат қилган ҳақиқий насронийликдан ўзгача, Павлоснинг фикрларидан пайдо бўлган дин эди.

Поплар Павлосни муборак деб билишади. Павлоснинг ёзган мактублари Аҳд-и жадиднинг охирида муқаддас китобнинг бир қисмини ташкил этади. Лука ёзган Расулларнинг ишлари қисми Павлоснинг таржимаи ҳолидир. Павлоснинг ёзган мактублари ҳам  бузуқликда тўртта Инжилга ажралишдек залолатдан кам эмас. Павлос талимотининг аксар қисми христианликнинг иймон асосларини ташкил этади. Масалан:

“Гуноҳ, руҳ ва бадан учун ўлим, ҳазрати Одамнинг тақиқланган мевани ейиши билан бошланди. Ҳазрати Одамнинг наслидан келган бутун гўдаклар бу гуноҳ ифлослигига булғаниб туғилади. Тангри ёлғиз ўғлини ер юзига юборди ва ҳазрати Одамдан бери келаётган гуноҳдан одамзодни қутқарди.”

Павлос мана шундай ҳурофотларни динга аралаштириш билан насронийликдан ўчини олди. Христианлар эса ҳалигача уни Расул Павлос дейишиб, уни насроний азизи сифатида улуғлашади. Ҳазрати Исони умрида кўрмаган бир одамнинг сўзлари билан динларининг иймон ва ибодат асосларини ҳеч чекинмай белгилашяпти. Шунча зиддиятларга қарамай яна мана шундай ҳурофотга ботган диннинг Аллоҳ юборган энг сўнгги ва энг комил дин эканлигини даво қилишяпти.

“Изҳор-ул ҳақ”да айтиладики: Павлоснинг гапларида зидликлар жуда кўп. “Расулларнинг ишлари” китобида “У билан бирга сафар қилганларнинг тили тутилди. Овозни эшитади, аммо ҳеч кимни кўрмасдилар. (9/7 боб). Мен билан бирга бўлганлар нурни кўрдилар. Аммо менга сўзланган сўзни эшитмадилар. (22/9 боб)” дейилади. 26-бобда эса овоз ҳақида умуман гапирилмайди, яъни уч ифода бир-бирига мос келмайди.

Яна айтиладики: Раб унга “Тур, шаҳарга кир. Нима қилиш керак бўлса, сенга айтилади” деди. (9/6 боб)

Раб менга: Тур Шомга бор, у ерда нима қилиш кераклиги сенга айтилади. (22/10 боб)

Ўрнингдан тур, чунки кўрган нарсаларингда сени гувоҳ қилиш учун сенга кўриндим. Сени юборган миллатлардан ҳам қутқараман. (26/17,18 боб)

9- ва 22-бобларда нима қилиши кераклиги шаҳарга киргандан кейин айтилиши баён этилса, 26-бобга кўра овозни эшитган жойида нима қилиши кераклиги унга айтилган.

Нурни кўриб, ҳаммамиз ерга йиқилдик. (26/14 боб)

Ҳолбуки 9/7 бобда у билан бирга бўлганлар овоз чиқара олмайдилар. 22 бобда эса нутқи тутилади, деган сўз йўқ.

Ҳозирги христианлар Инжилларини мана шундай қарама-қаршиликлардан холи қилишга уринишмоқда.

Батафсил