Зам сураларнинг ўқилиш тартиби

Савол: "Саодати Абадия" китобида “Имомнинг биринчи ракатда иккинчи ракатда ўқийдиган зам сурасидан икки баробар узунроқ сура ўқиши суннатдир” дейилган. Масалан имом биринчи ракатда 5 оятлик "Фил" сурасини, иккинчи ракатда 4 оятлик "Қурайш" сурасини ўқиса, макруҳ бўладими? Ёки биринчи ракатда 3 оятлик "Наср", иккинчи ракатда 4 оятлик "Таббат" сурасини ўқиса, макруҳ бўладими? Макруҳ ва суннат бўладиган ҳолатларга мисол келтирасизми?

Жавоб: Келтирилган мисолларнинг ҳеч қайсиси макруҳ бўлмайди. Иккинчи ракатда биринчи ракатда ўқилган сура билан оятлар сони бирдек бўлса, ҳатто ундан икки оят узун бўлса ҳам, макруҳ бўлмайди. Уч оят узун бўлса, макруҳ бўлади. Яъни иккинчи ракатда биринчи ракатда ўқиган сурадан 3 оят узунроқ сура ўқилса, макруҳ бўлади.

Батафсил


Уйда ҳеч ким бўлмаса

Савол: Уйга ёки масжидга кирганимизда ичкарида ҳеч ким бўлмаса, салом беришимиз керакми?

Жавоб: Ҳеч ким бўлмаса “Ассалому алайна ва ала ибодиллаҳиссолиҳин” деб салом берилади. Чунки уйимизда ва масжидда фаришталар бўлади. Елкаларимизда ҳам фаришталар бор. Уларнинг барчасига салом берган бўламиз.

Савол: Бир қиз билан кўришиб-гаплашиб турамиз. Учрашганда қўл ушлашиб, сайр қиламиз. Бир-биримиз билан гаплашишимиз ва қўл ушлашиб юришимиз зино ҳисобланадими?

Жавоб: Ёлғиз “зино” дейилганда жинсий алоқа тушунилади. Қизга боқишингиз бу кўз зиносидир. Гаплашишингиз эса тил зиносидир. Ҳадиси шарифда: “Кўзларнинг зиноси боқмоқ, қулоқнинг зиноси эшитмоқ, тилнинг зиноси гаплашмоқ, қўлнинг зиноси тутмоқ, оёқларнинг зиноси юрмоқдир” деб буюрилди. (Бухорий, Муслим, Абу Довуд)

Батафсил


Исо Масиҳ таваллудини (Рождество) нишонлаш жоизми?

Савол: Янги йилни ва Исо Масиҳ таваллудини (Рождество) нишонлаш жоизми?

Жавоб: Янги йил билан Рождество бир-биридан тубдан фарқ қилади. Рождество насронийларнинг диний маросими. Буни нишонлаш заруратсиз жоиз эмас. Янги йилнинг инсонлар учун, мусулмонлар учун хайрли бўлишини тилаш ёки “Янги йилинг қутлуғ бўлсин!” деган одамга жавобан “Сенга ҳам қутлуғ бўлсин!” дейиш жоиз. Аммо бу кечага ўзгача эътибор қаратмаслик, бошқа кечалардан алоҳида ажратмаслик керак. Масалан, бу кеча уйини арча билан безамаслик, курка пишириб емаслик лозим. Айниқса, муборак бир кеча ҳисоблаб, мавлуд ўқитиш, суҳбатлар ташкиллаш умуман тўғри эмас.

Батафсил


Жинларнинг зарарлари

Савол: Жинлар инсонга зарар бера оладими, инсон шаклига кира оладими? Уларнинг зараридан сақланиш учун нима қилиш керак?

Жавоб: Жинларнинг мусулмони ва мусулмон бўлмагани бор. Мусулмон бўлган жинлардан инсонга бир зарар келмайди. Улар фақат ибодат билан машғул бўладилар. Аҳли суннат олимлари уларни танийди. Солиҳ инсонлар каби кўриниб, суҳбат қиладилар. Кофир бўлган жинлар инсонларга турли шаклларда зарар берадилар. Инсондан ажралмай турли шаклларга кира оладилар. Масалан, микроб шаклига кириб, инсоннинг томирларида юради. Фақат мўминларнинг юрагига кира олмаса ҳам, қалбига васваса солиши мумкин. Эчки, илон, мушук шаклига кирганлари кўп кузатилган.

Батафсил


Ҳайит байрамларида қилинадиган ишлар

Савол: Ҳайит байрамларида нималар қилиш керак?

Жавоб: Байрамда эрта туриш, ғусл этиш, мисвок қўлланиш, хушбўй ҳидлар суриниш, янги ва тоза либос кийиш, севинганини билдириш суннатдир.

Ҳайит кунлари узук тақиш, кўришган кишиларга кулар юз билан салом бериш, фақирларга кўп садақа бериш, исломиятга тўғри хизмат этаётганларга ёрдам бериш, аразлаганларни яраштириш, қариндошларини, дин биродарларини зиёрат этиш, уларга ҳадя бериш суннатдир.

Байрам кечасини иҳё этган кимсалар катта савобга қовушиши билдирилган. Ҳадиси шарифда “Байрам кечаларини иҳё этганларнинг қалби қалблар ўлган кунда ўлмайди” деб марҳамат қилинди. (Табароний)

Аразлашиб қолганлар ҳайитни кутмай дарров ярашиб олишлари керак. Аллоҳу таолони ва Пайғамбаримизни севган кимса инсонларнинг қусурларига қарамайди. Яхши инсон, яъни мўмин барча билан яхши муомалада бўлади. Бошқаларга ташвиш келтирмаганидек, ўзи ҳам бошқалардан келган азиятларга сабр қилади. Бир камчилиги сабабли ҳеч кимдан аразламаслик керак.

Аразлашган бўлса ҳам, буни уч кундан ортиқ давом эттирмаслик лозим. Агар байрамгача давом этган араз-гиналар бўлса, кўп ўтказмай тезда ярашиб, розилашиб олиш керак. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Бир-бирингиз билан муносабатингизни узманг. Бир-бирингиздан юз ўгирманг. Бир-бирингизга адоват ва душманлик қилманг. Бир-бирингизни ҳасад қилманг. Эй Аллоҳнинг қуллари биродар бўлинглар. Бир мусулмоннинг биродари билан уч кундан ортиқ аразлашиб юриши ҳалол эмас.” (Бухорий)

“Мусулмонлар билан уч кундан ортиқ аразлашган одам Жаҳаннамга кетади.”(Насоий)

“Бир-бири билан аразлашган икки кишидан қайси бири биринчи бўлиб салом берса, гуноҳлари авф бўлади. Берилган саломга наригиси алик олмаса, униг ўрнига фаришталар жавоб беришади. Алик олмагандан шайтон хурсанд бўлиб, илтифотлар ёғдиради.” (Ибн Абу Шайба)

“Мўмин кишининг биродарига уч кундан ортиқ жаҳл қилиши жоиз эмас. Уч кундан кейин унга салом бериб, аҳволини сўраш керак. Саломига алик олса, савобга бирга шерик бўлади. Алик олмаса, гуноҳга қолади. Салом берган одам аразлашиш айбидан қутулган бўлади.” (Абу Довуд)

“Дин қардоши билан бир йил аразлашиб юрган одам, уни ўлдиргандек гуноҳга ботади.” (Байҳақий)

“Амаллар душанба ва пайшанба куни Аллоҳу таолога арз қилинади. Аллоҳу таоло ўзига ширк қўшмаган барча қулларини авф этади. Фақат бу мағфиратга бир-бирига адоват қилган икки мўмин эриша олмайди. Аллоҳу таоло “Бу иккиси ярашмагунча амалларини менга келтирманглар” деб буюради.” (И.Молик)

“Икки киши бир-бири билан ярашмасдан вафот этадиган бўлса, Жаҳаннамни кўрмасдан Жаннатга киролмайди. Жаннатга кирсалар ҳам бир-бири билан юзлашолмайдилар.” (Ибн Ҳиббон) 

Батафсил


Унутилган суннатлар ва фарзлар

Савол: Бир ҳадисда “Тарк этилиб, унутилган бир суннатимни қайтиб тиклаганга юз шаҳид савоби берилади” деб марҳамат қилинган. Ҳозирги кунимизда тарк этилган суннатлар қайсилар? Агар билганимизда бошқалар қилмаса ҳам биз ишлаб юз шаҳид савобига қовушардик.

Жавоб: Тарк этилган кўплаган суннатлар бор. Бир ҳадиси шарифда “Умматим бузилган вақтда суннатимга ёпишганга бир шаҳид савоби бор” деб айтилган. (Табароний, Ҳаким)

Асосан қуйидаги суннатлар кўп тарк этилади:

Мусофаҳа этиш, яъни суннатга мос қўл олиб кўришиш унутилган.

Соқол суннатга мос қўйилмайди.

Намозларда бош кийим кийишга аҳамият берилмайди.

Таҳорат олишда қўл ва оёқлар уч мартадан ювилмайди. Бармоқ оралари уч марта ҳилолланмайди (ҳўл бармоқ билан бармоқ ораларини артиш).

Аксирган кимса “Алҳамдулиллоҳ” демайди. Эшитганлар эса динда бўлмагани ҳолда “Соғ бўл” дейдилар. Ҳолбуки “Алҳамдулиллоҳ” дейиш суннат, буни эшитган мусулмон киши “Ярҳамукаллоҳ” дейиши фарздир.

Фақат таниганларига салом бериш қиёмат аломатларидандир. Салом суннатга мос берилмайди. Бир хонада ўтирилганда бир киши бу хонага ўн марта кириб-чиқса, ҳар кирганида салом бериши суннатдир. Бу суннат ҳам унутилган.

Масжидга кирган кимса Қуръон ўқилмаётган бўлса, салом бермайди. Масжидда салом берилмайди деб ҳисобланади.

Таҳоратда бутун бошни масҳ этиш унутилди. Моликий ва ханбалийда бутун бошни масҳ этиш фарз бўлгани ҳолда бу суннат одатда бажарилмай қолмоқда. Фақат фарз билан қониқиш ҳосил қилинмоқда.

Дуо қилаётганда қўллар суннатга мос тутилмайди.

Жаноза намози ўқилаётганда суннат бўлган тасбеҳлар тарк этилмоқда. Намозлардан кейин Оятал курси ўқилмаяпти.

Бир суннатни тиклаганга юз шаҳид савоби берилганига кўра, бир фарзни тиклаганга қанча савоб берилишини ўйлаб кўриш керак. айниқса, фарзлар ҳеч қачон тарк этилмаслиги керак.

Кўпчилик тарк этган баъзи фарзлар:

Фарзларни ва ҳаромларни ўрганиш (билмаган кимса доим гуноҳ ишлайди).

Тўғри эътиқод соҳиби бўлиш (аҳли суннат эътиқодини ўрганиш).

Аллоҳ дўстларини дўст, душманларини душман деб билиш.

Намоз ўқиш ва ушр бериш.

Ҳижобга риоя қилиш.

Салом берилганда алик олиш.

Аксириб “Алҳамдулиллоҳ” деган кимсага “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб бериш.

Ҳалолдан топиб, ҳалолдан еб-ичиш.

Ризққа Аллоҳнинг кафил эканлигини билиш.

Таваккал ва қаноат этиш.

Аллоҳу таолога берган неъматлари учун шукр этиш, яъни уларни динга мос шаклда ишлатиш.

Жаноби Ҳақдан келган бало-қазога сабр этиш, яъни исён этмаслик.

Гуноҳларга тавба этиш.

Ота-онага яхшилик қилиш.

Амри маъруф қилиш (фарзи кифоядир).

Гуноҳлардан қочиб, ибодат билан машғул бўлиш.

Оламга ибрат назари билан қараш.

Тилини ҳаёсиз сўзлардан сақлаш.

Ҳеч кимни масхара қилмаслик.

Ҳаромга қарамаслик.

Қулоғини чолғулардан сақлаш.

 

Батафсил


Бидъат аҳлининг амали

Савол: Бир кимса аҳли суннатдан бўлмаса, аммо куфрга туширувчи бидъати ҳам йўқ. Бундай бидъат аҳлининг қилган ибодатлари саҳиҳ бўладими?

Жавоб: Аҳли суннат эътиқодида бўлмаган кимсага бидъат аҳли дейилади. Бидъат аҳлининг қилган ибодатлари саҳиҳ бўлгани ҳолда қарздан ва азобдан қутулса ҳам, ваъда қилинган савобларга қовушолмайди. Охиратда дунёда қилган яхшилик, хайр ва ҳасанотларининг эвазига ҳеч нарса ололмайди. Буларга қовушиши учун тавба этиб, имонини тузатиш керак. Аҳли суннат бўлмаганнинг имони тўғри бўлмайди. Имони бузуқ бўлган кимса Аллоҳу таолонинг розилигига, севгисига қовушолмайди. Унинг раҳматидан, ёрдамидан маҳрум қолади. Роҳатни, ҳузурни тополмайди. Ҳадиси шарифда “Бир бидъат аҳлининг намози, рўзаси, ҳажи, умраси, жиҳоди, тавбаси, фарзи, нафиласи ва ҳеч бир яхшилиги қабул бўлмайди. Сарёғдан қил суғургандек диндан чиқиши осон бўлади” деб марҳамат қилинган. (Ибн Можа)

Батафсил