Унутилган суннатлар ва фарзлар
Савол: Бир ҳадисда “Тарк этилиб, унутилган бир суннатимни қайтиб тиклаганга юз шаҳид савоби берилади” деб марҳамат қилинган. Ҳозирги кунимизда тарк этилган суннатлар қайсилар? Агар билганимизда бошқалар қилмаса ҳам биз ишлаб юз шаҳид савобига қовушардик.
Жавоб: Тарк этилган кўплаган суннатлар бор. Бир ҳадиси шарифда “Умматим бузилган вақтда суннатимга ёпишганга бир шаҳид савоби бор” деб айтилган. (Табароний, Ҳаким)
Асосан қуйидаги суннатлар кўп тарк этилади:
Мусофаҳа этиш, яъни суннатга мос қўл олиб кўришиш унутилган.
Соқол суннатга мос қўйилмайди.
Намозларда бош кийим кийишга аҳамият берилмайди.
Таҳорат олишда қўл ва оёқлар уч мартадан ювилмайди. Бармоқ оралари уч марта ҳилолланмайди (ҳўл бармоқ билан бармоқ ораларини артиш).
Аксирган кимса “Алҳамдулиллоҳ” демайди. Эшитганлар эса динда бўлмагани ҳолда “Соғ бўл” дейдилар. Ҳолбуки “Алҳамдулиллоҳ” дейиш суннат, буни эшитган мусулмон киши “Ярҳамукаллоҳ” дейиши фарздир.
Фақат таниганларига салом бериш қиёмат аломатларидандир. Салом суннатга мос берилмайди. Бир хонада ўтирилганда бир киши бу хонага ўн марта кириб-чиқса, ҳар кирганида салом бериши суннатдир. Бу суннат ҳам унутилган.
Масжидга кирган кимса Қуръон ўқилмаётган бўлса, салом бермайди. Масжидда салом берилмайди деб ҳисобланади.
Таҳоратда бутун бошни масҳ этиш унутилди. Моликий ва ханбалийда бутун бошни масҳ этиш фарз бўлгани ҳолда бу суннат одатда бажарилмай қолмоқда. Фақат фарз билан қониқиш ҳосил қилинмоқда.
Дуо қилаётганда қўллар суннатга мос тутилмайди.
Жаноза намози ўқилаётганда суннат бўлган тасбеҳлар тарк этилмоқда. Намозлардан кейин Оятал курси ўқилмаяпти.
Бир суннатни тиклаганга юз шаҳид савоби берилганига кўра, бир фарзни тиклаганга қанча савоб берилишини ўйлаб кўриш керак. айниқса, фарзлар ҳеч қачон тарк этилмаслиги керак.
Кўпчилик тарк этган баъзи фарзлар:
Фарзларни ва ҳаромларни ўрганиш (билмаган кимса доим гуноҳ ишлайди).
Тўғри эътиқод соҳиби бўлиш (аҳли суннат эътиқодини ўрганиш).
Аллоҳ дўстларини дўст, душманларини душман деб билиш.
Намоз ўқиш ва ушр бериш.
Ҳижобга риоя қилиш.
Салом берилганда алик олиш.
Аксириб “Алҳамдулиллоҳ” деган кимсага “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб бериш.
Ҳалолдан топиб, ҳалолдан еб-ичиш.
Ризққа Аллоҳнинг кафил эканлигини билиш.
Таваккал ва қаноат этиш.
Аллоҳу таолога берган неъматлари учун шукр этиш, яъни уларни динга мос шаклда ишлатиш.
Жаноби Ҳақдан келган бало-қазога сабр этиш, яъни исён этмаслик.
Гуноҳларга тавба этиш.
Ота-онага яхшилик қилиш.
Амри маъруф қилиш (фарзи кифоядир).
Гуноҳлардан қочиб, ибодат билан машғул бўлиш.
Оламга ибрат назари билан қараш.
Тилини ҳаёсиз сўзлардан сақлаш.
Ҳеч кимни масхара қилмаслик.
Ҳаромга қарамаслик.
Қулоғини чолғулардан сақлаш.